ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 14:58
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 14 » Мақсад ҳокимиятни мерос қилиб қолдириш
Мақсад ҳокимиятни мерос қилиб қолдириш
03:12
Таҳлил: Ўзбекистонда кенг оммадан яширинча олиб борилаётган сиёсий кампаниядан мақсад ҳокимиятни мерос қилиб қолдирилишини сақлаб қолишдир Фарғона.Ру, Санобар Шерматова, 13.04.2006

Март ойи ўрталарида мухолифат Интернет-сайтларидан бири Ислом Каримовга умрбод президентлик ваколатларини бериш уринишлари ҳақида хабар қилганди. Бошқа маълумотларга кўра, Гулнора Каримова нафақат Ўзбекистонни, балки Россияни ҳам қамраб оладиган пиар-кампания бошлаган. Республиканинг ўзида эса бир неча ойдан буён ҳокимиятнинг юқори эшелонларида кадр алмаштиришлар содир бўлаяпти, тахмин қилинишича, бу кейинги йилда бўладиган президентлик сайловлари билан боғлиқдир. Шундай қилиб, Ўзбекистонда ҳокимият алмашиши ҳақидаги мавзу яна кун тартибига чиқди.

Парламент юқори палатаси аъзоларидан бири гўё Конституцияга амалдаги давлат раҳбари учун умрбод президентлик муддатини жорий қилувчи тузатиш киритиш таклифи билан чиққанмиш. Бу хабарни текшириб кўришга қилган уринишимиз кутилмаган натижа берди. Ҳамсуҳбатларимиздан бирининг айтишича, Сенатда умрбод президентлик муддати ҳақида сўз бормаган. Умуман бошқа бир ғояни – Ўзбекистон биринчи президенти мақоми ҳақидаги ғояни «ўртага ташлаганлар». Агар Ислом Каримов давлат раҳбари лавозимидан кетса, унга ана шундай мақом берилиши мумкин ва бу умрбод сақланади. Агар бу хабар ҳақиқат бўлса, воқеалар мутлақо бошқача тарзда ривожланиши мумкин.

Агар воқеага реал қарайдиган бўлсак, Ўзбекистонда ҳокимиятни тинчгина топширишнинг икки йўлидан бирини кутиш мумкин. Озарбайжонда ҳокимият отадан ўғилга, Россияда мақбул бўлмаган президентдан унинг ишончли ворисга ўтди. Унисида ҳам, бунисида ҳам президентлик лавозимига номзод бўлган шахс бир муддат бош вазир бўлиб ишлади. Хўжалик ва ижтимоий масалалар билан боғлиқ бўлган айнан шу мансаб, сиёсий технологларнинг фикрича, келажакда олий мансабга миниш учун қулайроқ бўлиб ҳисобланади.

Бунинг устига бош вазир матбуот ва телевидениенинг диққат марказида бўлади, бу эса шуҳрат тутишнинг энг тўғри йўлидир. Дарвоқе, Озарбайжонда Илҳом Алиевни даставвал парламент спикери этиб сайлаш режалаштирилганди, лекин пировардида уни ҳукумат раҳбари этиб тайинлашга қарор қилганлар.

Агар Ўзбекистон шу йўлдан борса, Гулнора Каримова ҳукумат раҳбари бўлиши керак (балки аввал хўжалик ишларида тажриба орттириши учун орада қандайдир вилоятга раҳбар этиб тайинланар). Аммо у ҳолда бош вазирнинг ролини ошириш зарур бўлади. Шу ўринда ёдимизга уч йил аввалги иқтибослар тушади. Парламент сессияси танаффусида Ислом Каримов журналистларга ўз режаларини айтиб берганди. У келажакда президентлик лавозимини тарк этмоқчилигига ишора қилган. Аммо бунгача президентлик ваколатларининг бир қисмига эга бўлувчи ҳукумат ва парламент ислоҳоти ўтиши керак. Дейлик, амалдаги Конституция бўйича давлат раҳбари барча вазирларни тайинлайдиган бўлса, келажакда у парламентга бош вазирни тавсия қилиш ҳуқуқига эга бўлади, Вазирлар маҳкамасини эса бош вазирни ўзи тузади. Одатда президент томонидан тайин қилинадиган куч салоҳиятига эга вазирликлар раҳбарларини эса Сенат сайлайди.

Агар Ислом Каримовнинг сўзига ишонадиган бўлсак, Ўзбекистон кучли бош вазирга эга бўлган парламент-президентлик республикасига айланади. 2002 йилнинг 13 декабрида Немис тўлқини томонидан берилган бу хабарда президент сайловларда икки палатали парламент шакллантирилганидан кейин 2005 йилда бошланишини таъкидлайди.

Бу ваъда амалга ошди. Ўтган йили Ўзбекистонда биринчи марта партия рўйхатлари бўйича сайловлар бўлиб ўтди, қуйи палатадаги кўп жойларни Гулнора Каримова номи билан боғланаётган Либерал-демократик партияси фракцияси эгаллади. Гарчи ЎзЛидеп ўзини ўрта бизнесга таянаётган куч сифатида кўрсатаётган бўлса-да, аслида у ҳокимият партияси бўлиб ҳисобланади: унинг бошқарув Кенгашида бош вазир Шавкат Мирзиёев ўтирибди.

Ўзбекистонда ҳокимият ва (аймоқлар деб аталувчи) таъсир гуруҳлари мутлақо бошқача табиатга эга. Агар Россия ва Озарбайжонда номенклатура ва олигархлар бир-бирларининг манфаатларини ҳимоя қиладиган ва ҳавфсизлигини таъминлайдиган муайян ўйин қоидалари жорий қилинган бўлса, Ўзбекистонда бундай йўналтирувчи воситанинг ўзи йўқ. Азбаройи ўз муҳитидаги анъана сабаб юқори лавозимли амалдорлар кучли президентга хайрихоҳлар, лекин доимий қўрқув ичида яшайдилар. Улар президент қизининг лавозимга кўрсатилишини қўллашларим аниқ эмас. Биринчи навбатда, йиғилган капитални сақлаб қолиш ва шахсий ҳавфсизликни таъминловчи маъмурий ресурслардан ажралиб қолишдан қўрққанлари учун.

Амалдаги президент ўз вориси нисбатан элитанинг хайрихоҳ бўлишини таъминлай олмаган тақдирда, унинг кетгандан кейин қайтиб келишини истисно қилиб бўлмайди. Бу сиёсий жараёнларда иштирок этиш имкониятини берувчи биринчи президент мақоми ва ҳатто Тошкентда пичирлашаётганидек, унинг Сенат раҳбари этиб тайинлаш бўлиши ҳам мумкин. Ташқи демократик тартибларга риоя қилинади, президентлик лавозимига расман Каримовга боғлиқ бўлмаган сиёсатчи сайланиши мумкин. Ҳокимият тизгини эса аввалги қўлларда қолади.

* * *

Санобар Шерматова, «Большая политика» («Катта сиёсат») журнали шарҳловчиси – «Фарғона.Ру» АА учун махсус

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1338 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz