ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 17:27
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 17 » Балки хавотирлар умидга айланар...
Балки хавотирлар умидга айланар...
21:06
Юсуф Расул, журналист,
"Uzbekinfo.org" Швеция.

2007 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда президентлик сайлови бўлиб ўтиши керак. Бу сиёсий тадбир негадир Ўзбекистон Парламенти қарори билан январ ойидан ноқонуний равишда 2007 йилнинг декабрига кўчирилган. Айни шу воқеа, Ислом Каримов қўл остидаги гуруҳларни халқ фикрини, жамоатчилик хоҳиш иродасини бир чақага олмаслигини намоён этади.

Ўзбекистон ичида ва ташқарисида ҳам бўлажак президентлик сайловига катта куч билан тайёргарлик кўрилмокда. Ичкарида ҳукумат мамлакатдан мухолифатни ва ўзгача фикрловчиларни, шунингдек диний гуруҳларни тозалаш билан ўз мақсадларини амалга оширишни, яъни ҳозирги ҳукуматга тобе кучларни иқтидорга келтирмоқни кўзлаётган бўлса,ташқарида "Эрк" ва "Бирлик" каби мухолифатдаги сиёсий ҳаракатлар сайловда қатнашиш учун бор кучларини сафарбар этишган.

Ҳозирча ҳукумат кимни, жамият ичидаги қандай мавқедаги кишини президентликка номзодини қўйиши бизга маълум эмас. Интернет орқали тарқатилаётган хабарларга кўра, бўлажак сайловда президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова иштирок этиши мумкин. Балки, бу гал Ислом Каримов ўзини абадий президент деб эълон қилиши мумкин, қабилидаги тахминлар ҳам йўқ эмас.

Мухолифатдаги "Бирлик" халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатов яқинда ўзини президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилди. "Озодлик" радиоси орқали 16 апрелда эфирга узатилган "Қурултой" радио журналида мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ҳам бўлажак сайловда қатнашиш учун тайёргарлик бошлаганини билдирди.

Демак, Ўзбекистондаги бўлажак сайловларда уч киши ўз номзодини қўйишини ҳозирча тахмин қилиш мумкин. Булар: 1. Иқтидордаги президент истаётган киши, балки у Гулнора Каримовадир ёки бошқа кишидир буни аҳамияти йўқ. 2. Абдураҳим Пўлатов. 3. Муҳаммад Солиҳ.

Ўзбекистонда шу пайтгача, икки марта президентлик сайлови бўлиб ўтгач ва икки марта Ислом Каримов ноқонуний равишда референдум йўли билан ўз ваколати муддатини чўздириб олган. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Ислом Каримов тўрт муддатдан буён ўз мансабини бўшатиб бермай, куч билан ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб келмоқда. Уни бешинчи марта ҳам ўз ваколати муддатини чўздирмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Лекин бу жуда хавфли иш. Нега?

Биринчидан 1992 йилда бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов "Эрк" партияси номзоди Муҳаммад Солиҳ билан беллашган ва ғолиб чиққанди. У бунга икки йўл билан эришгани маҳаллий кузатувчилар ва халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилганди. Биринчидан сайлов варақалари сохталаштирилганди, иккинчидан ОАВ орқали ва турли қинғир йўллар билан халқ ичида Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантиришга урунишлар билан мақсадга эришилган. Одамлар ичида ўша пайтда Муҳаммад Солиҳ президент бўлса аёлларни паранжига тиқади, ёки яна Россияга бизни қарам қилади каби нотўғри ташвиқотлар уюштирилган. Шу сабабли кўплаб диндорлар ва катта ёшдаги кишилар, қариялар Ислом Каримовга овоз беришгани бугунги кунда ҳеч кимнинг эсидан чиқмаган. Ўша пайтда Муҳаммад Солиҳни асосан талабалар ва ёшлар қўллаб қувватлашган.

Бу сайловдан сўнг, Ўзбекистондан мухолифат фаоллари қувиб чиқарилди, айримлари қамоққа ташланди. Ислом Каримов эса ўзбек халқига ёрқин келажак ваъда берди ва юз фоиз ўз тасарруфидаги матбуот ва ОАВ орқали ўзини тараққиётга батамом тескари бўлган тўрт принципини тарғиб қилишни бошлади.

Олдинига бозор иқтисодига ўтиш йўлида илк урунишлари ўз самарасини бера бошлаганди, бироқ тезда орқага қайтиш қилди. Халқ ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон келажаги буюк бўлишини жуда жуда истарди ва ўз меҳнати ҳамда иқтидорини шу йўлга сарфлашга интила бошлади.

1996 йилда Ислом Каримов бошланган буюк ишларни давом эттириш зарурлиги баҳонасида яна халқ кўнглига йўл топгандек бўлди ва ҳеч қандай қаршиликларсиз ўз президентлик муддатини яна бир мартага узайтириб олди.

2000 йилги сайловлар пайтида, ХДПдан номзоди кўрсатилган олим икки қўлини кўтариб Ислом Каримов номзодини қўллаган пайтда ҳалқнинг Ўзбекистон келажаги ва президент Каримовнинг самимиятига шубҳаси орта бошлаганди.

Шунга қарамай, одамлар Каримов балки бундан кейин жамият ва халқ манфаати учун эзгу амалларга қўл урар, мамлакатда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказар деб умид қилган эдилар. Бироқ, Каримов Андижон воқеалари куни ўзбек халқининг орзу умидлари ва буюк келажак ҳақидаги тасаввурларини намойишга чиққан минглаб одамлар билан қўшиб оттириб ташлади.

Муҳаммад Солиҳ таъбири билан айтганда Каримов Андижонликларни ўлдирди, Андижон тимсолидаги ўзбек халқи эса Каримовни лидер сифатида ўз қалбидаги минбардан батамом ўчириб ташлади.

Бугунги кунда Каримов Ўзбекистонда демократия ва сўз эркинлигини қарор топтириш бўйича янги ва антиқа дастурларини жамоатчиликка эълон қилар экан, 80 фоизга яқин мусулмонлар яшайдиган бу мамлакатда, демократия қуриб бўлмаслигини айтиб ўз- ўзини инкор қилмоқда.

Ўзбек халқи кейинги 15 йил ичида, узоқ асрлик хонликлар тузумининг асоратлари ва совет яккаҳокимлиги залолатлари исканжасидан қутилиш учун жаҳон ҳамжамиятига тенглашишга ҳаракат қилди ва бу ҳаракатлар натижаси 2007 йилда бўлажак, президентлик сайловида яққол кўрингай.

Бугунги ҳалқ 90 йиллардаги совет даври асоратларидан қутила олмаган аросатдаги бир тўда эмас. Олдин Каримовни ёқлаган қариялар бугун уни лаънатламоқдалар. Олдин Каримовни ёлғонларига учиб унга овоз берган диндорлар, бугун ким мазлумлар томонида бўлса уни қўллаб қувватлашларини билдирмоқдалар.

Шу сабаб, биз Каримовни 2007 йилда ўтказадиган сайлови жуда ҳавфли деймиз.Бу гал ҳам жаноб Каримов ўз номзодини президентликка қўймоқчи бўлса ёки тўнғич қизига ўз лавозимини мерос қилиб қолдиришни истаса, Халқаро Инқирозлар гуруҳи раҳбари Крис Патер таъбирлаган, Ўзбекистон деб аталган порох бочкаси портлаб кетиши мумкин.

Демак,2007 йилда бўлажак сайловларда Каримов ва унга хайрихоҳ гуруҳдан номзоди қўйиладиган киши, мамлакатда адолатли сайловлар ўтказилса ҳеч қанча овоз олмаслиги очиқ кўриниб турибди. Каримовни ўз ваколатини узайтиришга бўлган интилишлари эса мамлакат ичида нотинчликларни келтириб чиқариши мумкин.

Бугун халқаро ташкилотлар ва демократик дунё Ислом Каримовдан қутилиш йўлларини излаётгани кўпчиликка сир бўлмаса керак. Ғарб сиёсатчилари бунинг учун, биринчи навбатда ўзбек халқини ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш керак деган фикрдалар. Халқаро радиоларни минтақа учун махсус эшиттиришларини бутун Фарғона водийси бўйича ФМ тўлқинларида тарқатиш амаллари бошлангани ва бу ҳаракатлар бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилиши режалаштирилаётгани фикримиз далилидир. Ўзбек халқи аста -секин мамлакатдаги ижтимоий сиёсий ҳаётни ва ҳукумат олиб бораётган ноқобил сиёсатни оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиб бормоқда ва буларнинг барчаси бўлажак сайловларда ўз самарасини бериши мумкин.

Ғарб ва Европа давлатлари, бўлажак сайловда мамлакат ичида ва ташқарисида катта нуфуга эга бўлган ўзбек мухолифати лидерлари ичидан Муҳаммад Солиҳни қўллаб қувватламоқда. Муҳаммад Солиҳни Андижон воқеаларидан сўнг, Европа давлатлари ва АҚШдаги нуфузли давлат ва нодавлат ташкилотларда қабул қилиниши демократик дунёни Муҳаммад Солиҳни эътироф эта бошлагани БЕЛГИСИдир.

"Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатовни ҳам Ўзбекистонда тарафдорлари бор, бироқ улар Муҳаммад Солиҳ билан муқояса қилганда жуда ҳам оздир. Пўлатовни мамлакат ичида ва ташқарисидаги нуфузи Каримовдан бироз баланд бўлиши мумкин, бироқ Муҳаммад Солиҳ қаршисида у тоғ олдидаги кичик бир қирга менгзагулик.

2007 йилда бўладиган президенлик сайлови, мамлакат ва халқ ҳаётида жуда катта воқеа бўлиши мумкин. Бу сайловлар олдидан халқ ичида ва мамлакат ташқарисидаги мухолифатда умиддан кўра хавотир кўп.

Балки хавотирлар умидга айланар...

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1042 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz