ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.05.06, 20:14
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 21 » Адоғи кўринмаётган зулм
Адоғи кўринмаётган зулм
02:17
Бугунги Каримов режими ҳар қандай мусулмонни ўзи учун душман деб билиши билан дунёга танилган.
Эрта тонгдан то қош қорайгунча суд биноси олдида мўлтираб ўтирган бечора оналарни, оталарини эҳтимол охирги дафъа кўриб қолиш учун ошиқаётган норасида болаларни, бундан буёғига машаққатли рўзғор ташвишларини елкаларига олишга мажбур бўладиган заифа ожизаларни кузатар экансиз, этингиз жимирлаб кетади...

“Ўзининг айбига иқрор!”

Март ойининг бошида Тошкент вилоят судида “ваҳҳобийлик”да айбланаётган 8 нафар мусулмон устидан маҳкама жараёни бошланган эди. Уларнинг бор-йўқ айблари, айтиш лозимки, мусулмон эканликлари. Прокуратура томонидан уларни айблаш учун келтирилган далиллар эса судланувчиларнинг қийноқлар остида олинган иқрорларидан иборат. Аммо бунга ажабланмаса ҳам бўлади: айбловни иқрорлар устига қуриш ўзбек судлов тизимида қонуниятга айланиб улгурган.

Давлат айбловчисининг айтишича, бу саккиз нафар мусулмон йигит судланувчилардан бирининг хусусий дўкони ертўласида тўпланиб, “махфий диний йиғинлар” ўтказишган ҳамда конституциявий тузумни ағдариш ғоясини ўзаро муҳокама қилишган. Қизиғи шундаки, аксарияти худобехабарлару бенамозлардан ташкил топган прокуратура ходимлари уларга оддий мусулмонлардек эмас, “ваҳҳобийчасига намоз ўқиш айби”ни ҳам билдиришмоқда.

“Йиқилганимдан кейин улардан бири устимга чиқиб сакрай бошлади...”

Янгийўллик судланувчиларнинг ҳаммаси маҳкама жараёнида тергов вақтида берган кўрсатмаларини рад этишди ва ўзларини ваҳшиёна қийноқларга дучор қилишганини гапириб беришди. Судланувчиларнинг айтишларича, уларни Тошкент вилояти ИИБ тергов бўлимининг катта терговчиси, капитан Муҳаммад Шаропов ҳамда Соҳиб ва Расул деган милиционерлар қийнашган.

Даставвал судланувчилардан учтаси маъмурий тартибда бир неча кеча-кундузга ҳибс этилган. Уларни қандайдир аёлларни ҳақорат қилишда айблашган. Кейин эса “ваҳҳобий” эканларига “иқрор” қилдиришган.

“Мени ечинтириб, оёғимнинг орасини очиб туришга мажбурлашди. Тўрт нафар тезкор ходим мени токи оёқда туролмай қолгунимча калтаклади. Йиқилганимдан кейин улардан бири устимга чиқиб сакрай бошлади. Мен айбимни тан олдим. Аслида эса мен экстремизм нимаю ваҳҳобийлик нималигини умуман тушунмайман”, - деди судланувчи Зоир Жўраев маҳкама мажлисида.

Энг охирида қамоққа олинган икки судланувчига уларнинг олдинроқ ушланган ўртоқларини калтакланган ҳолда кўрсатганлар. “Менга қарши кўрсатма берган Зоирни олиб келишди. У оғир нафас олар ва курсига ўтиролмасди. Мен қўрқдим ва иқрор бўлишга мажбур бўлдим”, - дейди улардан бири Алишер Тўлаганов.

Худди шу йўл билан айбига иқрор қилдирилган ва озодликда бўлган судланувчи Алишер Қоржовов маҳкама жараёнининг охирги куни кўрсатма бера туриб, ҳушидан кетди. Яқинларининг айтишларича, Янгийўл тумани ИИБ ходимлари унинг устида “қаттиқ ишлашган” ва уни бошқаларга қарши кўрсатма беришга мажбурлашган. Шундан кейин у қолган судланувчиларга қарши туҳмат қилишга мажбур бўлган. Касалхонага олиб кетишларидан олдин Алишер буни судьяга гапириб берди.

Судьянинг ғаройиб саволлари

“Ҳюман Райтс Вотч” ўзининг жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари аҳволига доир ҳисоботида Ўзбекистон судларининг қийноқлар ҳақидаги таъкидларга лоқайд қарашини қайд этади. Ташкилотнинг таъкидлашича, ўзбек судьялари қийноқлар остида олинган кўрсатмаларни далил сифатида қабул қилишади.

Янгийўлликлар устидан ўтказилаётган маҳкама жараёнида ҳам шундай бўлди. Айблов томонининг мавқеини қўллаб-қувватламаса, ишидан айрилиши мумкин бўлган судья Х. Шермуҳаммедов одатдагидек судланувчилар тақдирига бепарво, камгап ва камсавол эди. Унинг оз сонли саволларидан бири эса мана бу: “Нега судланувчилар калтакланганлари ҳақида адвокатларга айтишмаган?”

20 яшар мусулмон йигит Мансур Холиқов гўё унга жавоб бергандек бўлади ва мана бундай дейди: “Мен адвокатга ўзимни қилмаган ишимга иқрор қилдирмоқчи бўлаётганларини айтган куним мени янада қаттиқроқ калтаклашди”.

Судланувчи Алишер Тўлагановнинг айтишича эса, уни ўз адвокати Насиба Азимова айбини тан олишга кўндирмоқчи бўлган. Адвокат бу ҳолда жазонинг енгилроқ бўлишини унга уқдиришга ҳаракат қилган.

Бундай шароитда маҳбус ҳам, адвокат ҳам ожиз. Буни юқоридаги тутуриқсиз саволни берган судьянинг ўзи ҳам жуда яхши билади. Лекин у ўзининг қўғирчоқ эмаслигини, мамлакатдаги суд ҳокимият устунларидан бири эканлигини номига бўлса ҳам намойиш қилиш учун нимадир деб ғўлдираб турмаса, маъниси борми ё йўқми ўртага савол ташлаб турмаса бўлмайди. Акс ҳолда одамлар тўрда савлат тўкиб ўтирган судьянинг қўл-оёғига ва қулоқ-бурнига бойланган ҳамда бир нуқтага қараб кетган кўзга кўринмас ипларни, бундан ҳам даҳшатлиси эса бу ипларни ўйнатаётган қўғирчоқбозни кўриб қолишлари мумкин.

“Судланувчилар ҳақиқатан ҳам давлат сиёсатини муҳокама қилишганми?” дейди яна “адолатни” қоим қилиш учун жон куйдираётган судья.

Ҳаёт даражаси мудҳиш суръатлар билан тушиб кетаётган, коррупция эса давлат тизимининг энг кичик ҳужайраларигача кириб борган бир мамлакатда сиёсатни “муҳокама қилмайдиган” ким бор экан ўзи? Бугун одамлар фарзандларини боқа олмаётганлари, бунинг учун шахсан Каримов айбдор эканини тобора баландроқ гапирмоқдалар-ку.

Бугун мамлакатда тили чиқмаган гўдаклар ва ақли заиф хасталарни истисно қилсак, ҳамма “сиёсатни муҳокама қилади”. Ҳатто соқовлар ҳам (имо-ишора билан), болалар ҳам (билганларича), давлат хизматчилари ҳам (тор давраларда), қолаверса бу аҳмоқона саволни берган судьянинг ўзи ҳам.

Судланувчиларнинг яқинларига тазйиқ. Нима учун?

Айбланувчиларни даҳшатли қийноқларга солганлари етмагандек, ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари уларнинг яқинларига ҳам зулм қилишади. Судланувчилардан бирининг қайнонаси Шоира Соатовани 2005 йилнинг ноябр ойида ғайриқонуний йўл билан қамоққа олиб МХХга олиб келганлар. МХХ ходими ундан маҳалласида давлатга қарши тадбир ўтказмоқчи бўлганини тан олишни талаб қилган. У бундай талабни рад этгач, МХХ ходимлари унга “Агар яхшиликча бўйсунмасанг, ҳозир сени еттита милиционер олиб кетади ва сен билан кўнглига сиққан ишни қилади. Улар бошқа ишларни ҳам сенинг бўйнингга илиб қўйишади”, - дейишган. Шоира Соатова иқрор бўлишга мажбур бўлган. Мана сизга каримовча эркинлик! МХХ ва милиционерлар қуршовида юртбоши барпо этаётган «шарқона демократия!»

Кейинроқ, 17 март куни Шоира Соатовани Янгийўл тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари қидириб келган, аммо у уйида бўлмаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаммаси маҳбусларга босим ўтказишда гапни “Ота-онангни ўйла, оилангни ўйла, ака-укаларинг, опа-сингилларингни ўйла”дан бошлашади. Ҳақиқатдан ҳам уларга зуғумлар ўтказишади. Улар бу билан маҳбус мусулмоннинг қариндош ва яқинларини қўрқитмоқчи бўладилар. Уларни турли ташкилотларга шикоят қилишдан, ҳукуматнинг зўравонликларини фош этишдан тўхтатиб қолмоқчи бўладилар. Маҳбуснинг ўзини эса ташқи дунёдан иҳоталаб олиб, бўйнига хоҳлаган айбни осонлик билан қўядилар.

Хулоса ўрнида

Бугунги Каримов режими ҳар қандай мусулмонни ўзи учун душман деб билиши билан дунёга танилган. Мамлакатдаги Исломга амал қилаётган ҳар қандай фуқаро қачондир ҳозир судланаётган саккиз мусулмон каби “махфий диний йиғинлар ўтказиш ҳамда конституциявий тузумни ағдариш ғоясини муҳокама қилиш”да айбланиши кутилади. Чунки ҳукумат ҳар битта ибодатли мусулмонни ҳокимиятга даъвогарлик қилиши мумкин бўлган куч деб билади. Ҳолбуки, у мусулмондан сиз “давлат тузуми”, “уни ўзгартириш” деган ибораларни тушунтириб беришни сўрасангиз, дурустроқ жавоб ола билмасангиз керак. Зеро, унинг хаёли бутунлай бошқа нарсалар билан банд. Ҳукумат мусулмонларни – улар нақадар холис ва оқкўнгил бўлмасинлар – ўз барқарорлиги учун таҳдид сифатида кўради. Шунинг учун ҳам у иложи борича кўпроқ диндорларни озодликдан маҳрум этишга ва бу йўл билан уларнинг сонини камайтиришга, уларни назорат остига олишга ҳаракат қилади.

Сиз эса яна эрта тонгдан то қош қорайгунча суд биноси олдида ўлтирган маъюс кўзли оналарни, оталарини охирги дафъа кўриб қолиш учун бўйнини чўзаётган норасида болаларни, бундан буёғига машаққатли рўзғор ташвишларини елкаларига олишга мажбур бўладиган заифа ожизаларни кузатар экансиз, ҳиссиётларингиз жунбушга келаверади, изтиробга тушаверасиз...

Мусулмон Ўзбекистон

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1302 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz