ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.04.28, 02:49
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 27 » Мўътабар Тожибоева ўз оиласини ҳимоя қилишларини сўрамоқда
Мўътабар Тожибоева ўз оиласини ҳимоя қилишларини сўрамоқда
01:20
Фарғоналик инсон ҳуқуқи фаоли ўз оиласини Ўзбекистон прокуратурасидан ҳимоя қилишларини сўрамоқда.

Айни дамда Тошкент шаҳридаги қамоқхоналардан бирида аппеляция судловини кутаётган Фарғонадаги норасмий «Ўтюраклар клуби» раҳбари Муътабар Тожибоева қамоқхонада битган ҳалқаро ташкилотларга мурожаатида қизи Маҳлиёни Ўзбекистон Прокуратурасидан ҳимоя қилишларини сўраган.

«Мен яқинларим ҳаётидан жуда ташвишдаман. Мен сабабли кўп қариндошларимга тазйик ўтказилди.Ёлғиз қизим Маҳлиёнинг ҳаёти ҳавф остида колди»,- деб ёзади Мўътабар Тожибоева.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, хомиладор қизи Маҳлиёни ҳимоя қилишларини, унинг ҳаётидан ташвишланаётганини айтади. Хукумат буюртмаси билан қизини туғурукхонада шифокорлар кўлида жон бериши мумкинлигидан ҳавотирланади.

”Мен 6 ойдирки, ҳибсда ўтирар эканман, ўтган ҳаётим, фаолиятимдан умуман афсус чекканим йўқ.Мени ҳибсга тиқдилар, қийноққа солдилар, лекин мени руҳан синдира олмадилар. Руҳан синдириш учун эса улар ягона қизим Маҳлиёга зулм ўтказиб, ёки ўлдириб юборишдан тап тортмайдилар.Менинг ягона қизим Маҳлиёни Ўзбекистон Прокуратурасидан ҳимоя қилинглар” деб ёзилади мурожаатда.
Ушбу мактубда инсон ҳуқуқи фаоли Муътабар Тожибоева ҳавотирларига асос борлигини айтиб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган прокуратура тизими амалдорларини конунларни бузишда айблайди.

”Ўзбекистонда фаолият юритаётган прокуратура тизими амалдорлари конун устиворлигини таъминлашлари керак. Лекин Ушбу тизим вакиллари истаганларича конунларни оёк ости қилаверадилар, қилаверадилар. Уларнинг жиноий ҳатти-ҳаракатларига чек қўйишга кудрати етадиган хеч қандай куч йўқ Ўзбекистонда.»-дейилади мактубда.
Шунингдек, инсон ҳуқуқи фаоли ўзини Андижон вокеаларини олдини олиш борасидаги ҳаракатлари ва Ўзбекистон хукуматининг бу уринишларга атайин аҳамият бермаганлигини урғулайди.

«Мен Андижон фожеаларини олдиндан сезиб, ҳалқнинг - Андижон аҳолисининг адолатсизлик, разолатни ҳазм қила олмаётганликлари, бундай кетишда фожеа юз бериши мумкинлигини, ҳалқнинг дарду ҳасратларига кулоқ солишларини сўраб 2005 йил 4 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига 1200 сўздан иборат огохлантириш телеграммаси юбордим. Ушбу юборилган телеграмма нусҳаларини эса бош вазир Шавкат Мирзиёевга, Республика ИИВ Зокир Алиматовга, Омбудсман Сайёра Рашидовага, Ўзбекистон Президенти хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига, Миллий Ҳавфсизлик Ҳизмати Республика қўмитасига, Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар либерал партияси Марказий Кенгашига, Олий Мажлис ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси нашри "Ҳалқ сўзи" газетасига, "ХХ1-аср" газетасига, Андижон вилоят хокимиятининг нашри "Андижоннома" газетасига, Ўзбекистон Республикаси ва Андижон вилояти телерадиокомпанияларига, Республика тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчилар палатасига, Республика оқсоқоллар Кенгаши ва "Маҳала" фонди раҳбари Аъзам Гадойбоевга, Соғлиқни сақлаш вазири Феруз Ғофуровга, энг асосийси конунлар устиворлигини таъминлашни зиммасига олган Республика Бош Прокуратурасига жўнатдим.»-дейди Мўтабар Тожибоева.

Лекин норасмий «Ўтюраклар клуби» раҳбарининг таъкидлашича бу телеграмма хеч кимни қизиқтирмаган ва эътиборсиз колдирилган.
«Андижонда инсонлар кони дарё бўлиб оқишидан 40 кун аввал, яъни 4 апрель куни "Фуқаролик жамияти" ҳалқ ҳаракати ҳамда "Ўтюраклар" клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан "Ўзбекистонлик ишбилармон ва тадбиркорларга Қарши хужум кучайиб, улар қийноққа солинмоқда" деб номланган телеграмма хеч кимни қизиқтирмади.» - дейилади ҳатда.

Шунингдек,ушбу мактубда «Ўзбекистондаги «Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида»ги конуни умуман ишламаслиги,прокуратура тизими ҳалқнинг кўзини очишга интилган виждонли қишиларни қамаш учунгина ҳизмат қилаётгани танқид остига олинади.

Мактуб муаллифи 20 дан ортиқ ҳуқуқмат идораларига юборилган буюртма ҳатларимга хеч қандай жавоб олмаганлигини ,фақатгина Президент Ислом Каримов номига юборган телеграмма конуний ҳал этиш учун Республика бош Прокуратурасига юборилганлиги ҳақидаги жавоб ҳатини олганлигини айтаркан,ушбу телеграмма юборилганидан сўнг ўзига нисбатан суъиқасд уюштирилгани ,фақат бахтли тасодиф туфайлигина омон колгани ҳақида маълумот беради.

« 2005 йил 15 апрел куни эрталаб таксида кетаётган пайтимда мени ўғирлаб кетишиб, 4-5 соат давомида 10-12 нафар кўринишидан наркоман ва жиноятчиларга ухшайдиган кимсаларни рупарамга териб кўйган холатда мени мухокама қилдилар. Менинг ўғирланишим ташкилотчилари прокуратура амалдорлари эди.

4-5 соатлик ўзоқ мухокама давомидаги ҳақоратлар, калтаклашларни уша пайтда хеч кимга айта олмасдим.Чунки уша куни улар мени нафақат йиртқич эркакларга ем қилиб ташлаб беришни, балким аввал мени зурлаб, хурлаб, кейин ўлдириб юборишни режалаштирган эдилар. Буни очиқ ошкора айтгандилар ҳам”-деб ёзади Муътабар Тожибоева.

Инсон ҳуқуқи фаоли ўзининг ўлимдан кутилиб колишига фақатгина ҳалқаро ташкилотларга топширилган,хукумат амалдорларининг кирдикорларини фош қилиши мумкин бўлган аудиокассета сабаб бўлганлигини таъкидлайди. Мўтабар Тожибоевага кўра, бу ўзи тамонидан қилинган эхтиёт чораси бўлиб, агар унинг ҳаётига суъиқасд қилинса бу аудиокассета бутун дунёга ошкор қилиниши лозим бўлган. Бу эса прокуратура ходимларининг ҳавотирларини кучайтириб, ўз ниятларидан қайтишга мажбур қилган.

”Лекин мени изсиз йўқолишим ёки ҳалок бўлишим натижасида бир кун аввал ҳалқаро ташкилотга топширилган аудиокассета менинг фожеам сабабчиларини осонгина топишни ҳисобга олиб мени уша куни ҳақоратлаш ва калтаклаш Билан чекланишди. Бу ходисанинг сабаби эса уша Андижон фожеасини олдини олишни сўраб хукумат идораларига ёзган ва юборган телеграмма ва буюртма ҳатларим эди.»- деб ёзади Мўтабар Тожибоева.

Шунингдек,ушбу очиқ ҳатда Мўтабар Тожибоева прокуратура тизими амалдордари унга жим юришни, акс холда қамалишини ва яқинларининг ҳаёти дўзаҳга айланиши,қизи Маҳлиёни ўлимга дучор қилиниши ҳақида огохлантирганликларини айтади.

”Хозирги кунга келиб одам ўғрилари бўлган прокуратура амалдорлари берган ваъдаларини асосий қисмини бажардилар. Мени сохта айбловлар Билан қамадилар. Қамалганимдан сўнг куёвим Акрамов Муроджонни ишдан ҳайдаб, хеч қаерга ишга олдирмаганликлари учун Муроджон хомиладор хотини, яъни қизим Маҳлиёни ёлғиз ташлаб бошқа давлатга ишлаш учун кетибди. Тахминан май-июн ойларида фарзанд кўрадиган қизим ёлғизланиб колди.

Ҳа, прокуратура амалдорлари - одам ўғрилари ваъдаларини бажардилар. Бутун бошли бахтли оила барбод бўлди.», - дейди Муътабар Тожибоева.

Фарғонадаги норасмий«Ўтюраклар клуби раҳбари Муътабар Тожибоева 2005 йилнинг 8 декабрида Ирландияда бўладиган ҳалқаро конференцияга кетиш олдидан Марғилонда ҳибсга олинганди. Айни дамда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 13 та моддаси билан айбланиб 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилинган Ҳалқаро Нобель мукофоти номинанти Тошкентдаги қамоқхоналардан бирида сақланмоқда.

Матлуба Азаматова

«Андижон 2005» Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш гуруҳи мухбири

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1403 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz