ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.04.28, 14:53
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 27 » У террорчи эмас эди…
У террорчи эмас эди…
03:52
Андижон халқига нисбатан ашаддий зулм ўтказилганига мана бир йил бўлаяпти. Бундан қарийб бир йил олдин, меҳнаткаш, сабр-тоқатли ҳамда меҳмондўст ўзбек халқини 15 йилдан бери алдаб келаётган “юртбоши” ниҳоят халққа нисбатан ўзининг ҳақиқий ҳиссиётини ошкор қилиб юборганди. Бу асрнинг бошини чидаб бўлмас режими остида ўтган аср бошидаги қатағон даврига айлантирди. “Ҳаммангиз менинг болаларимсизлар”, деб ўзини ота сифатида танитган кимсанинг ўзбек халқига келтирган кулфатлари ҳаммага аён.

Бу кунларда биз қатағон қурбонларидан бири Шарифжон Шокировни эсга олишимиз лозим. У террорчи эмас, пасткаш инсонлар томонидан айтилгани каби шўрванинг кўпиги ҳам эмас, балки бегуноҳ, халқнинг қонини тўкишни хоҳламаган, фақат ўзининг ҳуқуқларини мардларча талаб қилиб чиққан оддий бир тадбиркор, халқ посбони ва қаҳрамони эди. Нимага дейсизми? Чунки террорчи ўз сўзи ва қуроли билан бошқаларни қўрқитади.

Энди Шарифжоннинг гапларига эътибор беринг: “Биз ҳеч қачон музокарага қарши эмасмиз. Биз ҳамма нарсани тинч йўл билан ҳал қилишни хоҳлаймиз. Биз қон тўкишни хоҳламаймиз. Бу нарсага кириб қолишга мажбур бўлганмиз, бизни мажбур қилишди. Бизга қарши очиқ зулмлар ва туҳмат-бўҳтонлар қилиб туриб, инсон ҳуқуқларини шунақа даражада поймол қилиб юбордики, ҳаётда яшашдан бир маъно қолмади”.

Қани айтинг-чи, булар террорчининг гапларими? Ўз фикрларини бунчалик содда ва ойдин шаклда ёритган йигитнинг гапларини ким тушуна олмайди? Биринчи синф боласими? Йўқ, албатта бу гапларни юртбоши ва унинг қўли остида залолат ботқоғига ботиб қолган қуллари тушуна олмайди, тушунгисиям келмайди. Чунки бундай тадбиркор, халқпарвар ва мард кимсалар золим подшонинг таxтига хавф туғдиради, гўё унинг бу ҳаётда яна кўп йиллар яшай билиши тасдиқланганидек.

Бир ўйлаб кўринг, мустақиллик қўлга киритилганидан кейин халқимиз нимага эришди? Озодликками ё эркин фикрлиликками? У ҳолда ҳақиқатни гапираётгани учун ёшу қарини қамаётган ким? Шу жоҳил подшонинг кучукчалари эмасми? Қамоқлар жиноятчиларга эмас, бегуноҳ муслим ва муслималарга тўлиб кетди-ку ахир!

Мустақилликка эришилгандан кейин халқнинг яшаш даражаси яхшиланди деб ўйлайсизми? У ҳолда қишлоқларга бориб бир назар ташланг. Ҳозирда ўзбеклар оиласини боқиш учун нафақат Русияга, балки Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қўшни давлатларга бориб қуллик қилиб пул топишга мажбур бўлишаяпти. Бундан 15 йил олдин аёл мардикорларни ҳеч кўрганмидингиз? Ахир улар ўзимизнинг опа-сингилларимиз эмасми?

Газни президент ўрисларга сувтекинга сотаётган бир даврда, ўзбеклар овқатни ўтин ёқиб пишираяпти. Газ у ёқда турсин, ҳаттоки электр токи қишлоқларга етарлича етказиб берилмайди. Инсонлар уйларини шамчироқлар билан ёритишаяпти. Ўзингиз ўйлаб кўринг, шамчироқлар-а! Баъзида биз XXI асрда яшаяпмизми ўзи, деб ўйланиб қоласиз.

Ҳозирда ўқув юртларида на ўқиб бўлади ва на ўқитиб. Порахўрлик олийгоҳларда олий даражага чиққан. Жоҳил подшо учун халқ илм эгаларига эмас, кўнглидаги “зомби”ларга айланса. Чунки ақлли кимсалар унинг борлиғига хатар туғдиради.

Хуллас калом, у халқни 15 йил ичида шунчалик қоронғулик гирдобига киритиб қўйдиким, у ҳалиям “таxт”да экан, келажакка ҳеч умид йўқ. Худди Шарифжон айтганидек, ҳаётда яшашдан бир маъно қолмади. Бу аҳволни билгандан кейин Андижонда террорчилар эмас, балки оддий халқ нимага кўтарилганини тушуниш қийин эмас.

Ачинарлиси, Андижон уйғонишидан кейин у Русияга бориб “муҳим” шартнома тузиб келди ва натижада энди оддий халқ яна ҳақиқатни талаб қилиб чиқса, бу сафар ўрис аскарлари билан худди Чеченистондаги мусулмон биродарларимизни қирганидек халқимизни қирдирмоқчи. Ўзини таxтда сақлаб қолиш учун Русияга сотилган бундай бадбаxт ва пасткаш инсонни кўпчилик ҳалиям отамиз деб юрибди. Ахир бизни улардан озод қилдим деган худди шу кимса эмасмиди. Энди яна бир ўйлаб кўринг, ким террорчи? Ҳақиқат учун мардона курашган Шарифжонми ёки минглаб ўзбек оиласининг ёстиғини қуритган Юрт балосими?

Мусулмон Ўзбекистон, Абдуллоҳ Фарғоний

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1015 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz