ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 18:57
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 28 » Каримов энди тўла назорат ўрната олмайди
Каримов энди тўла назорат ўрната олмайди
18:49
Муҳаммад Солиҳ билан суҳбат
Ўзбекистонда келаётган 2007 йилда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу жараённи ҳисобга олган мухолифатдаги "Эрк" Демократик партияси Марказий Кенгаши сайловда қатнашиш борасидаги ўз қарорини эълон қилди. Партия номзод сифатида Ўзбекистонда таниқли шоир, ўз вақтида Ёзувчилар Уюшмаси котиби бўлган, сиёсатчи Муҳаммад Солиҳни кўрсатмоқда. У мана 10 йилдирки мамлакатдан ташқарида яшамоқда. Каримовга сиёсий рақиб бўлгандан сўнг Солиҳ Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганди. Ўз Ватанида мухолифатчи суд қилинган ва 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. Солиҳ эса Ўзбекистонга қайтиб боришини билдирмоқда. Бироқ қандай шароитда? Бу борада мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери билан "Немис тўлқини" мухбири суҳбатлашди.

НТ: Солиҳ жаноблари, Президентлик сайловида иштирок этиш борасидаги қарорингизни изоҳлаб берсангиз?

МС: Биз Ўзбекистон халқига ҳокимиятга демократик йўллар билан интилувчи сиёсий кучлар борлигини билдириш учун бу сайловда иштирок этишга қарор қилдик. Биз халққа унинг учун сайлов ҳуқуқи борлигини тушунтиришни истаймиз.

НТ: Сиз қандай ҳаракат олиб борасиз? Сайловолди курашини Ўзбекистондан ташқарида туриб қандай амалга ошириш мумкин?

МС: Мени Ўзбекистонга киришим таъқиқланган. Менга нисбатан жиноий иш очилган. Бу иш сохталаштирилганлигини бугун бутун дунё билади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси мени ишимни кўриб чиқиш учун қабул қилди. Ўзбекистон судининг 15 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарори юзасидан мени ва ҳимоячимни шикояти шу кунларда кўриб чиқилмоқда. Шикоятда биз менга юкланган барча айбловни рад этганмиз. Шу йилнинг охиригача бизни ҳаракатимиз йўналиши аниқ бўлади деган умиддаман. Ватанга қонуний қайтиш имконияти ҳам бор. Ўзбекистон ҳукумати қаршилик кўрсатиши, ўз қарорини ўзгартирмаслиги табиий, бироқ мен учун ва бизнинг партиямиз учун менинг шахсиятим легитимлиги муҳим.

НТ: Лекин, Сизни Ватанга қайтишингиз жуда ҳам хатарли эмасми?

МС: Хавф ҳамиша мавжуд, у шу ерда ҳам бор, бироқ агар халқаро ҳимоя бўлса мен албатта қайтаман, чунки, жуда кўп хатлар олмоқдаман: одамлар бизни радио орқали ёки интернетдан эмас, яқиндан тириклигимизни кўришса, бу Ўзбекистонни демократлашишига ишончи йўқолмаган кишиларга катта далда бўлади.

НТ: Сайловга ёлғиз ўзингиз тайёргарлик кўрмаётганингизни тасаввур қилиш мумкин. Атрофингизда сизни қўллайдиган маслакдошлар борми?

МС: Маслакдошларим ташаббускор, салоҳиятли кишилар, ёшлар ҳисобидан кўпайиб бормоқда. Уларнинг асосий қисми хорижда ишлаб, ҳаракат олиб бормоқда, лекин мамлакат ичида қўлловчилар жуда кўп, асосан Андижон воқеаларидан сўнг улар бу режим билан келишиб бўлмаслигини кўришди, улар режимга қарши фақат курашиш кераклигини тушуниб етишган.

НТ: Каримов бундан кейин қандай ҳаракатлар олиб боради, бу борада қандай фикрдасиз?

МС: У албатта ўзгача фикрловчиларга қарши репрессив сиёсат олиб боришни давом эттиради, бироқ у жамият устидан олдингидек, Андижон воқеаларига қадар мавжуд бўлган тотал назорат ўрната олмайди. Шу боис у одамларга нисбатан қатағонни кучайтирмоқда. Уч одамни йиғилишини тарқатиб юбориши уни халқ олдидаги қурқуви қай даражада эканлигини очиқ кўрсатади. Қанийди, у ҳокимиятдан тинч йўл билан кета қолса эди. Гуржистонда, Украинада ва Қирғизистонда биз кўрган ҳодисалар такрорланиши ҳақида бир йилдан буён гапириб келмоқдамиз.Кўпчилик ўзбек халқи бунга тайёр эмас деган фикрда, мен эса бизни халқимиз минтақадаги бошқа ҳудудларга қараганда бунга тайёр деб ҳисоблайман. Фақат халқни протест қувватини ташкиллаштириш керак. Бу мухолифатнинг, мамлакат ичида ва ташқарисида яшаётган ватанпарварларнинг вазифасидир.

НТ: Кўпчилик бугунги кунда Ўзбекистонда ва ундан ташқарида амалдаги президентнинг вориси ким бўлишини муҳокама қилмоқда. Умуман олганда ворис бўлиши мумкинми?

МС: Нормал одам шундай қилиши мумкин, масалан Ельсин Путинни танлади ва уни ўз ўрнига олиб келди. Каримов эса масала уни креслоси устида кетар экан , нормал одам бўлмайди.

НТ: Сизни яқин келажакдаги режаларингиз? Партиянгизни, умуман олганда Ўзбекистон мухолифатини режалари?

МС: Биз, ўтган йили ташкил қилган миллий қутқариш комитетига қўшилган барча ташкилотлар Каримовдан демократик сайловлар ўтказишни талаб қиламиз ва уни халқ иродасига бўйсунишга мажбур бўлиши учун кураш олиб борамиз. Мен жорий йилнинг биринчи ярмида АҚШга сафар қилишни ва Конресс депутатлари, сенаторлар, тадқиқот институтлари ва сиёсий лидерлар билан учрашишни мўлжаллаганман. Бу борада Дастур ишлаб чиқилмоқда. Унгача Лондонда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган, матбуот вакиллари билан мулоқотлар ҳам кун тартибида турибди.

Д.Брянцева суҳбатлашди.

(Русчадан Юсуф Расул таржимаси)

Категория: Интервью | Просмотров: 1163 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz