ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 08:56
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
03:29
1 қисм.

Ўзбекистонда гап кўп, кўмир оз дегани, бу қора кўмирнинг озлиги эмас, балки гаплар кўп-ку, ишларнинг оз дегани. Мустақилликнинг бошларида Каримов бир йиғилишда ҳаммани ишонтириб: Ўзбекистоннинг келажаги буюк давлат бўлади, деганида уни залдагилар ўринларидан туриб, узоқ олқишлаб, хурсандлигидан ўз чалаётган чапакларидан қониқмай, улар полни хам тепиб юборган эдилар.

Лекин беш йил ўтиб, улар аввал ўзларининг ортиқча мебел ва кийимларини сотиб, яна беш йиллар ўтгач, кўриб ўтирган телевизор, гўштсиз қолган холодилниклари, ҳатто жовондаги китобларигача сотиб, қипқизил қашшоқ бўлиб қолишларини ўйламаган эдилар.

Ислом Каримов фаолиятидаги бир лавҳага эътибор беринг: у бирор вилоятга сессиясига бориб, янги ҳокимни тайинлаб, гапни миллатнинг улуғлигидан ва буюк келажакдан бошлаб, боболарга тақайди. Масалан Андижонда у: “.... бу ер улуғ бобомиз Муҳаммад Бобур таваллуд топган жой, келинглар шу бобомиз хотирасига ҳам бир чиройли ҳайкал қуриб, унинг атрофида, оромбахш сайлгоҳ яратсак, --- дейди.

Янги ҳоким бу қурилишни президент айтган кунгача қуриб битиришга сўз бергани учун, вилоятнинг пахтаси, ғалласи ва муҳим ишлари қолиб, бу қурилишга вилоятнинг бор куч ва маблағи сарфланиб, у ердаги ривожланиш анча орқага кетади. Ўтган 15 йилда Ўзбекистонда 70 дан ортиқ шундай катта йиғилиш ва сессияларнинг ҳаммаси деярлик шундай ўтган.

Аммо 15 йил ичида, қурилишларга сарфлаган пулларининг лоақал ярмисини Каримов завод, фабрикаларга сарфланганда эди, бугунги Ўзбекистонда ишсизлик кўпаймай, қўшни давлатлардан у кам бўлмаган бўлар эди. Аммо ҳеч ким Каримовга: “Ҳўв, барака топкур Ислом ака, ҳайкаллар, оромгоҳ ва ўқувчилари йўқ лицей, колледжларни кўпайтиришдан нима фойда, ишлай десак иш бўлмаса, мардикорликда ҳам навбат тегмай, хафталаб кўчада нонимизни сув билан еб қуриқ қайтамиз, уйда бола-чақаларимиз нон келтиради деб, оч кутиб ўтиришади! Сиз яхшиси, биз ишлайдиган корхоналар қуриб нонга етадиган маош берсангиз ҳам майли эди”, деб айтолмайди.

Халқ маблағларининг 90 фойизини Каримов фақат ўз обрўсининг ортишини ўйлаб ва ўзини бунёдкор қилиб кўрсатишга сарфлаётгани Ўзбекистоннинг ривожланишига асло йўл қўймаётир.
Гарчи қонунларда кўрсатилмаган бўлсада, виждонан президент ўз халқнинг кўзини ёлғон кўргазмаларга тўйдириб эмас, хар бир инсоннинг дунёга бир марта келишини назарда тутиб, халққа оталик қилиб, унинг бир кун ҳам оч қолиб, ёки мазасиз овқатланмаслиги учун жон куйдириши керак эди.

Президентнинг муқаддас вазифаси, халққа нон, шакар, чой ва ёғни арзон қилиш, сув, электр ва газ билан таъмилашни яхшилаш ва уларни арзонлаштириш йўлида у хар кун, хар соат шуғулланиши керак эди.

Аммо бу мажбуриятларнинг тескарисини бажарган Каримовга 4 йиллик президентлик муддати етиб ортиб, бу муддатнинг инсоф ва демократия юзасидан ҳеч қачон 16 йилга чўзилмаслиги керак эди. Буларга сабаб, биздаги ўзбекона бағрикенглик ва соддаликнинг керагидан ортиқча эканлигидир.
Каримов мустақилликнинг бошларида: “сиз ўзбеклар мағрур, кўкракни кериб, бошингизни баланд кўтариб юришингиз керак, сизлар кимсан Амир Темурнинг набираларисиз, бошқа миллатлар буни кўриб хавас қилсин, -- деб тинмай такрорлар эди.

Аммо халқ турмуши кун сайин оғирлашиб, ўзбек қиз-жувонлари бунга чидаёлмай, дуч келган мамлакатга ўтиб қул бўлиб, ўз танасини сотишгача мажбур бўлдилар.

Мустақил журналист Турлибеков Ёдгор

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1312 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz