Бу ҳодиса шу йилнинг 27 май кунидан 28 майига ўтар кечасида Қарши шаҳридаги хонадонларидан бирида содир бўлди. Қарши шаҳридаги ўз исмини ошкор қилишни истамаган манбанинг “Ўзбек инфо” га хабар қилишича, Ўзбекистон МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси қабулхонасида контракт асосида ишлаётган, 1974 йил 15 февралида туғилган Боҳодир Расулов ўз-ўзини осиб ўлдирган.