ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 10:45
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 14 » МҲХ ходими ўз жонига қасд қилди
МҲХ ходими ўз жонига қасд қилди
15:25
Бу ҳодиса шу йилнинг 27 май кунидан 28 майига ўтар кечасида Қарши шаҳридаги хонадонларидан бирида содир бўлди. Қарши шаҳридаги ўз исмини ошкор қилишни истамаган манбанинг “Ўзбек инфо” га хабар қилишича, Ўзбекистон МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси қабулхонасида контракт асосида ишлаётган, 1974 йил 15 февралида туғилган Боҳодир Расулов ўз-ўзини осиб ўлдирган.

Маълумотларга кўра, Баҳодир Расулов 2005 йилда Қарши давлат университетининг тарих факультетида таҳсилни тамомлаб тарих фани ўқитувчиси дипломини қўлга киритган. Аммо Ўзбекистонда ўқитувчи деган касбу кор билан яшаш қийин бўлганлиги учун у МҲХ Қашқадарё вилоят бошқармасига иш сўраб мурожаатда бўлган.

“У илгари Қарши шаҳридаги ҳарбий госпиталь билан қарама қарши “Совет Армияси” номи билан аталган кўчадаги хонадонлардан бирида, қайнонаси уйида ижарада яшарди, - деб хабар қилади марҳумнинг яқинларидан бири, - Бу иш юзасидан тергов иши ҳам қўзғатилгандек бўлди, аммо ишнинг йўналиши кўпроқ уни ёпишга қаратилган”.

Расулов Боҳодир асли Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридан бўлиб, Қарши шаҳрида оила қуриб яшаб қолган. Унинг турмуш ўртоғи, 1972 йилда таваллуд топган Дўстмуродова Зилола уй бекаси. Уларнинг икки нафар фарзандлари ҳам бор. Ўз турар жойига эга бўлаган Боҳодир қайнона уйида, ичкуёв бўлиб истиқомат қиларди.

Қашқадарё вилоят суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, марҳум 27 майдан 28 майга ўтар кечасида, тахминан тунги соат учларда ўз ўзини осиш оқибатида ўлган. Унинг танасида зўрлик аломатлари, унга қарши куч ишлатилганлиги белгилари топилмаган. Шу билан бирга, Боҳодир Расуловнинг нима сабабдан ўз жонига суиқасд қилганлиги ҳам номаълум қолмоқда.

Ўзбекинфо, Тўлқин Қораев

Категория: Хабарлар | Просмотров: 903 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz