ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 09:11
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?
Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?
03:44
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
2 қисм.

Эрта билан тўрваларига нон ва асбобларни солиб мардикорликка отланаётган эр ва аёллар қаторида шундай қиз-жувонлар ҳам борки, улар пардозларини қилиб, ювиб-тараниб фоҳиша бозорига шошилардилар. Буларни кўрган қайси ўзбекнинг кўкрагини кериб, бошини баланд кўтариб юраолиши мумкин, дейсиз. Каримов ялтир- юлтир қурилишларга миллиардларни аямас эди, аммо халқнинг оч қолиб, унинг ор-номуси топталаётгани билан унинг мутлақо иши бўлмади.
Кечагина тузук яшаб юрган ва айнан мустақил бўлгандан кейин, ҳур ва озод яшаймиз деб умид қилган халқнинг бугунга келиб, бунчалик хор-зор бўлиб қолишига нималар сабаблигини суриштирадиган ёки мамлакатни ривожлантиришнинг тезкор ва ишончли йўлини биладиган одамнинг йўқлиги ачинарли ҳолдир.

Йўқ, бу нотўғри фикр, суриштирганда ҳам қандоқ, ҳаммасини билиб-ўлчаб ҳисоб-китоб қилиб юрган зўр кадр-олимлар ёки ишбилармонлар қанча, фақат дардимиз ичимизда, бир оғиз чурқ этишга ҳеч қайсимизнинг хаққимиз йўқ, ахир бу қандай маломат!?

Наҳотки, ҳалол меҳнатингга, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса? Иш топганингда ҳам бу маошлар билан ишчи ҳам, амалдор ҳам кун кўриб бўлмайдиган даражада озлигидан албатта ҳамманинг ўғирлик қилишга ёки бирор қонунбузарлик билан пул топишга харакат қилиши табиийдир.
Минглаб одамларнинг хорижга бориб ишлашга мажбурлиги ва бу ердаги маошларнинг жуда озлигига 15 йил ўтибдики, бу масалани ҳам депутатлардан ҳеч ким кўтариб чиқолмайди, бу Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг учига чиққанлигидир.

Ўзи хўрланган бу миллатга Каримовнинг ҳадеб “.....фахрланинглар, ғурурланинглар, сизларнинг боболаринг ундай ўтган, момоларинг мундай ўтган!” деябериши, унинг гўё бу оддий миллатни бироз мақтаб қўйиб, унинг устидан калака қилиб кулаётгани эмасмикан? дейишга мажбур бўласиз.
МДҲ давлатларида нималар бажарилса, бизда унинг тўла акси қилиб келинди. Масалан ўша йиллар туман ва шахарларда 200 дан ортиқ теннис кортларига қанча халқнинг қанча пуллари сарфланиб, хозир улар бекор ётибди. Умуман юртимизга кони зарар бундан ҳам баттар ишларни Каримов, 15 йилдан бери узлуксиз давом эттириб келмоқда.

Эсласангиз, ўша йилларда саноқсиз тантаналар билан карнай-сурнайлар чалиниб бутун юрт тўйхонага айланиб, ҳамма рақсга тушаётган эди. Ўзбекистонда кишилар Каримов айтган ёлғон келажакка ишониб, ўзларининг советлардан қолган бойликларини тамом еб, 2-3 йилнинг баракасиз ва бекор ўтказилиши ҳам тараққиётимизга, катта зарба бўлди. Лекин ичимиздаги маддоҳ обрўлик ёзувчи ва улкан лавозим эгалари Каримовнинг баландпарвоз амалга ошмайдиган сўзларини шиорларга айлантиришди.

Аслида, ўшандаги биринчи вазифа ғанимат вақтни бекор ўтказмай, бозорнинг оғир дамларида халқ турмушини енгиллатиш ва иккинчи даражалик қурилишлар қилмаслик, лотин алифбосига ўтмаслик, лицей ва колледжларни бунчалик кўп қурмаслик ва энг ёмони мактабларни хор-зор қилиб ташламасдан уни гуллатиб-яшнатишга харакат қилиш керак эди.

Иккинчи вазифа, халқнинг кун кўриб турган корхоналарини асло тўхтатмаслик, Завод, фабрикалар қуриш ва турли корхоналарни кўпайтириб халқни иш билан таъминлаш эди. Бу масала ҳам тўлиқ маънода аксинча ечилди.
Учинчи вазифа фақат жуда зарур қурилишларнигина қилиб, мамлакат иқтисодини бироз мустаҳкамлаб олгунча, маблағларни иложи бўлса шу бугун фойда берадиган томонларни топиб сарфлаш керак эди. У эса пулларни аямай, тошларга айлантириб тирик маблағларни ўлдириб уларни оборотдан қолдириб, умуман фойда бермас жойларга совурар эди.

Мустақил журналист
Турлибеков Ёдгор
www.uzbekinfo.org

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1089 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz