ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 10:03
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Ётиб еганга тоғ чидамас
Ётиб еганга тоғ чидамас
03:53
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
3 қисм.

Каримов танқидни асло ёқтирмас, уни танқид қилалиганларни ўлдиришга ҳам тайёр давлат арбобларидан эди. У барча демократик амаллардан жирканар ва тил учидагина ўн йиллаб умуман “демократия” сўзини бир икки мартагина айтаолган ва ўшанда ҳам бу сўзни хориж журналистлари олдида мажбурлигидан тилга олар эди.

Аммо у вақтлар республикада биргина “Эрк” газетаси ҳар қандай танқидлардан қўрқмас эди. Ҳа демай, “Эрк” ва унинг раҳнамоси Муҳаммад Солиҳ ҳам, Каримов йўлидан унинг зимдан усталик билан олиб борган ҳийлалари туфайли “супуриб” ташланди. Танқидлар мутлақо йўқ бу юртда, энди Каримовга худо бериб, унинг ўз бошимчалик ва хатолари авж олиб, оғир жиноятларгача етиб борди.

У барча муҳолифдаги демократик партиялар лидерларини ҳам ўлдириш ёки умирбод қамоққа тиқишга харакат қилишдан уялмади. Бундай партия лидерлари ва президент танқидчилар билан бирга жон сақлаш учун, ватанларини тарк этишга мажбур бўлдилар.

У оғизда: ”янгисини қурмай, эскисини бузмаймиз” деб туриб, амалда ҳали 100 йил турадиган иморатларни вайрон қилиб, ўрнига бирор кўзга ташланадиган ялтироқ банк, маданий иншоот, лицей ёки колледж қуришни авжга чиқарди.

Халқимиз худди афсонадаги ёв лашкарларининг Широқ ортидан эргашиб, чўлда сувсиз ўлиб кетганидай, 4 йилга сайланган президент ортидан 15 йил ўтсада кетиб борар эди.

Булар улуғ Нақшбанди, Бухорий ва Термезийдек боболаримиз ҳадисларидан қониқиб таълим олган ва ақл бовар қилмайдиган одоб ва андишалигимизнинг натижалари эди.

Яхшиям, ўзбекларнинг жонини тошдан яратиб, унинг юртига оллоҳ барака ато этган эканки, Каримовнинг шунча зулмларидан кейин ҳам, ўзбеклар ҳали тирик юришибди. Кўчишга қурби етганлар аллақачон бу ердан кўчиб кетишган.

Барибир: “Ётиб еганга тоғ чидамас” деганларидек, халқининг ярмисидан ортиғи бекор юрган мамлакатнинг косаси оқармас экан. Қўшни юртларда саноат ва ишлабчиқариш корхоналари кўпайган, ёшларнинг ўқиш ва ишлашларига шароитлар яратилган эди.

Ўтган 15 йилда Каримов бирор корхона қурмай, уни тўй-тантаналардан топар эдингиз. У юзлаб катта корхоналарни тўхтатиб, ишчиларнинг ёппасига ҳайдалганларини билиб туриб, кўрмасликка олиб келди. Юртимизнинг оламни тутган юзлаб катта завод ва фабрикалар талон-тарож бўлиб, вайронага айлантирилди ва уларнинг хозир суякларигина қолган. Тўғри сиз айтмоқчи Асака заводини корейслар ўз сармояларига қуришган ва унинг “Нексия”лари ўзбекларга 12, ўзгаларга 6-7 миллиондан сотилмоқда!

Қишлоқларда эса, халқимизга мўл-кўл гўшт-сут, тухум етказиб бераётган минглаб фермалардаги раҳбарлар томонидан барча паррандалар, юз минглаб қўй ва сигирлар сотилиб, бўшаб қолган бу фермаларнинг шифер, тўсин ва анжомлари сотилиб, ҳатто уларнинг девор ғиштларигача пуллаб юборилди.

Ўғирлик пулларга улар иномарка машиналар олиб, пишган ғиштдан қават-қават кошоналар солдилар. Бу таланиб талқони чиққан фермаларнинг чорвадорлари ишсиз қолиб, уларнинг минглаб шикоятларга президент қайрилиб ҳам қарамади.

Республикада автобазалар хусусийлашиб, ундаги минглаб янги Икарус”, ”ЛАЗ” автобуслари “Краз” ва “Камаз”, “ЗИЛ”самосваллари, кранлар, минглаб тез ёрдам РАФ микроавтобуслари ҳам сотилиб, очиқчасига тала-тала қилинди. Хар автобазадан 100-150 та машиналар сотилса, унинг ҳайдовчилари ҳам ишсиз қолиб кетавердилар. Бу талон-тарожликлар, ишсизликлар ҳақида келган шикоятларга ҳам президент жилмайиб ўтираверди.

www.uzbekinfo.org, Турлибеков Ёдгор

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1030 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz