ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 05:55
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар
Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар
03:59
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
4 қисм.

Республикада ўн минглаб колхоз, совхозларда ишлаб яхшигина кун кўриб турган деҳқонларга, фермерлардек қишлоқнинг янги “хўжайинлари” пайдо бўлиб, улар ўз қариндошларинигина ишга олиб, бегона бечораларга ер ҳам, иш ҳам бермай қишлоқлардаги миллионлаб қашшоқларни пайдо қилди. Бу миллионлаб ерсиз қолганларнинг шикоятларига ҳам Каримов “яхши бўлибди” дегандай, бепарво эди.

Бундай бепарволикдан Ўзбекистон қишлоқларида камбағал ишсизлар кўпайиб, улар бир йил ичида ишсиз мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар. Сўнг улар йўл пулига қарз олиб иш излаб кимлар Тошкентга, кимлар Россияга жўнай бошлашди.

Афсуски Каримовнинг бундай бепарволигидан Ўзбекистон иқтисодининг асоси бўлган қишлоқ хўжалигида ҳам тузатиб бўлмайдиган хатолар қилинди.

Минглаб қишлоқларда ичимлик сув, газ ва электр таъминоти тўхтаган, сувғориш тизимидаги лоток ва трубалар эса, ўша хўжалик раҳбарларининг ўзлари томонидан аллақачон сотиб талон–тарож қилинган. Экинзор томорқа ва боғ-дарахтлар сувсиз қуриб, бу ўнлаб минг қишлоқлар бамисоли саҳрога айланган. Қишнинг совуқларида газ ва электрнинг йўқлигидан қишлоқнинг асосий кўрки бўлган дарахтларга қирғин тегиб улар ўтинга кесилиб, кўкарган нарсалар умуман йўқолиб бормоқда.

Бу қишлоқларга баъзилар ичимлик суви келтириб унинг пақирини 100-200 сўмдан сотиб “бизнес” қилмоқдалар, лекин буларни ёзган минглаб шикоятларга президент ҳам, сенат ҳам, республика прокуратураси ҳам жавоб ҳам бермадилар. Хазинада маблағ йўқлигидан республикани бутунлай қамраб бораётган ва триллионларни талаб қилувчи бу улкан муаммоларни улар ҳал қилишга ожиз эдилар.

Ёзёвон, Хоразм, Мирзачўл, Жиззах ва Қарши чўлларидаги ўнлаб минг экскаваторлар сотиб таланди. Коллекторлар 15 йилдан бери тозаланмай, дренаж тизимлари бутунлай ишдан чиқиб, ерости сувлари юқорига кўтарилиши натижасида юртимиздаги 1, 5 миллион гектарга яқин экин майдонларида яқин 2-3 йилда ҳосилдорликнинг бутунлай барбод бўлиши кутилмоқда!

Дренаж қувурлар трести ва заводларни қайта тиклаш, экскаваторларни қайта сотиб олиш ва минглаб километр лойқа тўлган коллекторларни тозалашдаги 15 йиллик тоғдай йиғилиб қолган бу ишлар ўнлаб триллион маблағларни талаб қиларди.

Бу глобал муаммоларни иштонсиз қолаёзган бугунги Ўзбекистон иқтисоди билан, энди мутлақо ечиб бўлмайди. Хозирги Қозоғистон йилига беш-ўнта ялтироқ бинолар қуриш эмас, улар бутун бир пойтахтларини мутлақо тақир яйловда қуриб битказдилар. Бу замонавий улкан шаҳарнинг қурувчиларига меҳнат хақларидан ташқари шу пойтахтдан уй-жойлар ҳам берилди. Қозоғистонда ўртача маош 200 доллар бўлса яқинда уни 300 долларга кўтариш режаланган.

У ердан кўчиб кетиш деярлик йўқ, аксинча кўпайиб бораётган аҳолига арзон уй-жой қуриш, жадал олиб борилмоқда. Юз минглаб қозоқ оилаларни миллат кўпайсин деб, хорижлардан кўчириб келиниб, улар уй-жой ва иш билан таъминланди.

Туркманларда эса, гугурт, туз, газ, электр ва сув текин бўлса, Ўзбекистонда текин у ёқда турсин, арзон нарсанинг ўзи қолмади. Ўзбекларга хозирча биргина ҳаво текин, аммо бечора халқ яқинда ҳисоблагичлар топилмаса, ҳаво учун ҳам жон бошига ўртача солиқ солинишидан ҳавотирдалар.

www.uzbekinfo.org, Турлибеков Ёдгор

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1094 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz