ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 02:53
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Бориб турган лўттибозлик
Бориб турган лўттибозлик
04:04
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
5 қисм.

Каримов ёлғонларни кўп гапиришда, ўз айтганларининг тескарисини бажаришда, буларнинг ҳаммасига ҳеч кимга ҳисобот ҳам жавоб ҳам бермаслик жихатлари бўйича жаҳон президентлари ўртасида у Гиннес китобига лойиқ ноёб шахсдир. Бунга унинг харбир айтган сўзини мисол келтириш мумкин.

Бу ерда коммунал хизматлар қимматлигидан, ишсизикдан ва рус тилининг қадри қолмаганидан 5 миллионга яқин русизабон халқ вакиллари кўчиб кетдилар. Агар улар кўчиб кетмаганда ўзбекларнинг кўпи кўчада қолиб кетиши аниқ эди, негаки бизда камбағаларга арзон ва текин уй-жой таъминоти ва уларнинг қурилиши ҳам аллақачон тўхтаган.

Ўзбекистонда заводлар қурилганда ҳам, у халққа фойда эмас, балки зарар келтириши одатга айланган, агар бир маҳсулот чиқарувчи завод ишга туширилса, ўша маҳсулот ўн-йигирма марта қимматлашиб кетади, бу гуллаган коррупциянинг иши бўлиб, бу заводларнинг фойдасини айрим кишиларгина кўради.

Масалан, Бухоро бензин заводи ишга тушгунча литри 25 сўмлик бензин хозир 500 сўмга, килоси 40 сўмлик шакар, Хоразм шакар заводи қурилгач 1300 сўмга кўтарилса, Таллимаржон ГРЕСида дунёдаги катта қувват берувчи блок ишга тушгандан сўнг, электрнинг нархи анчага кўтарилган.

Хуллас қаерга қараманг, истаган соҳанингизда Ўзбекистондаги қилинаётган ишларнинг оёғи осмонда эканини кўриш мумкин. Бундай ҳолатдан камбағаллар қанча зарар кўрсалар, бойлар шунча фойда кўриб, булар мантиқ ва адолатдан Ўзбекистонда асар ҳам қолмаганидир.

Каримов кўп давлатнинг ривожланиш моделига ўтишни гапириб туркча, исроил, малайзияча ҳамда корейсча моделларга ҳам ўтмоқчи бўлган эди, буларни у тилда айтиб, аста-секин ўз диктатурасини ўрнатиб олди. У армия хизмати, тиббий хизмат ва ўқишга катта пул сўрайдиган, ўчган газга, ёнмаган электрга, келмаган сувга, уйилган ахлатларга ҳам пул сўрайдиган бер-берлари кўп “каримовча” модел яратилди.

Эссиз юртбошим отам деб, унга зорини айтмоқчи бўлиб келган минглаб аёллардан бирортасини у қабул қилмади. Ясовуллар бу бечораларни хақоратлаб, кўчага суриб ташлар эди. Каримовнинг кимлигини англаган бу аёллар эссиз қон-қон йиғлаб, уйларига қайтар эдилар.

Президент қарор ва фармонларининг деярлик ҳаммаси чиройли сўзлар билан битилсада, уларнинг ижросидаги натижаларида халқ эмас, амалдорлар манфаати кўзланган. Масалан амнистия фармонлари шархларида қамоқхона бошлиқларига пора ундиришга ён босилганини кўрасиз.

Ўзбекистонда конституция китобчаси дўконларда ҳам, мулозимларнинг иш столида ҳам йўқлиги, ишламаган конституциянинг халқ назаридан ҳам тушиб қоишига олиб келди.

Президент ва амалдорлар итоат қилмаган ва фуқаролар назаридан тушиб қолган бу конституцияни хар йили дабдаба билан “ҳаётимиз қомуси” деб байрам қилиниши эса, бу бориб турган лўттибозликнинг ўзгинаси дейиш мумкин!

www.uzbekinfo.org, Турлибеков Ёдгор

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1240 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz