ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 15:39
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...
Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...
04:10
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
6 қисм.

1994 йилда Сирдарё кўприги ёнида бир улкан пано сирли равишда пайдо бўлиб қолади. Бу Каримовнинг биринчи кўчадаги осилган катта сурати эди. Телевидениядан берилаётган бир катта йиғилишда у сўзга чиқиб: “...мен сизлар ўйлаган шахсга сиғинишни ёқтирадиган одам эмасман, менинг расмларимни бундан кейин асло кўпайтирманглар, деганда, халқ унга ишониб: “яшасин бизга шундай камтарин президент керак”,-- деб, уни яна бир узоқ олқишлаган эди.

Аслида бу расм ҳақидаги Каримовнинг ёлғон гапи, навбатдаги президентлик сайлови олдидан Каримовга омма орасида катта обрў келтириши керак эди ва шундай бўлди ҳам.

Бироқ Каримовнинг сўзида турмаслиги яна олтмиш учинчи бор ўз исботини топди. Сайловдан ўтиб олган Каримовнинг портретлари ҳамма ёқда тўлиб кетди, ўқувчилар дарсликларига киритилди.

Хозир у вилоятларга хар сафарида йўлдаги ўзининг илжайиб тушган портретларини санаб кўриб, унинг кўпайиб бораётганидан беҳад хурсанд.

Ўзбекистон Конституциясининг 12 моддасида: “Ҳарқандай мафкура, унинг қандай эканлигидан қатъий назар, у давлат сиёсати даражасига кўтарилиши мумкин эмас,” ---- деб ёзилган. Лекин Каримов ўзининг бу конституцияга хилоф мафкурасини, давлат даражаси эмас, уни ҳатто давлатни бошқариш даражасигача кўтариб, уни халқ учун хизмат қилишга эмас, ўзини мақташ ва ўз президентлик муддатини узайтиришда ташвиқот қуролига айлантириб олди.

Аммо бу ёлғон мафкуравий ва маънавий тақир-туқирлардан маст бўлиб, алданган халқнинг полни тепиб уни олқишлаганлари, келажак буюклиги эмас, аксинча Каримов зўравонлигининг буюклигини англатарди холос.

Каримов ўзини мақташни кучайтиришда энг зарур восита бўлган кучли бир телерадиокомпания яратишни орзу қилар эди. У бу орзусини тўла амалга ошириш учун ўн йилларча вақт ва бунга ўнлаб триллионлар керак эди.

Биринчидан олганда бундай катта телекомпания қуриш бозор иқтисоди остонасида турган Ўзбекистонга жуда оғирлик қилса, иккинчидан Каримов халқнинг бунча пулларини ўғирлаб, ўз манфаатларига фойдаланишга унинг хеч хаққи йўқ эди, учинчидан бу пуллар республика тараққиётига айнан ўша пайтлар жуда зарур эди.

Аввал 13 вилоятда, сўнг 150 дан ортиқ туман ва шахарларда янги студияларни қуришни мўлжаллаш, ва уларга янги техника, бинолар ажратиш, бу айтишга бу осон бўлиб, даҳшатли харажатлар эди. Бунинг устига яна олти мингдан ортиқ журналист ва ходимларга маош тўлаб, уларни боқиши керак. Бундай харажатлар умуман ривожланган давлатларда ҳам йўқ эди.

Олти минг журналистнинг асосий ишлари Каримовни мақташ ва унинг тескари ишларини халқ орасида тўппа-тўғри деб, ташвиқот олиб бориш эди.

Улкан бу компанияга Ислом Каримов лаганбардорликда учига чиққан Абдусаид Кўчимовни раҳбар этиб, улар тез апоқ-чапоқ бўлиб кетишди. Кўчимов лофлар тўлиб Каримов мақталган кўрсатувларни унинг кўриб мазза қилиши учун, телефондан эслатиб турарди.

Турлибеков Ёдгор
Мустақил журналист
www.uzbekinfo.org

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1180 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz