ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 11:18
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"
"Зарбдор маддоҳлар бригадаси"
04:16
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
7 қисм.

Мухбирлар, оёқ яланг бўлиб Каримовни йиғлаб туриб, дуо қиладиган момо ва буваларни қидирар эдилар. Ўзлари халқдан чиқиб, уни тез унутган Аҳмад Аъзам, Қуддус Аъзам, Абдуғофур Қоржововлардан “зарбдор маддоҳлар бригадаси” тузилиб, уларга алоҳида хақ тўланди.

Улар яқинлашган корхона, ҳатто туман хокимлари ҳам безор бўлган юзлаб телевизорчи бу жўралар вилоятларга “пул ўмариш ови”га чиқиб: тарихда кўрилмаган ютукларни қўлга киритаётирмиз”, “Ўзбекистоннинг келажаги буюк давлат”, деган маърузалари учун, ёки телевизордан чиқадиган бирор лавҳа учун меҳнаткашларининг ўзи оз хақларидан миллионларини уриб кетардилар. Аммо ўзбек аёлларидан мардикор ва фоҳишалар чиқиб, уларнинг бозорлари ҳам тарихда бўлмагани тўғрисида улар миқ этолмасдилар!

Республикада халқ турмушини яхшилашга фойда берадиган минглаб ишлар, арзимаган маблағга муҳтож ҳолича йиллаб қолиб келаётган бўлса, мутлақо фойдасиз ишларга миллиардлар, Каримовнинг бир оғиз сўзи билан ажратилар эди.

Масалан ҳатто Қозоғистон ва Россиянинг студиялари қиммат деб олмайдиган Япон ва Германиянинг миллионлаб долларлик телевизон аппаратларини, Ўзбекистон кўплаб ва хар йил харид қиларди.

Бечора халқни ўз пулларига унинг ўзи алданар эди. Президентнинг фармонларига ишониб, кредит олиш ёки тадбиркор бўлишга шошиб айримлар 15-20 кунлар югуриб кўргач тиллари осилган бу азаматлар, бошлаган ишларини ташлаб кетардилар.

Чунки бу ишларга Ўзбекистонда бир ой вақт ҳам етмас, бундай ишларни Қозоғистон ва Қирғизистонда узоғи билан 2 соатда битказиш мумкин экан. Кўрдингизми, ҳар ким тадбиркор бўлиб ва кредит олиб кетавермасин деб, Вазирлар Маҳкамасининг жиблажибон қарорлари билан бундай ишлар бизда минг баравар чалкаштирилиб ташланган.

Каримовнинг ўн йилдан ортиқ бошқарган Вазирлар Маҳкамасида халқни арзимаган нарсаларга овора қилиб, лақиллатиш ва осон битадиган ишларни мураккаблаштирадиган, бюрократик кўринишдаги қарорлари бу ерда тўлиб кетганини кўриш мумкин.

Каримов иқтисодчи олим, агар у истаганда Ўзбекистон эга бўлган имкон ва ресурслари билан шу кунгача юртимизни ривожлантириш эмас, қутиртириб юбориш мумкинлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Афсуски, иқтисодчи олим Каримовнинг Ўзбекистон иқтисодига етказаётган зарарларини ҳатто мактаб ўқувчиси ҳам қилмайди. Унинг дабдабали мақтовлари тагида яшириб келаётган жим-жима қирраларини бирозгина ёритсангиз, бундай ишларни юзлаб топасиз.

У Ўзбекистоннинг келажак иқтисодига халақит берадиган бундай қарорларини Вазирлар Махкамасига обдон тиқиштириб бўлганидан кейингина: “хар ким ўз арвасини ўзи тортсин” дея бу ердаги вазифасини ўз ихтиёри билан топширади.

Каримовнинг халққа шафқатсизлигини ва у конституциянинг 2, 53 ва 54 моддаларига хилоф бўлган ва огоҳлантириш муддати бермай, бирданига оч бўрининг семиз қўйга ташланганидай, ўз халқининг бўғизидан олган 154 қарорини ишга солиб юборганидан кўрсангиз бўлади.

Турлибеков Ёдгор
Мустақил журналист
www.uzbekinfo.org

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1306 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz