ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 11:54
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Халқни қон қақшатган ёвуз қарор
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор
04:24
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
8 қисм.

Халқни қийнашда Каримов шунчалар талтайиб кетдики, у конституцияни очиқча бузиб, ундаги инсонпарварлик моддаларини ўз вазифасидан фойдаланиб, инсонлардан ўч олиш нияти бор одамдай, бир қатор конституцияга хилоф ва халқ турмушини ларзага солган, ўта шафқатсиз қарорларни чиқариб келди.

Бу қарорлардан давлатнинг таможня, солиқ, милиция, суд ва прокуратура органлари ходимлари ҳимоясиз халқни, истаганича таладилар. Лекин казо-казоларнинг қатор фирма, дўконлари, микроавтобусларига улар яқинлашмайдилар чунки, улар Каримов ғамхўрлик қилаётган амалдорлар “иттифоқ”ига бирлашганлар.

Ипподром бозори Марказий Осиёнинг марказий бозорига айланган, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга бу ердан тарқалаётган товарлардан тушаётган пул мисоли тугалмас булоқдай эди. Арзимаган миқдордаги паст сифатли Ўзбекистон товарларини чет эл товарлари рангбаранглиги рақобатига қарши зўравонлик билан уларни республикага атайин киргизмаслик, маҳаллий саноатнинг сифатсиз молларни ўз халқига сотиб олишга мажбур қилиш демакдир.

Бойлар Нексияни 12 миллионга олишга мажбур қилинсалар, бу пулга қўшни республикаларда 2-3 та зўр иномарка машиналар олиб минаётирлар, камбағаллар эса оз маошларига, бир жуфт кавушни 4-5 минг сўмга оладилар, қўшнилар юқори маошлар олиб, яна уларда кавуш нархи 600- 800 сўм туради.

Халқни қон қақшатган кўп мақсадларни кўзлаган сирти ялтироқ ёвуз бу 154 қарордан миллионлаб оилалар ишсиз қолди, четдан товар оқимини тўсиш учун кўприклар бузилди, чегаралар ёпилди, йўллар узоқлашиб, божхона солиқлари ошди.

Энг ёмони афсуски, бу қарордан Ўзбекистонга ўзи оқиб келаётган пул ва валютанинг дарёдек оқими тўхтади. Хоразм бозорида бир тадбиркор ўз молларининг икки марта мусодара қилинганига чидолмай, бозорда ҳамманинг кўз олдида ўт қўйиб ўлди.

Миллионлаб кишиларнинг шахсий моллари мусодара қилинди, сунъий товар танқислиги юзага келиб, халқ ўзининг арзимаган маошига қимматчиликда қийналиб яшашига мажбур қилинди.

Аслида Каримов бошлиқ хукумат қарорларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2 моддасидаги “давлат халқ иродасини ифода этади” деган сўзларнинг аксини кўрасиз.

Бу ерда фақат президент Каримовнинг иродаси ифода этилиб, халққа эса Каримовнинг ноқонуний қарорларига чидаш иродаси қолаётганини кўрасиз. Масалан 154 нчи қарордан миллионлаб аёлларнинг бировлардан олган қарзлари эвазига сотиб олинган товарлари мусодара қилиниб, бу товарларнинг энг яхшилари ўзаро келишиб давлатга фойдасиз ўзлаштирилиб юборилмоқда.

Бор бисоти мусодара бўлган бу бечораларга, яна 150-200 минимал маош миқдорида жарима солишдек бу даҳшатли иккинчи жазо ҳали жаҳон амалиётида кўрилмаган жазодир. Бундай хўрликларга чидолмаган ор-номусли юзлаб аёллар ўзларини ёқиб ва осиб ўлдира бошладилар. Бировлар болалари билан оилавий захарланиб ўлсалар, бошқалари баланд иморат балконидан болаларини пастга улоқтириб, сўнг орқасидан ўзини ташлаб ўлиб кетдилар.

Бу даҳшатли ўлим топаётганлар аслида кимлар эди? Улар Каримовнинг хар йили 8 мартдаги: “мен сиз аёлларни жонимдан ҳам ортиқ кўраман, сизлар учун мен, керак бўлса, жонимни беришга тайёрман...” деган ғирт ёлғон гапларига ишониб тадбиркор бўлган ғайрат шижоатли, ориятли гўзал ва жафокаш опа-сингил ва онахонларимиз эдилар.

Ўшанда Тошкентнинг Чорсу ва Ипподром бозорларида аёлларни солиқчилар талаб ва милициия томонидан калтакланганидан уларнинг дод-фарёдлари фалакка кўтарилар эди. Бу фарёд бутун Ўзбекистон бозорларида кўтарилар ва қичқириқларни 154 қарор ишга тушган куни Каримов ўзи юборган мулозими телефонидан эшитиб, тинмай илжаяр ва гўё булардан у роҳатланар эди. Буларни унинг олдига кириб турадиган мулозимларигина сезганлар ва Каримов ўша кунлар уларга алоҳида очиқ чеҳра билан муомала қилган.

Ўша кунларнинг бирида яқинлашган ва деразадан эшитилаётган оломоннинг шовқунини Каримов эшитиб, дарҳол ички ишлар вазири Зокир Алматовга телефон қилабошлади: “эй, бу чуғурчиқларингнинг овозини ўчирасанми йўқми, ахир одамларни ишлашга қўймаяпти-ку”,-- деб ўшқирди. Навоий кўчасида Чорсудан дарёдек оқиб келаётган неча минглаб аёллар оломонини Зокир Алматов, Каримовга яқинлашишга йўл қўйиб берган эди. У ўшанда Каримов бу оломонни кўрса, албатта 154 қарорни бекор қилса керак, деб ўйлаганди. У милиция билан халқнинг хар кун олишишдан безор ва хижолат бўлаётганди. Лекин Алматов янглишган эди, Каримов у айтгандай халққа жони ачийдиган одамлардан эмас эди.

Каримовнинг қатьий буйруғидан сўнг милициянинг резина таёқлари ишга тушиб кетди. Аёллар калтакланиб, уларнинг бор кучи билан чинқиришларини эшитиб, Каримовнинг идорасида бемалол чидаб ўтираолишининг ўзи, ундаги бу миллатдан шундай фарёд чиқариш истаги бор эканлигини исботлаб турар эди.

Бундай ҳолатлар мустақилликка эришганда, ҳур ва озод бўлиш ўрнига, Каримовнинг заифа аёлларга зўравонлик қилиб, уларнинг бор-бисотларини тортиб олиб, ўша йили 209 та лицей ва колледжлар қуриб, унинг Америкага бориб жаноб Билл Клинтонга мақтанишларига қараб, булар тубанликка хос ва эркак одамнинг қиладиган иши эмас дейиш мумкин.

Азиз Ватани ва халқининг келажагини ўйлайдиган ҳар бир соғлом фикрли ва виждонли ўзбекнинг, буларни яхши англаб, бугун Ўзбекистонни унинг кетаётган тубсиз иқтисодий жарликдан, эртароқ қутқариб қолишимиз керак. Ўзбекистоннинг ривожланиши ва унинг халқи ҳаётини фаровонлаштириш учун халқ манфаатига, конституцияга ва Ватан тараққиётига қарши Каримовнинг бу қарорларидан тезроқ, республикамиз иқтисодини ва унинг жафокаш халқини бутунлай озод қилиш керак!

Милиционерлар бировни ўлардай тепкилайдилар. Аммо вазирликнинг 551 қарорига асосан, милиция аралашган жабрланганларни бирор шифохона ёки экспертизага, милициянинг рухсатисиз қабул қилмайди. Бу рухсатномани милициядан тортишиб олиш қийин бўлиб, унга бирор хафта ўтиб кетади вқа бу вақт ичида жабрланган кишининг танасидаги кўкарган доғлар кетиб қолади, кучли оғриқнинг ҳали борига қарамай, экспертизанинг жароҳат йўқ деб берган ҳулосасига кўра, уни тепкилаганлар жазодан қутилиб кетадилар.

Кўрдингизми, Каримов тасдиғидан ўтган бу қарорда ҳам: "зўравонлар халқни тепаверсин, ночор халқ йиғлаб қолаверсин" дейилган.

Турлибеков Ёдгор
Мустақил журналист
www.uzbekinfo.org

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1165 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz