ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 08:02
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Каримовнинг ҳавотири
Каримовнинг ҳавотири
04:32
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
9 қисм.

Ёшларимизни хизбут-Тахрир ва Ваҳобийликда айблаб, улар олаётган 10-16 йиллик қамоқларни, ўлим жазоси деса бўлади. Чунки узоқ йиллар битларга ем бўлиб, сифатсиз овқатланишдан сил касаллигини орттириб, улар даволанишга пули йўқлигидан, қамоқдан чиқиб ҳам улар узоқ яшамаётирлар.

Бундай шафқатсиз жазолар билан уларни жувонмарг қилиш, гўё эрталабгача турган сутнинг қаймоғини сидириб олиб уни емай, ифлос турпоққа қориб ташлашдай тентакликдир.

Бу аслида ҳар йилги Каримовнинг миллатни элакдан ўтказиб ва унинг тўғри сўзли, қўрқмас ўз фарзандларидан айириш, уларга мағзава ағдариб қоралаб йўқ қилишдек, қабиҳ ишлар дейиш мумкин.

Майли бу йигитлар 1 ёки 2 йил қамалсалар ҳам ўз хатосини англаб олишларига вақт етган бўлар эди. Аммо 15 йил деб оғзини тўлдириб берилаётган жазо оталарча бўлмай, бундай йигитлар хақиқатни очиб ташлайдиган ва ҳатто президентни ҳам танқид қиладиган депутатларнинг халқ орасидан чиқиб қолмаслиги учун Каримов томонидан кўрилаётган ягона чора ва эди.

15 йил ичида ўнлаб минг ёшлар умрини хазон қилишдек гуноҳи азимни Ислом Каримов бўйнига олаётган экан, бу унинг кечирилмас гуноҳидир! Лекин буларнинг бари Каримовнинг айрим одамлардан қаттиқ қўрқсада, унинг худодан заррача қўрқмаслиги ва унинг атеист-коммунист эканлигини исботлаб беради. Доно халқимизнинг: “Худодан қўрқмас одамдан қўрқ” деганидек Каримовнинг халққа гапираётган ҳатто унинг ширин орзуларидан ҳам қўрқиш керакка ўхшайди. Каримов: ... тавбаларини ёзиб, гуноҳларини бўйнига олганларни қамоқдан албатта тез озод қиламиз”--- деб телевизорда юз марталаб айтган. Аммо у айтаверадиган ҳам, қайтаверадиган одамки, қилмаган гуноҳларини бўйинларига олиб, ўн марталаб тавба аризаларини ёзган ва 6-7 йиллаб турмада ўтирган, айниқса олий маълумотли ёшлар оғир сил хасталигидан ўпкасининг ярмиси йўқотган юзлаб маҳбуслар, ҳамон қамоқда ўтирибдилар.

Халқ Каримовнинг бундай қўрқитишлардан бугун Ўзбекистонда ёшларнинг орқасидан фамилиясини қаттиқроқ айтиб чақирсангиз, “Лаббай!”, деб жавоб бериш ўрнига, уларнинг тиззалари қалтираб кетаётганини кўрасиз. Бундай қалтироқ босган миллатнинг гўштини, энди Каримов истаса қовуриб ейди, истамаса уни итига ирғитиши мумкин!! Юртимизда демократик илғор фикрловчи кишилар тазйиқларга учраб, улар қўрқитилиб қамалса ва ўлдирилсалар, бу ердаги демократиянинг барбод бўлиши ва Ўзбекистон жаҳондаги энг қолоқ бир феодализм давлатига айланиб, унинг бировларга таланиб ва қарам бўлиб қолиши муқаррардир! Лекин шиорларимиз ҳам ажойиб: Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз! .... Биз ҳеч кимга қарам бўлмаймиз!...

Каримовдек бир арзанданинг шунчалар хурмача қилиқларига ва унинг фақат ўзим бўлай деган ҳоҳишларига чидаб, наҳотки шу бир оила манфаати йўлида бир бутун улуғ халқ ташландиқ бир миллатга айланиб қолиб кетаверса!? дейман!

Ўзбекистонда ишсизлик ва коррупция гуллаб яшнади. Каримов унга қарши курашиш ўрнига, 15 йил ичида “ишсизлик” ва “коррупция” сўзларини тилга ҳам олмади. У бир неча бор ўз амалдорларига телевизорда чиқиб: “....мен сизларнинг ҳеч бирингизниниг бурунларингизни қонатмайман, барчангиз билан бирга ишлашамиз, бунга хотиржам бўлинглар”, --- деган бўлса, Каримов бу сўзида қаттиқ турди, амалдорларининг ишонган ҳомий ва ҳимоячи бўлиб кеелди, чунки у халққа берган сўзида турмасада, ўз суянчиқларини алдамайдиган одам эди. У гўё бу юртда ҳамма ишларни жойида деб кўрсатиб, икки глобал муаммо ишсизлик ва коррупцияни гапирмай, яшириб келди. У арзимаган фанатик унсурларга минглаб гуноҳсиз ёшларни қўшиб пашшадан фил ясаб, ҳамманинг фикрини терроризм ва экстремизмга чалғитиб, малакат ривожига юзаки қаралиб, у ўз оқими билан келди. Энди Каримов ўзининг бепарволигидан юзага келган муаммоларнинг биронтасини ҳам энди ечолмайди. Чунки халқнинг турмуши оғирлашган, иқтисод танг аҳволга тушиб, халқ орасида унинг обрўсига катта путур етган.

Бу Каримовнинг кечаги ўзи ёққан шамдек кичик коррупция ва ишсизликнинг бугун улкан гулханга айланиб кетганидир. Каримовнинг қўлидаги тутган ярим пиёла суви билан энди, бу катта гулханлрни ўчириб бўлмайди. Энди бу гулхан билан ўйнашиб унга мой қуйиб келган Каримовнинг ўзи бу улкан олов орасида қолиб, ёниб кетса ажаб эмас. Каримов халқнинг оч қолгани билан иши йўқ, чунки халқ унинг назарида бир кесакдай, кесак бўлганда ҳам ёмғирдан кейинги юмшоқ кесакдай 15 йилдан бери унинг оёғи остида, янчилиб келаётир. Бундай имкониятларга уни етказган асосий нарса, бу унинг “алдар халта”си ва ундаги сараланган ёлғонларининг кўплигидир.Халқнинг қони сўрилиб, ҳаммага кўз-кўз қилаётган қурилишларни гўё у ўз маошидан қураётгандай обрў олиб келган Каримов, кўп йиллар тинч яшаб келди, лекин у бугунга келиб ўз бошини зўрға сақлаб келаётир.Чунки мамлакат иқтисодининг танглиги бир ёқдан бўлса, иккинчи унга жаҳон жамоатчилигининг тобора кучайиб бораётган босими Каримовни турли мамлакатларга югуртириб, айниқса Россиянинг “мақомларига йўрғалатиб” қўйган.

Ўзбек халқи Каримовга алданиб, у 10 йилдан ортиқ умрини гўшт-ёғ ейдиган кунни армон қилиб ўтказди. Ваҳоланки, президентнинг биринчи муқаддас вазифаси қурилишлар эмас, халқнинг устини бут қорнини тўқ қилиш эди. Тўғрисини айтганда Каримовнинг таклифини у харқанча тескари бўлмасин, барибир унинг соқовга айланиб қўли кўксидан тушмас депутатлари қўл кўтаришиб тасдиқлаб беришга одатланганлар. Республикадаги мухолиф партиялар, нодавлат ташкилот ва инсон хуқуқ фаоллари ҳамда прогрессив журналистлар томонидан Ўзбекистонда хуқуқий демократик давлат қурилиши ва кучли фуқаролик жамиятини барпо қилишга ёрдам бериш учун бу ишларга ихтиёран ёндошган эдилар.

Лекин бу кишилар ўзларининг оқ ниятлари учун, қора рўйхатга туширилиб, юртнинг энг халқпарвар ва адолатпарвар фарзандларига тошлар отилиб, тазъйик ва жазолар берилиб келинмоқда.

Бугун органларда хизмат қилаётган фарзандларимизнинг, худди Қирғизистондаги каби Милиция ва Миллий Хавфсизлик кучларининг бирикиб халқ томонига ўтиб кетишидан Каримов жуда хавотир ва қўрқувда!

Турлибеков Ёдгор
Мустақил журналист
www.uzbekinfo.org

Мақоланинг қолган қисмлари:

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1339 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz