ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 04:29
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 2 » Жазо муқаррардир!
Жазо муқаррардир!
04:43
Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?
10 қисм.

Балки 70 ёшимда тўғри сўзларим учун Каримовнинг қиличи бошимни олар, майли сиз тирик қолаётган миллатга хушёрлик тилаб, бу миллатнинг ғафлат уйқусидан тезроқ уйғонишини истар эдим. Сизга эса, бир дақиқа бўлсада, ўша Каримов гипнозлаб ташлаган фикрдан иложи борича харакат қилиб, ўзингизни ундан бир дақиқа узоқ тутиб, бирор бечора мардикор ёки ишсиз камбағал билан бир суҳбат қилиб, улар уйларида нима еётганлари билан қизиқиб кўринг деган бўлар эдим.

Сиз шундан кейин ҳам менга қарши фикрингизда қолсангиз хафа бўлманг, мен тўғрисини юзга айтадиган одамман. Сиз аслида Каримовдай қозонингиз гўштга, ҳамёнингиз пулга тўла инсон экансиз, дейишга хақлиман! Сиз халқнинг боласи эмас, ўша халқдан йироқ Каримовлар гуруҳидан экансиз ва борлиқ ҳаётдан эса ҳеч нарсани тушунолмайдиган, шунчаки лақма ва нодон одам экансиз дейман.

Бугун биз халқ деб атаётган 26 миллиондан 22 миллиони ўн йиллар бўйи жуда паст калорияли овқатланиб, унинг қилтириқдай келинлари камқонлигидан туғолмай ўлиб, ёки майиб-мажруҳ, ақлан заиф чақалоқлар туғилишининг советлардагидан 20 марта кўплигини ҳам Сиз билмас экансиз, дейман. Бу халқнинг келажак зурриётига қарши тажовуз ва у ҳам Каримовнинг қилаётган атайин бепарволиги ва кечирилмас гуноҳидир!

Барибир ўзбеклар меҳмондўст, улар бугун меҳмонга, сизга ўхшаб гўшт эмас, картошка қовуриб келаётган эканлар, бугун картошка ва ёғнинг қимматлиги учун унинг қозонида карам қайнаб, дастурхонида қотган қора нон синдирилаётганидан ҳам Сиз бехабарга ўхшайсиз.

Майли, Сизнинг турмушингиз илойим бунданда чиройли бўлаверсин, майли Сиз юртбоши отангиз билан бўлинг, аммо сиздан биргина илтимосим, 22 миллионлик биз камбағалларни тинч қўйиб, биздан узоқроқ юринг! Сизни талтайтириб боқаётган халқнинг гапларига Сиз яхшиси аралашманг демоқчиман. Чунки “Сиз, бизлардан эмассиз” Сизнинг қонингиз биз камбағалларга қўшилмайди, демоқчиман, асосий гап мана шунда, холос! Ўзбекистонда Конституцион тузимни экстремистик кучлар ағдармоқчи деб Каримов оламга дод солмоқда, лекин конституциянинг бирор ерда ишлаётганини кўрмайсиз. Конституцион тузим пойдеворига Каримов 15 йил ичида бирор ғишт ҳам қўймай, тўла ўз диктатурасини тиклади.

Демак Каримовнинг ўзи конституцион тузимни аллақачонлар ағдариб ташлаган. Бундай ҳолат унинг конституцияга қўлини қўйиб ичган тантанали қасамларига зид ва унга ҳиёнат қилганлиги бўлиб, Каримов энди ўз халқининг энг оғир жазосига лойиқ оғир жиноятчи шахс бўлиб қолиши керак!

Лекин Каримовга олий жазони ким бериши керак, булар ҳеч қаерда қонунлаштирилмаган. Каримов БМТ нинг кўпгина халқаро муҳим конвенция хужжатларига қўл қўймагани учун, у халқаро берилиши лозим жазоларидан вақтинча сақланиб келмоқда. Халқаро исканжа ҳам уни хозир тобора қисиб келаётир. Каримов бундан ғазабланиб, халққа ва ҳатто ўз атрофидагиларга ҳам террор ва тазъйиқларни кучайтиради. У бундай оғир шароитда вазирлар ва сенат аъзоларидан ўзини қўллаб қувватлашини, уларга бирма-бир яхшиликча ўз гуноҳларига шерик бўлишни талаб қилади.

Кўнмаганларни эса, у бирма-бир ишдан бўшатади. Қочиб кетмаганларни эса судга беради, барибир қандай бўлганда ҳам у яккаланиб, мамлакатни бошқариш унга мураккаблашади. Айни пайтда давлат бошқарув органларида ҳам иккига бўлиниш ҳодисаси рўй бериб, халқ томонидагиларнинг сони эса, кескин ортиб бораверади. Шу пайтда кучсизланган хукуматга қарши халқнинг сабри тугаб “ижтимоий портлаш” рўй бериши мумкин. Харакатга келган бу дарғазаб улкан кучдан Каримовга сичқоннинг ини минг танга бўлиб қолади. У шу пайтда қўрқоқ қуёндай қалтираган Саъдам Ҳусайндан ҳам баттарроқ, бир ифлос жойга беркиниши ҳам мумкин. Вақти келиб, унинг амали орқасидан ҳайқирган шер эканлиги, аслида унинг жуда қўрқоқ бир шахс эканлигини кўрасиз.

Андижондаги қирғинлардан сўнг янада ваҳима босган Каримов ўзи қилган оғир жиноятларини гоҳ экстремистларга, гоҳ вазирлари, гоҳ органларга тўнкаб, ўзини оқламоқчи бўлаётир. У Путинга ўхшаш, ягона ҳимоячисига бутун бир Ўзбекистон газ саноати тақдирини Россиянинг “ГАЗПРОМ”ига топширганидек, вақтинча бўлсада, Путиндек ҳимоячиси учун у ҳарқандай шартга кўниб ва хужжатга имзо чекишга тайёр бўлиб, унинг атрофида парвона бўлаётир.

Қандай бўлсада, Каримов бугунми, эртами “мен агар ўз қасамларимни бузсам, албатта халқимнинг энг оғир жазосига лойиқман” деб ичган тантанали қасамига кўра, унинг халққа ўтказган зулмларининг барча ва барчасига, Халқаро одил Суднинг темир пажараси ортида жавоб беришига тўғри келади ва бу муқаррардир!!

Қарши шаҳар, код - 375
телефон 25-36-31,
Email: y_turlibekov@rambler.ru
Мустақил журналист Турлибеков Ёдгор.

www.uzbekinfo.org

1 қисм Ўзбекистонда нега гаплар кўпу, кўмир оз?

2 қисм. Наҳотки, ўз ватанингда эркин яшаб кун кўришнинг иложи бўлмаса?

3 қисм. Ётиб еганга тоғ чидамас

4 қисм. Камбағаллар мол-эчкиларини сотиб еб бўлдилар

5 қисм. Бориб турган лўттибозлик

6 қисм. Шахсга сиғинишни ёқтирмайдиган одам...

7 қисм. "Зарбдор маддоҳлар бригадаси"

8 қисм.
Халқни қон қақшатган ёвуз қарор

9 қисм.
Каримовнинг ҳавотири

10 қисм.
Жазо муқаррардир!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1219 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz