ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 10:02
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 5 » "Tribune-uz" интернет саҳифаси ўз фаолиятини тўхтатди
"Tribune-uz" интернет саҳифаси ўз фаолиятини тўхтатди
03:54
4 июл кунидан бошлаб Тошкентда тайёрланадиган "Tribune-uz" интернет саҳифаси ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Саҳифа муҳаррири Аъло Хўжаев ўқувчиларга қилган мурожаатида бунинг сабабларини айтмаслигини ва бунга урунишлар беҳуда эканлигини билдирган.
Қуйида ушбу мурожаат матни билан танишинг.

Ўқувчиларга мурожаат

Қадрли сайтимиз ўқувчилари ва мухбирлар!

Ўқувчиларимиз сони минглаб кишини ташкит этади ва бу ҳол бизларни доим қувонтириб, руҳлантириб келди. Бизнинг сайт 2003 йил декабр ойидан буён фаолият кўрсатиб келади. Шу икки ярим йил мобайнида унинг саҳифаларида Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга таалуқли рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги 8000 дан ортиқ янгиликлар, мақолалар, хатлар ва бошқа публикациялар нашр қилинди.

Биз ўзимизнинг камтарона фаолиятимизни баланд парвоз баҳолашдан йироқмиз. Шундай бўлсада, бизнинг нашримиз материаллари жуда кўп ҳолларда объективлик, тўғрилик ва конструктивлик каби хусусиятларни ўзида сақлаб қолди. Уларнинг барчаси ягона мақсадга – ўқувчиларимизнинг мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатининг мураккаб хусусиятларини тушунишларида кўмаклашишга қаратилган эди.

Шу сабабдан, биз эътиборни тезкор ахборотдан ташқари, жиддий аналитик мақолалар ва тавсияларга қаратдик. Биз журналистларнинг ва ҳақиқий ватансеварларнинг фуқаролик ва профессионал бурчи ана шундан иборат деб биламиз.

Афсуски, ҳукумат доиралари оммавий ахборот воситаларининг роли ва фаолиятини турлича баҳолайди. 2005 йил май ойидан буён сайтимизга кириш чеклаб қўйилгани ва ўзбекистонлик ўқувчиларимизнинг қонунда кўрсатилгандек ахборот олиш эркинликлардан аслида фойдалана олмаётганлари бежиз эмас.

Минг афсус. Ўзбек матбуотининг ҳозирда мамлакатимиз расмий мафкурасини ўзида акс эттирган энг муҳим мақолаларининг рус тилига таржимаси фақат бизнинг сайтимизда мунтазим бериб борилди. Афсус учун сабалар кўп.

Ушбу мурожаатнинг ғамгин оҳангининг сабаби бор. Бугун сайтимиз ўз ишини тўхтатади. Бунинг қанча муддатгалиги ҳали номаълум. Бундай мажбурий қарорнинг жиддий сабаблари бор. Унга қўшимча шарҳлар бўлмайди ва менга қўшимча саволлар билан мурожаат қилманг. Уларга жавоб бўлмайди. Тўғрироғи уларга вақтнинг ўзи жавоб беради.

Ҳурмат ва ташаккурлар билан,

Аъло Ходжаев

Категория: Хабарлар | Просмотров: 948 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz