Бугун маълум бўлишича Ўтган йил ноябрида қозоғистонда қўлга олинган исломой уламо Руҳидин Фаҳриддиновнинг қизи олти яшар Ойша Фаҳриддинова зўрланган. Озодлик мухбири билан суҳбатлашган Ойшанинг онаси Муҳайë Исмоиловага кўра, зўрлаш Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган. Исмоиловага кўра қизи Ойшани зўрлангани факти тиббиëт ходимлари томонидан ўша куниëқ тасдиқланган. Зўрлашдан мақсад устидан тергов кетаëтган Руҳиддинни айбига иқрор қилишдир дейди Исмоилова. Олти яшар Ойша Фаҳрутдинова зўрланган куни унинг отаси Руҳиддин Фаҳрутдинов устидан бораëтган тергов ниҳоясига етиб судга оширилган. uzbekinfo.org
|