ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 08:01
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 10 » Рауф Парфи мукофоти таъсис этилди
Рауф Парфи мукофоти таъсис этилди
00:18
8 июль куни Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари уюшмасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Интернет конференцияси шаклида ўтказилган бу йиғилишда Уюшма низомига айрим ўзгаришлар киритилди. Уюшмага янги аъзолар қабул қилинди ва Рауф Парфи халқаро мукофоти таъсис этилди.

Уюшма Низоми лойиҳаси юзасидан ўтган вақт мобайнида йиғилиб қолган фикрлар муҳокама этилиб Уюшма ҳужжатларига аниқлик ва ўзгартиришлар киритилди. Ҳусусан, уюшма атамасидаги “Қувғин” сўзига аниқлик киритилиб, бу атама нафақат жисмонан мамлакатдан қувғин қилинган, балки мамлакат ичкарисида туриб ҳукумат қувғинига учраган, яъни асарлари тақиқлаб қўйилган, ижод имкониятлари чекланган, турли тазйиқларга учраган ижодкор ва санъаткорларга ҳам таалуқли экани таъкидланди.

- Ижодкор цензура ҳукмрон мамлакатни ихтиёрий тарк этган бўлиши мумкин, ўз ихтиёридан ташқари мамлакатда бир тутқун каби яшаётган аммо, унинг ижоди чеклаб қўйилган бўлиши мумкин. Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтирган ижодкорлар ҳам бундан мустасно эмас. Юқоридаги барча ҳолатларда ижодкорнинг қувғин бўлгани англашилади, - деди уюшма ташкилотчиларидан бири, бугун Канадада яшаётган ёзувчи Исмат Хушев.

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмасини қўллаб қувватлаш истагини билдирганлар, жумладан, таниқли туркшунос олим Боймирза Ҳайит, машҳур ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан, ўзбек модерн адабиётининг таниқли намояндаси, шоир Муҳаммад Солиҳ, Туркиядаги Коч Университети рахбари, тилшунос олим Темур Хўжа ўғли, шоира Дилором Исҳоқова, журналист Носир Зокир, шоир Холдор Вулқон ва бошқалар бир овоздан Уюшма аъзолигига қабул қилинди.

Уюшмага шунингдек 90 йилларнинг бошларида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган, ҳозир Москвада жойлашган “Ўсарфильм” киностудияси асосчиси Имомбек Абдусаидов қабул қилинди. У йиғилишдан сал олдинроқ бу ташкилотга аъзо бўлиш истагида эканини билдирган эди. Шу куни Уюшма "Рауф Парфи" мукофотини таъсис этишга қарор қилди.

- Бу уюшманинг йиллик мукофотидир. Айнан Рауф Парфи номи билан аталишининг сабаби бор. Чунки шоир ўз умри ва ижоди давомида таъқиб ва тазйиқларга дучор бўлган. Бундан ташқари у ўзбек замонавий шеъриятида инқилоб ясаган буюк шахсдир. Рауф Парфи мукофоти дунёда таъқибга учраган бошқа халқлар ижодкорларига ҳам берилиши кўзда тутилган. – деди уюшма раиси, журналист Юсуф Расул.

Қудрат Бобожон,
мустақил журналист, Швеция.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1033 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz