ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 17:46
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 18 » Муҳаммад Солиҳ:'Каримов тузуми қулайди'
Муҳаммад Солиҳ:'Каримов тузуми қулайди'
02:45
Ўзбек мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов ҳокимиятдан кетса, унинг ўрнини Исломий ақидапарастлар эгаллаши мумкин, деган хавотирларни рад этди. Муҳаммад Солиҳ жаноблари Андижонда содир бўлган қонли воқеаларни 1989 йилда Хитойнинг Тянанмен майдонида амалга оширилган қирғинга тенглаштирди.

У бу ҳақда АҚШ Конгрессининг Хелсинки комиссияси номи билан маълум Оврўпо ва собиқ Совет ҳудудида инсон ҳуқуқларини кузатувчи махсус комиссияси қаршисида сўзлаган нутқида айтди.

“Аммо,- дейди у,- Андижон воқеаларига бўлган халқаро муносабатнинг кўлами кичикроқдир”.

Хўш, ҳозирда Оврўпода муҳожиротда яшаётган мухолифатдаги Эрк Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Конгрессидаги чиқишига нима туртки бўлган?

Би-би-си ушбу савол билан АҚШ Хелсинки Комиссиясининг халқаро сиёсат бўйича директори Роберт Макнамарага мурожаат этган:

Роберт Макнамара: Албатта, содир бўлган Андижон воқеалари бизни энг хавотирга солаётган масала эди. Биз ўша воқеалардан сўнг бир-икки кун ичида катта брифинг ўтказдик ва ташкилотимиз раҳбарлари бу борада каттароқ тинглов олиб
бориш ниятида эдилар. Ўзингиз биласиз, кечаги тинглов жараёнида Андижондаги фожиани ўз кўзи билан кўрган икки шоҳид иштирок этди. Биз у ерда бўлган воқеаларга ойдинлик киргизмоқчи бўлдик, айниқса, Президент Каримов мустақил текширув олиб боришга рухсат бермаганидан кейин.

Би-би-си: Шоҳидларнинг сўзлари ва Муҳаммад Солиҳнинг чиқиши ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Роберт Макнамара: Шоҳидларнинг сўзлари жуда ҳам ҳаяжонли янгради, у ерда даҳшатли ҳодиса содир этилгани маълум бўлди. Муҳаммад Солиҳга келсак, унинг нутқи жуда ҳам пухта ўйланган. Саволларимизга жавоб берганда, у кўтарган масалалар, назаримда, мамлакатда мустақилликдан 13 йил ўтиб, нормал сиёсий ва ижтимоий тизимни ўрнатишга эҳтиёж борлигини юзага чиқарди.

Би-би-си: Бу тингловдан қандай натижаларни кутиш мумкин?

Роберт Макнамара: Сенатор Броунбак Андижондаги хунрезликлар атрофида ва ундан кейинги вазият борасида ойдинлик киритишга чақирди. Биз бу саволларни кўтариб, Давлат Департаментига мурожаат қиламиз. Бизни хавотирга солаётгани- Андижон воқеаларидан буён етти ҳафта вақт ўтди. Бу анчайин кўп вақтдир. Ҳар бир ўтиб бораётган кун билан бу ҳодисаларни текшириш қийинлашиб бормоқда. Чунки, айни ҳодисалар борасидаги далилар йўқолиб кетмоқда, ё-да, уларни яшириш имконлари кўпаймоқда.

Би-би-си: Ўзбекистон ҳукумати мухолифат раҳбари Муҳаммад Солиҳни терроризмда айблаб, сиртдан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган. Сизлар эса, уни Конгрессда қабул қилдингиз. Бу нимани англатади?

Роберт Макнамара: Биринчидан, тегишли мулозимлар Солиҳ жанобларига АҚШга келиши учун виза берган. Ва албатта, улар томонидан сиз айтиб ўтган масалалар текширилган. Жумладан, Каримов тузуми томонидан унга қарши қўйилган жиддий айбловлар, маҳкама иши ва чиқарилган ҳукм ўрганилган. Шунингдек, биз биламизки, Муҳаммад Солиҳ, Миллий Хавфсизлик Кенгаши ва Вашингтондаги бошқа мулозимлар билан ҳам учрашмоқда. Агар у ҳақиқатдан ҳам айбдор бўлганда эди, бундай учрашувларга йўл қўйилмаган бўларди.

Би Би Си

Категория: Интервью | Просмотров: 1160 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz