ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 09:08
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 18 » Тожибоева ғайриихтиёрий даволанишда
Тожибоева ғайриихтиёрий даволанишда
05:50
Ўзбекистонда саккиз йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева Тошкентдаги аёллар қамоқхонасининг руҳий хасталар бўлимига жойлаштирилган.

Бу ҳақда Тожибоеванинг ҳимоячиси Дилафрўз Нурматова маълум қилган. Дилафрўз Нурматова ўз ҳимояси остидаги шахсни жуда ҳам тушкун ҳолатда кўргани ва расмийлар унинг нима учун руҳий хасталар бўлимига жойлаштирилганини изоҳлаб бермаганликларини айтган. Фарғонадаги норасмий "Ўтюраклар клуби"нинг раҳбари Мўътабар Тожибоева ўтган йил октябрида Дублинга, инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди. Ўзбекистон маҳкамаси Мўътабар Тожибоевани таъмагирлик ва бир қатор иқтисодий жиноятларда айбдор, деб топган, аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти учун жазоланганини айтишади. Би-би-си ҳимоячи Дилафрўз Нурматовадан Мўътабар Тожибоеванинг аҳволи ҳақида сўради.

Дилафрўз Нурматова: 13 июль куни Мўътабар Тожибоева билан учрашдим. У Тошкент шаҳридаги аёллар жазони ижро этиш муассасасига ўтказилган, бу муассасанинг тўғридан-тўғри "психотдел"ига, яъни руҳий касаллар бўлимига ўтказилган.

Қандай ташхис билан у ерга ўтказилгани бизга номаълум. Бу ҳақда мен ўша муассаса ходимларидан сўрасам, ҳеч қандай маълумот беришмади. Шу сабабли 14 июль куни ёзма равишда сўровнома юбордим қандай диагноз билан ўтказилганини тушунтириб беришларини сўраб.

Бу ҳақда Мўътабар Тожибоеванинг ўзидан сўрасам, ўзи ҳам ҳеч қанақа маълумотга эга эмаслигини, нима сабабдан ётқизилганини билмаслигини айтди.

Би-би-си: Мўътабар Тожибоева қандай аҳволда эди? Унинг аҳволи-руҳияси қанақа эди?

Дилафрўз Нурматова: Энди уни мен билан кўришгани олиб чиқишганида эгнида халати, бошида рўмоли билан чиқди, қўли боғланган ҳолатда экан. Нима учун қўли боғланганлигини айтмади, балки айтолмагандир. Сабаби, учрашувимизнинг ярмидан кейингина бизнинг холи учрашишимизга рухсат беришди.

Би-би-си: Мўътабар Тожибоева у ерда ўзига нисбатан қилинаётган муомала хусусида, ўзининг аҳволи ҳақида бирор нарса дедими? Бирор шикоят айтдими сизга?

Дилафрўз Нурматова: Жисмоний тазйиқ бўлганлиги ҳақида шикоят қилмади. Лекин ўша бўлимда укол қилмоқчи бўлишипти, лекин у бош тортипти. Лекин таблеткалар, дори-дармонлар берилаяпти экан. Улар қандай таъсир қилади номаълум, буни энди вақт кўрсатади.

Би-би-си: Қанақа дори-дармон беришаётганини биладими Мўътабар Тожибоеванинг ўзи?

Дилафрўз Нурматова: Билмайди, нималигини билмайди. Илгаригидек дадил, тетик эмас. Қандайдир секин-секин, қўрқиб гаплашди мен билан. Илгаригидек шашти йўқ. Умуман, ҳайрон бўлиб қолдим мен кўриб. Илгари мен аппеляция судида кўрган Мўътабар Тожибоева бошқа, ҳозирги ҳолат умуман бошқа.

Би-би-си: Сиз айтаётган аёллар қамоқхонасининг руҳий бўлимида қандай маҳбуслар сақланади ўзи?

Дилафрўз Нурматова: Руҳий бўлимда у руҳий касаллар, наркоманлар билан бирга ётипти экан. Ёзиш учун ҳеч қандай шароити йўқ экан. Сабаби, ҳеч қанақа қоғози ҳам йўқ қўлида. Қўлида мавжуд бўлган ҳужжатларнинг ҳаммасини олиб қўйишипти. Муассасанинг марказий сақлаш жойига олиб қўйишипти. Ҳозир қоғозим ҳам йўқ, умуман шикоят ёзишга ҳозир иложим йўқ, деб айтди.

14 июль куни ёзма равишда сўровнома ёзиб жўнатиб юбордим. Энди қанақа жавоб келади, ҳали номаълум.

Би Би Си

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1490 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 Saida  
0
Gapirishga til ojis.dahshat.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz