ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 06:52
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 20 » Яна бир Ҳуқуқ ҳимоячиси озодликдан маҳрум қилинди
Яна бир Ҳуқуқ ҳимоячиси озодликдан маҳрум қилинди
17:29
Қамоққа олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мамаражаб Назаров ҳукм устидан 19 июль куни ўқилган. Жиззаҳ шаҳар жиноий ишлар судининг судьяси Х.Хамидов ҳукмни ўқиб эшитирди. Унга кўра Мамаражаб Назаровга 3,5 йиллик жазо тайинланди. М. Назаров бу муддатни манзил колониясида ўтайдиган бўлди.

Маълум бўлишича, суд жараёни 17 июл куни бошланган булиб, бу ҳақда хеч кимга хабар берилмаган.

Ҳукм олдидан Мамаражаб Назаровнинг адвокати Герман Хегай сўз олиб, милиция ҳақидаги қонун йўқлигидан, процессуал қонунбузарликлар юз бераётганлиги, ҳимоясидаги шахснинг иши бўйича ҳам айнан ана шу камчиликнинг таъсирини сезиш мумкинлигини айтиб ўтди. Адвокатнинг алоҳида урғу беришича, М. Назаровга қўйилган 277 модданинг (безорилик) 3 қисми бутунлай асоссиз. Яъни, модданинг бу қисми бир неча бор безорилик қилган шахсларга нисбатан қўйилиши мумкин холос.

Ўзбекистондан шу кунларда олинаётган хабарларга кўра, мамлакатда инсон ҳуқуқлари курашчиларини асоссиз айблашлар, қамоққа олишлар давом этмоқда. Шу йилнинг 21 июнь кунида Жиззахда яна бир инсон ҳуқуқлари курашчиси Мамаражаб Назаровнинг қамоққа олинганлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Жиззахлик ҳуқуқ тартибот ҳимоячилари Мамаражаб Назаровни Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168 моддаси (таъмагирлик) ва 277 моддаси 3 қисми билан (безорилик) айблади. Дарҳол тергов суриштирув ишлари эса Мамаражаб Назаровнинг ҳуқуқий ҳимоясчиси иштирокисиз амалга оширганди.

Ва ниҳоят, 2006 йил 19 июль куни Жиззах шахар жиноий ишлар буйича судининг судьяси Х.Хамидов раислигида, ҳуқуқ ҳимоячиси Мамаражаб Назаров устидан суд жараёни ниҳоясига етди.

Тўлқин Қораев
“Ўзбек инфо”

Категория: Хабарлар | Просмотров: 948 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz