ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 07:10
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 20 » ЎИҲЖ раиси Толиб Ёқубов ғойиб бўлди
ЎИҲЖ раиси Толиб Ёқубов ғойиб бўлди
21:33
“Фарғона.Ру” агентлиги олган маълумотга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) раиси Толиб Ёқубов изсиз йўқолган. Бу ҳақда агентликка ЎИҲЖ фаолларидан бири, жамиятнинг Жиззах вилояти бўйича раҳбари Бахтиёр Ҳамроев хабар берди.

Шу йилнинг 15 июлида Толиб Ёқубов Жиззах шаҳар милиция бўлимига ўзи айбланувчи сифатида иштирок этаётган жиноий иш бўйича кўрсатмалар бериш учун келиши керак эди. Бахтиёр Ҳамроевнинг сўзларига қараганда, Ёқубовнинг ғойиб бўлиши сабаблари ва унинг қаерда экани ноъмалум.

Баъзи маълумотларга кўра, Ёқубов мамлакатни ташлаб чиқиб кетиши керак эди, бироқ бу хабар ҳам ҳеч ким томонидан тасдиқлангани йўқ. Бундай миш-мишлар тарқалиши учун асослар бор. 14 июль куниёқ “Фарғона.Ру” агентлиги билан бўлган суҳбатда Толиб Ёқубов ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан бири унга шу йилнинг октябрь ойигача ЎИҲЖ аъзоларининг барчаси қамалишини очиқ айтганини маълум қилган. У ўз тарафдорларининг хавфсизлигидан ташвишда эканини айтганди.

Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, ҳокимият ЎИҲЖ га қарши кампания бошлаган. 2005 йилнинг ёзидан бошлаб, ЎИҲЖнинг ўнлаб аъзолари қамалганлар. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, улардан бирортасининг айби исботланмаган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти мамлакатдаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг энг йирик бирлашган ташкилотидир. 1992 йилда ташкил топган бу ташкилотнинг бир неча юз аъзолари бор. Айнан Толиб Ёқубов бош бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзолари биринчи бўлиб давлат маҳкамалари олдида пикетлар уюштирганлар. Айнан мана шу ташкилот Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар қўлланиши ҳақида баёнот берган.

Фарғона.Ру

Категория: Хабарлар | Просмотров: 943 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz