ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.04, 11:41
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 24 » Муҳаммад Солиҳнинг Карнеги институтидаги нутқи
Муҳаммад Солиҳнинг Карнеги институтидаги нутқи
06:26
ЭРК партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ шу кунларда Америка Қўшма Штатларига сафар қилмоқда. Унинг АҚШ ҳукумат доиралари, конгрессменлар ва Сенаторлар билан қатор учрашувлари белгиланган. У Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий аҳвол таҳлилига бағишланган семинарда иштирок этди. Мазкур анжуманда америкалик қатор сиёсий доира вакилллари, тадқиқотчилар ва таҳлилчилар билан бирга бошқа давлатлардан ҳам вакиллар иштирок этишди. Семинар ташкилотчиси ва модератори - АҚШдаги Марказий Осиё бўйича таниқли мутахассис, профессор Марта Олкотт. Эртага АҚШ Конгрессида Муҳаммад Солиҳ иштирокида Марказий Осиёдаги аҳволга бағишланган мулоқот ўз ишини бошлайди.

Ўзбекистон ЭРК партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ даги Карнеги институтида қилган нутқи

Вашингтон шаҳри, О.К.
24 июль 2006 йил

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Каримов режими изоляция синдроми (асорати) ни бошидан кечирмоқда. Европа Иттифоқининг кичик бир рамзий чеклови ва баъзи АҚШ сенаторларининг ҳам айни санкцияларни қўллаш ҳақидаги чақириқларининг ўзиёқ ўртаосиёлик бу диктаторни таҳлика ва саросимага солиб қўйди. Унинг бу аянчли ҳолатини шу йилнинг 13 май куни Сочида Россия Президенти В.Путин билан бўлган учрашувда яққол кўриш мумкин эди. Ажаб, тақдир тақозоси билан айнан Андижон фожеаларининг бир йиллиги арафасида ўтказилган бу учрашувда Путин бир қўли билан ўзининг суюкли ити Конини, иккинчи қўли билан эса Каримовнинг бошини силаб турарди...

Изоляция синдромининг дастлабки асоратлари шу қадар аламли эдики, ўзини тамомила йўқотиб қўйган Президент Каримов барча субординация қоидаларини ҳам унутиб, Андижон қўзғолонига алоқадор бўлган етакчиларни ҳибсхоналардан ўз ҳузурига чақириб, Америка давлати ва маҳаллий сотқинлар туфайли нураб бораётган обрў эътиборини сақлаш учун ёрдам беришларини илтимос қилган. Шу боис чорасиз бу тутқинлар Ғарб давлатларидан сиёсий бошпана олган қариндош уруғларини қон ва тер ҳиди анқиб турган қоронғу каамераларидан туриб ортга қайтишларини сўраб хатлар ёза бошлашди. Бу ҳаракатларнинг маҳсули ўлароқ 12 қочқин яқинда товба-тазарру билан ўзларини авф этган ўзбек диктаторига ҳамду санолар айтиб Ўзбекистонга қайтишди...

Бундан бир ой муқаддам Германияда яшовчи бир гуруҳ қочқинлар ҳам Ўзбекистон Президентига мактуб билан мурожаат қилиб, ўз Ватанларига қайтиш орзусида эканликларини маълум қилган эдилар. Қирғизистондаги Анжижон билан чегарадош бўлган Ош шаҳридаги қочқинлардан олинган хабарга кўра “акромийлар” лидери Акром Юлдошев ўз тарафдорларига хат билан мурожаат қилиб, Андижон хунрезлиги гувоҳларининг барчасини Ўзбекистонга қайтишларини илтимос қилган.

Аслида, қочқинларнинг ўз Ватанларига қайтишга бўлган иштиёқларини қутлаш керак, агар бу қайтиш ва амалдаги режимнинг уларга бўлган муносабатлари ростдан ҳам самимий ва бегидир бўлса. Лекин, афсуски, ундай эмас. Қочқинларни ортга қайтариш билан Каримов улар воситасида ўзининг Андижондаги қонли жиноятларини хаспўшлаб, дунё ҳамжамияти олдида ўзини оқлаш ва сўниб бораётган нуфузини қайта тиклашни мақсад қилиб қўйган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг Акром Юлдошевни руҳан синдириб, уни расмий ҳукумат доиралари билан ҳамкорлик қилишга кўндириш учун нечоғлик даҳшатли ҳаракат ва босимларни амалга оширганларини тасаввур қилиш мумкин...

Яна шуни айтиш жоизки, Каримов Андижонда юзлаб тинч намойишчиларни отиб ўлдирганидан сўнг ўз қотиллиги учун жазоланиши мумкинлигини ўйлаб, уч ой давомида ваҳима ва “шок” ҳолатида яшади. Бу қонли ҳатти-ҳаракати учун жазоланиши мумкинлигидан қўрққани боис ҳам саросимага тушиб гоҳ Пекинга чопди, гоҳ ўзини шармандаларча Россия Президенти оёқлари остига отди. Жазо муқаррарлигини нафақат Каримов, балки унинг элитаси ҳам кутган эди. Куч ишлатар тизимларинингг барча раҳбарлари - Андижон намойишини бостиришга алоқадор бўлган барча айбдорлар - ўзларининг ва оила аъзолари ҳамда фарзандларининг тақдиридан қаттиқ хавотирга тушган эдилар.

Бундай қўрқув ва парокандаликни нафақат куч ишлатар тизимлари мутасаддилари, балки Каримов ҳукуматининг барча юқори табақа мулозимлари ҳис қилишган эди. Чунки улар Ғарб томонидан буткул изоляция қилинишдан, бу давлатларга бориш ва сафар қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишдан қўрққан эдилар. Негаки, уларнинг деярли ҳаммаси ўз арзандаларини Ғарбнинг тинч ва фаровон давлатларида ўқитар, тўплаган беҳисоб бойликларини ҳам айнан шу давлат хазиналарида сақлар эдилар.

Лекин, минг афсуски, уларнинг бу хавотири хавотирлигича қолиб кетди, оқланмади. Ғарб Каримов ва униинг ҳукумати кутган жазо чораларини қўлламади. Шу тариқа уч ойлик қўрқув ва саросима тугаб, қасос ва ўч олиш мавриди келди. Андижон намойишида иштирок этган ва омон қолган одамлар, оммавий қирғин ҳақида дунёга хабар тарқатган журналистлар, мухолифат аъзолари ва ўзгача фикрловчи барча кишиларга нисбатан мисли кўрилмаган даражада репрессия, таъқиб ва тазйиқлар бошланди. Ҳеч бир изоҳсиз барча хорижий ноҳукумат ташкилотлар ва фондлар бирин кетин таъқиқланди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва мухолиф ҳаракат лидерлари ҳибсга олинди ёки мамлакатдан бадарға қилинди.

Ислом Каримов ҳам, унинг бошқарув режимидаги идеологлар ҳам энди ўзлари учун улар кутган ҳалокатли ва кризис даври тугаганини, энди Америка ҳам, Ғарб ҳам уларни ҳеч нарса қила олмасликларини яхши англаб етдилар. Қилинган жиноятга яраша муносиб жазо қўлланилмагач, режим ўз фаолиятини яна олдингидек давом эттира бошлади. Ҳолбуки, улар буткул саросимага тушиб қолган дастлабки уч ойда, Ғарб давлатлари ёппасига Каримовни танқид қилиб, уни халқаро изолация қилаётган бир пайтда унинг ҳукуматининг баъзи аъзолари ўзларини қутқариш ва Ғарб билан муносабатларни сақлаб қолиш учун ҳатто “сарой тўнтариши” қилиб бўлса-да, ўз Президентларидан юз ўгириш ҳақида ҳам ўйлай бошлаган эдилар.

Каримовнинг ўзи ҳам Европа Иттифоқи давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари билан муносабатларнинг совуқлашиб, халқаро изоляция тобора кучайиб борётган бир пайтда Россия ва Хитойдан топилган юпанч ва таскин унга етарли эмаслигини, бу вақтинчалик эканини яхши биларди. Ғарб иқтисодидан узилиш оқибатлари аллақачон ўзини кўрсата бошлади. Шу билан бирга Каримов ўзининг бу давлатларда - Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатларида исталмаган меҳмон эканини ҳам тобора чуқурроқ англаб етмоқда. Унинг халқаро нуфузи пасайиб, фақатгина Россия, Хитой ва собиқ ҳамдўстлик давлатлари доирасидагина жон сақлаб келаётгани ва бу ҳол ниҳоятда ачинарли, умидсиз ва истиқболсиз эканини у яхши билади.

Лекин шунга қарамай, саросима ва парокаандаликдан бир оз ўзига кела бошлаган Каримов тушиб бораётган обрўйини яна тиклашга уринмоқда. У ўзининг Ғарб демократиясига нисбатан аввал қўллаган лўттибоз сиёсати ҳозир ҳам ишончли эканини яхши билади. Негаки, сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга бемалол ваъда бериш баробарида уларга мутлақо амал қилмаслик, лекин шу аснода Ғарбнинг наздида «ривожланаётган демократик давлат” мақомини бемалол сақлаб қолиш санъатини у яхши эгаллаган эди.

Худди шу маънода Каримов нуфузини тиклаш уринишлари натижаларини қуйидаги шаклларда кўриш мумкин:

Ватанига қайтаётган қочқинлар ва уларнинг раҳнамолари оммавий суръатда тавба тазарру қилиб, Андижон фожеаларида халқаро террорчи ва экстремистик кучлар айбдорлигига гувоҳлик бериши оқибатида, Андижондаги қон тўкилишига сабабчи бўлган режим ҳаракатлари маъқулланиб, охир оқибатда дунё ҳамжамияти олдида Каримовнинг оқланиши кўзда тутилган. Ҳаттто баъзи Ғарб давлатлари ундан ҳукуматнинг андижонда олиб борган ҳатти ҳаракатлари борасида «чалғитилганлари” учун узр сўрашлари ҳам мумкинлиги инобатга олинган.

Европа Иттифоқи билан яна олдингидек сиёсий ва иқтисодий муносабатларни тиклашга имо ишоралар қилинмоқда. Элёр Ғаниевнинг яна олдинги лавозимига қайтарилиб унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва Бельгиядаги элчиси Владимир Норовнинг Ташқи ишлар вазири этиб тайинланиши ана шу сирли имо ишораларнинг ёрқин бир кўриниши, холос.

Бундан бир оз илгарироқ эса Андижон фожеаларига бевосита алоқадор Ички ишлар вазири Зокир Алматов ўз вазифасидан олиниб, Мудофаа вазири Қодир Ғуломов эса жиноий жавобгарликка тортилган эди.

Ўз халқига қарши қилинган жиноятнинг вақт ўтиши баробарида унутилаёзганидан, унга Ғарб ва дунё ҳамжамиятининг изчил ва давомий бўлмаган муносабатидан руҳланган Каримов Андижон фожеаларини энди куч ишлатар тизимларининг баъзи лаёқатсиз раҳбарлари томонидан “нотўғри ва бемақсад қурол қўллаш” оқибатида содир бўлган деб қайта квалификация қилиб, таъриф бермоқчи.

Шу тариқа “гуноҳкорлар” аниқланди. Андижон намойишчиларига қарши “нотўғри ва бемақсад қурол қўлловчи” мажозий айбдорлар жазоланди. Энди фақат “Ўзбекистон Ғарбнинг ишончли ҳамкори” деган обрўни тиклаш қолди, холос...

Каримов ва унинг элитаси Ғарб компанияларининг Ўзбекистон хомашъё ресурсларига бўлган қизиқишини яхши билишади. Бу хом ашъё манбаларидан фойдаланиш умидида Россия фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб олиб бораётган шантаж АҚШ ва Европа Иттифоқидаги улкан Концерн ва компаниялар қизиқишини уйғотмай қолмайди, албатта

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг Америка Қўшма штатларига нисбатан олиб бораётган тарғибот урушидан қатъий назар, Каримов аллақачон норасмий каналлар орқали бу буюк ва қудратли салтанат билан илгариги муносабатларини тиклаш умидида. Боз устига бу қудратли давлат ҳарбий маҳкамасида бу ҳамкорликка қизиқувчилар ҳануз сақланиб қолган. Афсуски, АҚШ нуфузли университетларининг баъзи профессорлари ҳам Каримовга бу борада ёрдамчилик қилишмоқда.

Энди, ниҳоят Андижон фожеалари асносида, юқорида айтганларимиздан келиб чиқиб, эс-ҳушимизни тўплаб, ақлимизни йиғиб, яхшилаб разм солсак, шундай манзара намоён бўлади:

Андижон воқеаларидан сўнгги ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда вазият жуда ёмонлашган. У демократия тамойилларидан жуда узоқлашиб кетди. Баъзи таҳлилчилар буни Ғарб Ўзбекистондан юз ўгиргани билан изоҳлашмоқда. Лекин бу нотўғри таассурот. Менинг назаримда, Ғарб ва АҚШ Каримов режимининг жиноий ҳатти ҳаракатларига муносиб баҳо бермаганлари оқибатида у демократиядан узоқлашди.

Ғарб ҳаттоки Белорус Президенти Александр Лукошенкога қўллаган санкциясининг ўндан бир қисмини ҳам Каримовга нисбатан қўлламади. Албатта, Лукашенко режими нодемократик тузим ва у Вацлав Гавел билан муқояса қилинганда унинг автократлиги яққол намоён бўлади. Бироқ, Каримов билан солиштирилганда эса, унинг мутлақо демократ экани аён бўлди...

Агар Каримов режимига Лукашенко режимига нисбатан қўлланган санкция ва жазо чоралари қўлланганда эди, бугун Ўзбекистондаги вазият буткул бошқача кўринишга эга бўлар эди.

Бироқ, ҳали тушкунликка тушишга эрта. Ҳали ҳам умид бор. . Биз АҚШ ва Европа Иттифоқидан Каримов режимига нисбатан уларнинг халқаро майдондаги ўз салоҳият ва мавқеларига хос муносабат кутамиз. Диктаторлар одатда дипломатик тарбияга кўникма ҳосил қилишмайди. Бунга тарихда мисоллар жуда кўп ва бунинг энг сўнгги тимсоли Саддамдир
Фақатгина кучли ва қаттиқ халқаро босим ва санкцияларгина Каримов режимига таъсир қилиши мумкин. Мен бу борада сенатор Мак Кэйннинг таклиф ва мулоҳазаларини қўллаб қувватлайман ва уларни ҳурмат ва эътиборга молик деб биламан

Шу билан бирга биз сенатор Мак Кэйннинг бу ташаббуси Сенат ва Конгрессда қўллаб қувватланишига ва ривожланишига умид қиламиз. Америка сиёсатчилари инсониятнинг барча тараққийпарвар кучлари улардан ҳамиша ўрнак олишга интилишларини унутмасликлари керак.

Эътиборларингиз учун ташаккур

www.uzbekinfo.org

Категория: Сиёсат | Просмотров: 1212 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz