ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 00:22
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 25 » "Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Вашингтонда
"Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Вашингтонда
02:05
Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ айни кунларда Америка Қўшма Штатларда учрашувлар ўтказмоқда. Бундан роппа роса бир йил муқаддам М.Солиҳ Қўшма Штатларга қилган сафари давомида АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Ўрта Шарқ ва Осиё масалалари бўйича раиси, шунингдек конгрессмен ҳамда сенаторлар билан учрашган эди. У шунингдек, АҚШ Конгрессининг Хелсинки Комиссиясида 2005 йилнинг май ойидаги Андижон фожеаларига бағишланган тингловда чиқиш қилган.

Ўзбек мухолифати лидерининг бу галги сафари АҚШ расмийлари ва нодавлат ташкилотлари вакиллари билан Ўзбекистондаги сиёсий вазият, жумладан Андижон воқеаларидан кейинги давр билан боғлиқ мулоқотларнинг мантиқий давомидир.

20 ва 21 июл кунлари Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Миллий Демократия институти ва Халқаро Республикачилар Институтида Ўзбекистонда демократлаштириш жараёнларида мухолифатнинг ролига бағишланган маслаҳатлашувлар ўтказилди. 24 июл душанба куни "Эрк" лидери "Ўзбекистонда сиёсат" мавзусидаги семенарда кенг жамоатчилик олдида чиқиш қилди.Семенерни, Шарқ мамлакатлари бўйича америкалик таниқли таҳлилчи - мутахассис, профессор Марта Олкотт олиб борди.

Шу куннинг ўзида Муҳаммад Солиҳ Давлат Департаменти ва Миллий хавфсизлик кенгаши расмийлари билан мулоқотлар олиб борди.

25 июл куни Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Конгресси Хелсинки Комиссиясида, сенатор Сэм Браунбек ва конгрессмен Кристофер Смитт ҳамда марказий осиё минтақаси бўйича ишловчи сиёсатчилар иштирокида ўтказилиши режалаштирилган брифингда чиқиш қилади.

Uzbekinfo.org

Категория: Жамият | Просмотров: 1028 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz