ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 07:50
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 25 » Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Конгрессида қилган маърузаси
Муҳаммад Солиҳнинг АҚШ Конгрессида қилган маърузаси
07:56
ЭРК партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг
Марказий Осиё муаммолари бўйича АҚШ Конгрессида қилган маърузаси

Вашингтон шаҳри, О.К.
25 июль 2006 йил

Биз Каримов режими билан ҳамиша мулоқот тарафдори бўлганмиз ва Ғарбнинг мазкур режим билан олиб борган мулоқотларини ҳамиша қўллаб-қувватлаганмиз. Бу мулоқотлар асносида Ғарб Ўзбекистондан демократия тамойилларига амал қилиш билан бирга унинг иқтисодий ривожланишига замин яратгани ва мустақиллигимизнинг тобора мустаҳкамланиб боришига баҳоли қудрат ҳисса қўшгани учун ҳам биз бу мулоқотларни олқишлаган эдик.

Бироқ, Прездент Каримов ўзбек халқининг хоҳиш_иродасига қарши бориб Ғарб демократиясидан юз ўгирди ва бу билан бутун дунё ҳамжамиятига унинг режими учун Ўзбекистонда ҳеч қанақанга демократия тамойиллари шарт эмаслигини маълум қилди.

Бугун Каримов режими билан мулоқотларни яна давом эттириш тарафдорлари Ғарб Ўзбекистонни халқаро изоляция (иҳота) қилишдек қалтис қадамлари оқибатида сиёсий масалалар билан бирга иқтисодий жиҳатдан ҳам ютқазади деб башорат қилмоқдалар. Мен бу дўстларимга бир оз тасалли бермоқчиман: Ғарб Ўзбекистонда на сиёсий, на иқтисодий ва на ҳарбий соҳада ҳеч нарса йўқотгани йўқ. Негаки, буларнинг ҳеч бири Ўзбекистонда шаклланишга улгурмади ҳам. 15 йил давомида Тошкент билан бўлган ҳамкорликнинг самараси ҳаминқадар эди. Бугун, минг афсуски, улар ҳам йўқ ҳисоби.

Сиёсий соҳани олиб кўрайлик. Ғарб билан 15 йиллик ҳамкорлик давомида тузилган демократия тамойилларини шакллантирувчи институтлар ҳамиша Ўзбекистон Президентининг инжиқ ва жиловсиз табиатига боғлиқ бўлиб келди. У хоҳласа уларни бир зумдаёқ тақиқлаб, йўқ қилиб юбориши мумкин эди. Ғарб ундан Андижон хунрезлигининг мустақил терговини талаб қилганида шундай бўлди ҳам!

Энг ачинарлиси, ўн беш йиллик ҳамкорлик давомида Ғарб Ўзбекистондаги бу режимдан мухолифат фаолиятини қонунийлаштириш ва улар иштирок этган бирор бир сайлов ва ё мустақил номзодни рўйхатдан ўтказишга эриша олмади.
Ўтган шу давр мобайнида Каримов режими билан баҳслаша оладиган, унга мухолиф бўлган бирорта сиёсий партия рўйхатдан ўтказилмади. Атиги иккитагина ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти расмийлаштирилиб, сўнг кўп ўтмай улар ҳам ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлишди.

Ғарб давлатлари ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари сайъи-ҳаракати билан Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини қўллаб қувватловчи дастур қабул қилинииб, демократия ва ошкораликни ривожлантирувчи институтлар фаолияти йўлга қўйилган эди. Қашшоқликка қарши кураш ҳаракати беминнат иш олиб борарди. Бу хайрли ва савобли ишлар учун қанчадан қанча маблағ ва гуманитар ёрдамлар, не-не мутахассис ва олимлар, таҳлилчи ва тадқиқотчилар меҳнати сарфланмади дейсиз. Ва охир оқибатда Ғарбнинг бу уринишлари натижаси ҳам ўша битта одам истаги билан яна чиппакка чиқарилди...
Шу ва шунга ўхшаш барча самимий истак ва интилишлари билан ҳам Ғарб Каримовдан инсон ҳуқуқларини яхшилаш, диний ва сиёсий қарашлар учун қийноқ ва репрессияларга барҳам беришдек ижобий натижаларга эриша омади. Ҳолбуки, Ғарбнинг бу талаблари режим бедодликларини бир оз бўлсада жиловлаб туришга асос бўлиб хизмат қилган эди. Лекин, минг афсуски, бу – Президент Каримовнинг ички сиёсатини ўзгартириш учун ҳали етарли эмас эди.

Ҳарбий масалаларда ҳам, террорчиликка қарши кураш ва наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва қурол савдоси бўйича ҳам аҳвол деярли шундай. Жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлган Хонабод базаси ҳам АҚШ ва унинг НАТОдаги шериклари учун Марказий Осиёдаги узоқ муддатли режаларини амалга оширадиган манзил вазифасини ўтай олмади. Унинг вазифалари стратегик мақсадлардан кўра тактик йўналишлар даражасида қисқартирилган ва чегараланган эди. Ажабки ва афсуски, унинг тақдири ҳам, бошқа кўпгина ҳолларда бўлгани каби, яна ўша ўзбошимча ҳукмдорнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб чиқди...

Каримов режимига ноқонуний наркотиклар ва қуроллар айланишига ҳамда террорчиликка қарши кураш доирасида Ғарб томонидан берилган ҳарбий-техникавий ёрдам Каримов томонидан ўзгача фикрловчи кишиларга ва мухолиф кучларга қарши кураш учун ишлатилди. Буни нафақат Андижонда, бошқа жойларда ҳам кўриш мумкин эди.

Ўзбекистон ҳануз Афғонистондан келаётган асосий наркотрафик оқимининг асосий базаси бўлиб қолмоқда. Бу трафикни назорат қилувчи жиноий структура ва гуруҳлар Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва юқори доирадаги ҳукумат мулозимлари билан тил бириктирган ҳолда ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Терроризмга қарши кураш учун ажратилган халқаро маблағнинг асосий қисми Президентнинг шахсан ўзини ва оиласи хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш учун ишлатилмоқда.

Иқтисодий аҳвол манзаралари бундан-да аянчли. Президент Каримовнинг ҳукмронлик давридан бўён мамлакатда ҳали ҳам Ғарб сармоядорлари (инвестицияси) учун мўътадил вазият яратилмагган. Ўзбекистон ҳануз тадбиркорлик фаолиятининг барча кўринишлари учун хавфли зона бўлиб қолмоқда. Барча ташқи иқтисодий ва савдо операциялари шахсан Президент, унинг оиласи ва яқинлари томонидан назорат қилинади. Аксар ҳолларда ўзбек томони чет эллик шериклари билан имзолаган катта миқдорли контрактлардаги молиявий мажбуриятларга амал қилишмайди. Шунинг учун ҳам қатор ғарблик иқтисодий шериклар Ўзбекистонга фақат давлат, яъни Президент кафолати билангина инвестиция (маблағ) киритишни одат қилишган. Айни масала бўйича кимлар билан шерикчилик қилиш ва қайси суммадаги қандай контрактларни имзолаш ҳуқуқи яна ўша биз билган ҳукмдорга ва унинг шахсий манфаатларига боғлиқ...

Бунинг ёрқин мисоли сифатида яқингинада Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган бир қарорни келтириш мумкин. Чет эл инвестициясига эга бўлган 30 га яқин йирик қўшма корхоналар учун солиқдан озод қилинганлиги ҳақидаги имтиёзлар бекор қилинди. Улар орасида “Ньюмонт Голд”, "Тексако", “Нестле” ва бошқа корхоналар бор. Солиқдан озод қилиш ҳақидаги имтиёз фақат Россиянинг “ЛУКОЙЛ” ва “Газпром” ширкатларига насиб этган, холос....

Кўриб турганингиздек, ҳукумат ва ҳатто Президентнинг кафолатлари ҳам худди унинг ташқи сиёсий йўналиши каби ишончли эмас экан. Кеча Ғарб инвестицияларига ишонч билдирилган бўлса, бугун Россия афзал кўрилмоқда. Эртага нима бўлишини айтиш қийин. Эртага Россия инвесторлари Ғарбнинг бугунги аҳволига тушишини башорат қилиш мумкин, холос. Эрта бир кун Ўзбекистоннинг навбатдаги стратегик ҳамкори Шимолий Корея бўлиб, Президент Каримовнинг шахсий хавфсизлигини бугун ўзи курашаётган террорчилар қўриқлайдиган бўлса ҳам, энди ҳеч ким ажабланмайди...

Каримовнинг беқарор феъли-атвори ва бежилов табиати давлат осойишталигига доим раҳна солиб туради. Мураккаб ва хавфли характерга эга бўлган лидер мамлакат хавфсизлигига кафил бўлолмайди!
Сўзимнинг якунида бир аниқлик киритиб ўтмоқчиман. Мен Ғарб Ўзбекистонда ҳеч нарса йўқотмади деганимда бир оз нотўғри гапирган эанман. Ғарб, ҳар қалай, ниманидир йўқотди. Ғарб у ерда Вақтини йўқотди. Бу эссиз вақт Ўрта Осиё диктатураси табиатини ўрганиш учун сарф бўлди. Зотан, зулм, тазйиқ ва давлат террорига асосланган тузумга ишониш ва ҳамкорлик қилиш беҳуда эканини англашга сарф бўлди бу вақт. Биз Президент Буш ва Президент Путин бир овозда «террорчилар билан мулоқот мумкин эмас!” деанларини қўллаб қувватлаймиз. Лекин биз Ўрта Осиёдаги давлат террорининг бош архитектори Ислом Каримов баъзи давлат раҳбарлари учун самимий ва дилкаш ҳамсуҳбат бўлаётганини сира тушунолмаймиз...

Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкин:

Бутун Марказий Осиёда Ўзбекистондан бошқа бирор бир давлат йўқки, бир кишининг хоҳиш иродасига шунча нарса боғлиқ бўлса. Лекин, бошқа томондан, айнан шу жиҳати билан ҳам диктаторик режими ўзига хос заифликка эга: бир кишини алмаштириш билан бутун бир мамлакат ва региондаги вазият ва ҳаётни бутунлай ўзгартириб юбориш мумкин. Каримовнинг ўз таъбири билан айтганда «Одам йўқ бўлса, муаммо ҳам бўлмайди...”
Мен ўзбек ҳукмдорини куч ишлатиб ағдариб ташлашга даъват этмоқчи эмасман. Мен дунё ҳамжамияти ниҳоят ўзбек диктаторининг яккаҳокимлигига барҳам бериш йўллари ҳақида ўйлашига фурсат етганини баралла айтмоқчиман, холос.

Янада аниқроқ айтадиган бўлсам, золим бир диктаторнинг чексиз чегарасиз ва тутириқсиз ҳокимлиги ҳамда ҳукмдорлигини ҳур ва озод яшашни орзу қилган миллионлаб одамлар ҳаққи ҳурмати, кучсизлантирмоқ, таназзулга юз туттирмоқ маъқулми, ёки шу саъйи ҳаракатни демократия институтлари ривожи ва шу каби турли тадбирларга сарф этмоқ лозимми? Охир оқибатда бу ишларимизнинг бор йўқлиги, бу ҳаракатларимизнинг пировард натижаси яна ўша битта одамнинг хоҳиш иродасига боғлиқ бўлиб қолса-чи

Категория: Баҳс | Просмотров: 1268 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 1
1 MELS  
0
Men Erk Demokratik Partiyasi raisi Muhammad Solihni siyosatini yuz foiz qullab quvatlayman.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz