ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 11:07
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 27 » Ўзбек кочкинлари очикка чикишга харакат килишмокда
Ўзбек кочкинлари очикка чикишга харакат килишмокда
01:51
Охирги кунларда ўн беш нафар Ўзбекистон фуқароси БМТ ҚиБОК Ўш ваколатхонаси ҳамда Қирғизистон Миграция ва бандлик қўмитасига сиёсий бошпана беришни сўраб ариза берган.

Тушунарли сабабларга кўра, ёрдам сўраб мурожаат қилганларининг номлари айтилмаяпти. Уларнинг барчаси 2005 йилнинг 13 май куни юз берган Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетган қочқинлардир. Сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги аризани Қирғизистон томондан Миграция ва бандлик қўмитаси қарайди. Бошпана излаган одамларнинг манфаатларини БМТ ҚиБОК ва “Ўш адилеттуулугу” қочқинлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳимоя қилади.

“Ўш адилеттуугу” қочқинлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳуқуқшунослари фикрига кўра, бошпана сўраб мурожаат қилиш ҳолларининг кўпайиши Қирғизистон жанубида милиция томонидан ноқонуний яшаётганларни аниқлаш мақсадида ўтказилаётган “тозалаш” ишлари билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўшда Андижон воқеаларида иштирок этишда айбланаётган бир неча Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Улардан уч нафари Ўзбекистонга ўтказиб берилган, айримлари эса Ўш ШИИБ вақтинчалик ушлаб туриш изоляторида ўтирибди. Қўлга олиниш ва ўзбек махсус хизматларига ўтказилиб бериш хавфи яшириниб юрган қочқинларни Қирғизистонда очиққа чиқиш механизмларини излашга мажбур қиляпти.

Андижон шаҳридаги маълум воқеалардан сўнг турли маълумотларга кўра олти юздан ортиқ киши Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетган. Улар орасида 2005 йилнинг 13 майидаги воқеаларнинг иштирокчилари, гувоҳлари билан бирга ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифатдаги партиялар фаоллари ҳам бор.

Фарғона.Ру

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1007 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz