ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 22:25
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 28 » Марта Брилл Олкотт: 'умидлар сўнган эмас'
Марта Брилл Олкотт: 'умидлар сўнган эмас'
01:33
АҚШ ҳукуматининг Оврўпо ва Марказий Осиёдаги демократик жараёнларни кузатувчи мустақил агентлиги бўлмиш Хельсинки Комиссиясида Ўзбекистон 'Эрк' демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ, 'Бирлик' халқ ҳаракати' партияси раҳбари Абдураҳим Пўлатов ва қамоққа ташланган 'Серқуёш Ўзбекистоним' коалицияси раҳбари Санжар Умаровнинг ўғли Ғулом Умаров маъруза қилганлар.

Асосий мавзу: 'Ўзбекистонда ўзгариш учун йўл борми?' Доктор Марта Брилл Олкотт Марказий Осиё бўйича мутахассис. Би-би-си Олкотт хонимдан ўзбек мухолифати вакилларининг чиқишлари хусусидаги фикрларини сўради.
Марта Брилл Олкотт: - Мен Ўзбекистондаги ўзгаришлар имконияти борасида жуда умидсиз эдим. Андижон воқеаларидан кейин ўтган давр мобайнида Ислом Каримов ўзининг президент сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб олганлиги ташқаридаги биз каби кузатувчиларни ҳайратга солган воқелик бўлди. У фақатгина мамлакат ичкарисида бунга эришиб қолмасдан, балки ташқарида йўқотилган иттифоқчиларнинг ўрнини босадиган янги шериклар, ҳамкорлар топа олди. Агар, Президентнинг ўзи бирон сиёсий ўзгаришларни илгари сурмаса, демократиянинг аҳволи бир йил олдинги билан солиштирганда ҳам анчайин абгордир.

Би-би-си: - Демак, бошқарувдаги элита ва ёки халқ орасидан ҳам етишиб чиқиши эҳтимоли бўлган бирон ҳаракатни кўра олмаяпсиз, шундайми?

Марта Брилл Олкотт: - Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришлар доимо юқоридан келган. 2001 йилдан бери Ислом Каримов сиёсий ўзгаришлар жараёнини қўллаган бўлса, бугунга келиб ана шу йўлдан ортга қайтилган. Унинг янги иттифоқчилари бўлмиш Россия ва Хитой эса ўзлари тушунган барқарорликни сақлашни илк ўринга қўйишади. Сиёсий ўзгаришлар борасидаги баҳслар тобора мураккаблашиб кетаётир. Каримовнинг ҳалигача Оврўподан қандайдир умидлари бор, аммо Америкага нисбатан у жуда ғазабда. Шу боис ярим йил илгариги аҳвол билан солиштирганда ҳам Ислом Каримовга таъсир этиш имконлари жуда камайган. Муҳожиротдаги ўзбек мухолифати ўзаро бўлиниб кетган ва мамлакат ичкарисида бу сиёсий партияларнинг кучи бор деб айтишга бирон далилимиз йўқ – биз шундайин бир воқеликни кўриб турибмиз. Муваффақиятли сиёсий ўзгаришлар учун бошқарувларда сиёсий элитанинг дастаги лозим. Албатта, бу дастак энг юқорида бўлмаса ҳам ўрта ва сал юқоридаги бошқа бўғинларда бўлмоғи шарт. Андижон воқеаларидан олдин ҳам ўзбекистонлик мулозимлар сиёсий ўзгаришлар ҳақида гапиришарди. Аммо ҳозирга келиб улар учун ҳам хавфли бир вазият юзага келган.

Би-би-си: - Сизнингча тузумдан норози бўлган, бироқ унга қарши гапиришга ўзида куч топа олмаётган одамлар Ўзбекистонда ҳамон борми?

Марта Брилл Олкотт: - Менимча улар ўзларига унчалик ишонишмайди. Масалан, бир йил илгари ҳам улар анчайин кучларига ишонишарди. Улар очиқдан-очиқ гапиришмайди, аммо ғарбликлар билан кечадиган шахсий суҳбатларда ўз нуқтаи назарларини билдириб қўйишади. Улар гоҳо кичик гуруҳларда ўзаро суҳбатлашадилар. Қанчалик юқорига чиқсангиз, шунчалик гапира олмайдиган бўласиз. Лекин бу ана шу одамлар тузумдан норози эмаслар, деган гапни англатмайди. Лекин ҳозир уларнинг гапириши хавфли.

Би-би-си: - Ҳозирги ўзбек мухолифати вакиллари-чи? АҚШ уларга қандай умид кўзини тикмоқда? Улар ҳам ўзлари истаган ўзгаришларга бирон ҳисса қўша биладиларми ва ёки мамлакатдан ташқарида қолиб кетишганми?

Марта Брилл Олкотт: - Уларнинг айримлари мамлакатдан ташқарида қолиб кетишган ва айримлари ҳамон мамлакат ичкарисида алоқаларга эгалар. Ҳаммалари ҳам қандайдир ришталарга эгалар. Аммо 15 йиллик муҳожирот - бу инсон учун узоқ муддатдир. Масалан, Муҳаммад Солиҳ каби шахс кўрсатадиган таъсир бор-йўғи рамзийдир ва биз уни фаол сиёсатчи сифатида кўра олмаймиз. Аммо ана шу рамз ҳам баъзида таъсир кучига эга бўлиши мумкин. Лекин шу билан бир қаторда бу шахсларнинг бир кун келиб президент бўламиз, деган орзулари аллақачон чиппакка чиқиб бўлган.

Би-би-си: - Аммо жаноб Солиҳнинг айтишича, Сенатор Жон Маккэйн каби шахслар Марказий Осиёдаги демократия ва инсон ҳуқуқлари аҳволига қараб Американинг молиявий ёрдам ажратишини белгилайдиган қонунларни қабул қилишга интилмоқда эканлар. Уларнинг бу борада муваффақият қозониш имконлари неқадар?

Марта Брилл Олкотт: - Шахсан мен бундайин бир муносабатни ёқтирмайман. Менимча, биз ўзбеклар билан яккама-якка муносабатга киришиш йўлларини қидиришимиз лозим. Ҳаттоки, иккиламчи томонлар орқали бўлса-да, ҳукумат билан муносабатларга киришишнинг холис йўлларини излаш лозим. Аммо Ўзбекистондан юзни тескари ўгириш жуда хам хавфли.

Би-би-си: - Маълумки, Хельсинки комиссияси Ўзбекистон ўзгаришларга муҳтож зулмкор давлат, деган фикрда. Аммо АҚШ Давлат департаментида қарор берувчилар орасида уларнинг таъсир кучлари қанчалик? Чунки Андижон воқеаларидан кейин бир йил ўтгач ҳам биз мурожаат этганимизда, Давлат департаменти Ўзбекистонга нисбатан сиёсатлари борасида ҳали кутиб туришларига ишора этишганди.

Марта Брилл Олкотт: - Менимча, бу маъмуриятнинг кенг кўламли муносабатини акс эттиради. Чунки Ўзбекистон билан кўпроқ стратегик ҳамкорлик қилиш умиди ва истаги бор. Аммо бунга қандай қилиб эришишни билишмаётир. Менимча, Афғонистондаги аҳвол ёмонлаша бошласа, буёғи нима бўларкин, деган хавотир ҳам бор. Чунки АҚШ маъмуриятида ўзининг бевосита таянадиган режалари бор ва мабодо, бу режалар барбод бўлса, тушадиган зарбаси оғир ботади, деган кайфият мавжуд. Бироқ Конгрессда ҳам зулмкор тузумларни жазолаш лозимлигини таъкидлаётган овозлар кучлидир.

Категория: Интервью | Просмотров: 1155 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz