ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 06:52
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июль » 31 » Дадахон Ҳасанов устидан бошланган маҳкама жума кунига қолдирилди
Дадахон Ҳасанов устидан бошланган маҳкама жума кунига қолдирилди
15:50
Ўзбекинфога маълум бўлишича 2006 йилнинг 31 июль куни, соат 15.00 да Жиноий ишлар бўйича Тошкент судида таниқли ўзбек ҳофизи ва шоир Дадахон Ҳасанов устидан суд жараёни бошланган, ҳофизнинг таржимаи ҳоли сўралган ва суд мажлиси жума кунига қолдирилган.

Кузатувчиларга кўра шу куни суд биноси атрофида Тошкентдаги турли ташкилотлар, элчихоналар вакиллари тўпланишган. Улар суд мажлисида жамоатчилик номидан иштирок этишни сўрашган.

Ҳофиз Дадахон Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси президентига, Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига қасд қилиш ва жамоатчилик хавфсизлиги ва тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатишда айбланмоқда.

“Фарғона.ру” интернет нашрига кўра, айблов хулосаси фуқаро Ҳусниддин Авазовнинг чақимчилигига асосланган. Чақимчига кўра, рўйхатга олинмаган “Эрк” партиясининг аъзолари Ҳазрат Аҳмедов ва Жамол Қутлиевлар Дадахон Ҳасановнинг 2005 йилнинг 13 майидаги Андижон воқеаларига бағишланган қўшиқларини тинглаш билан шуғулланганлар.

2006 йилнинг 12 апрелида Дадахон Ҳасановнинг уйида Ўзбекистон Хавфсизлик хизмати ходимлари тинтув ўтказганлар. Натижада турли қўлёзмалар, интернетдан олинган кўчирма материаллар, “Озодлик” радиосига берилган интервью ва муаллиф ижросидаги қўшиқлар ёзилган аудио кассеталар топилган.

Дадахон Ҳасанов – Ўзбекистонда таниқли ва кўпчилик суйган халқ ҳофизи бўлиб, 1965-1990 йилларда жуда кўплаган мухлисларига эга эди. У Совет даврида ҳам Давлат хавфсизлик қўмитаси ва ИИВ томонидан бир неча бор таъқиб қилинган.

Жумладан, ЎМҲТГ матбуот маркази тарқатган матбуот варақасида айтилишича, 1976 йилда Тошкентдаги Свердлов номидаги концерт залида ўтган концертдан кейин Дадахон Ҳасанов милиция томонидан ушланиб, беш кун давомида вақтинчалик қамаш камерасида ушлаб турилган эди.

1992 йилдан тортиб Дадахон Ҳасановга Ўзбекистон телевидениеси ва радиосидагина эмас, балки тўйларда ва кўпчилик тўпланган бошқа жойларда ҳам қўшиқ куйлаш ман қилинган.

- Мен ўзимни мутлақо айбдор деб ҳисобламайман. Мен қўшиқ куйлаганман холос! - демоқда Дадахон Хасанов.

Қудрат Бобожонов, мустақил журналист
Uzbekinfo.org,

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1058 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz