ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 02:58
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 7 » Тошкент шаҳар Ҳокимига ариза
Тошкент шаҳар Ҳокимига ариза
18:08
Тошкент шаҳар Ҳокимига
Нусхалари: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Ўз.Р. Олий Мажлисининг юқори ва қўйи палаталарига
Ўз.Р. Миллий хафсизлик хизмати раисига
Ўз.Р. Ички ишлари Вазирига
Тошкент шаҳар ИИБга
Ўз.Р. ва Халқоро инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларга
Ўз.Р. даги БМТ элчихонасига
Ўз.Р. Оммавий ахборот воситаларига
Ўзбекистон Республикаси Суд, прокурартура ва Адлия ходимлари томонидан, ўз ПОРАХЎРЛИКларини беркитиш мақсадида СИРТдан қарор чиқариб уйи, оиласи ва доимий рўйхатидан маҳрум бўлган, яъни “БОМЖ” (дайди)га айлантирилган фуқаро Тиловов Эсанали Амоновичдан
МАНЗИЛ: Тошкент-100 А/я 6263
E-mail: ison40@rambler.ru

А Р И З А
(Қайта Ўз.Р. Конституциясининг 33-моддасига асосан.)

2006 йил 17 март кунида ариза билан мурожаат қилиб -“2006 йил 3 апрель кунидан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси, Вазирликлар, Олий Мажлис ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларини сотган суд, Прокуратура, Адлия, ИИБ идроларини ва марказий кўчаларда ПИКЕТ ўтказаман. Ҳуқуқ идоралар ходимлари бошчилигида ўлим топишимни ҳам биламан. Менинг хавфсизлигимни таминлашингизни сўрайман.”-деб ариза билан мурожаат қилганман.

3 апрель кунида соат 10-00да Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазирлиги олдида ПИКЕТга чиқдим якка ҳолда ва 15 секунт ичида ИИБ ходимлари плакатимни йиртишиб ўзимни автомашинага босишиб Чилонзор туман ИИБ.га олиб боришди ва соат 12-30.га қадар ушлаб туришди.
Канституцияга амал қилиб, фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларни талаб қилишлари ор ҳисобланар экан. Лекин Ўзбекистон Республикаси маъмурий идораларнинг ходимлари эса, фуқароларни талон-тарож қилишлари ва порахўрликлари ор ҳисобланмас экан.

Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчиси пулга берилиб матори ўтирган автомашинага ўхшайди. Сабаби Қонунчиликни назорат қиладиган назорат бўлими, яъни прокурортура идораларининг айби билан шу аҳволга тушиб қолган. Қонунларни ижро этувчи Суд Ҳокимиятининг судьялари 50 % прокуротурага ишлаб, суд идораларига 50 % қоровуллик қилишадилар.

Бир масала юзасидан Сирғали туман судининг 1999 йил 13 октябр кунидаги № 2121/99-сонли фуқаролик иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги № 180-сон Қарори, Ўз.Р. Олий судининг 1997 йил 2 май кунидаги № 3-сонли пленум Қарори. Ўз.Р. ФПКнинг 2, 4, 6, 15, 59, 67, 312-314, 350 ва 362- моддалари ва Ўз.Р. ФКнинг 113-115, 123, 150, 163, 164 207, 606, 608-моддалари бузилган ва фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2004 йил 5 июл кунидаги № 1-11403-сонли хусусий ажрими бўйича. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Судлар туғрисидаги Қонунининг 5-моддаси ва Ўз.Р. ФПКнинг 16-моддаси бузилган. Ҳал қилув қарори ва хусусий ажрим нусхаларини илова қиламан исбот тариқасида.

Сирғали-6-29-31-ханадонини олди-сотди шартномаларини қайси биридан даъвогар А. О. Тилавовнинг розилиги олинганлигини ким кўрста олди менга.
Суд, прокурортура, Адлия ва ИИБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ва Қонунларини АҚШ доллорига алмаштириб, сотиб бўлишган 15 йил давомида.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни маълум қиламанки, мен қачондир Суд, прокурортура, Адлия ва ИИБ ходимлари бошчилигида ўлим топишимни биламан, қачонки Сирғали туман судининг 1999 йил 13 октябр кунидаги № 2121/99-сонли фуқаролик иши қайта мазмунан кўриб чиқилиб ва фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2004 йил 5 июл кунидаги № 1-11403-сонли хусусий ажримининг ижроси таъминланмас экан Ўзбекистон Республикасини маъмурий идоралари олдига ва марказий кўчаларга ПИКЕТга чиқаман

Э. А. Тиловов
2006 йил 6 апрель

Категория: Мурожаатлар | Просмотров: 1462 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz