ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 21:44
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 7 » Қузғунни кўзини чўқимаган қарға
Қузғунни кўзини чўқимаган қарға
19:32
Андижон қирғинининг тўғридан тўғри ижрочиси Зокир Алматовнинг Германиянинг Ганновнер шаҳрида даволанишини ҳар ким ўзича таҳлил қилади. Кимдир унинг даволанишга ҳуқуқи борлигини айтса, кимдир Зокирни даволашни эмас, аксинча даволанаётган жойининг ўзида уни "тинчитиш" кераклигини айтади.

Халқнинг фикри ҳар турли. Ички ишлар вазири лавзимини эгаллаганидан то шу кунгача ўтган давр мобайнида муҳолифат ҳуқуқ ҳимоячилари ва ўз эътиқодларида собит турган мусулмонларни жисмонан йўқотишга бўлгане интилиши ва амалда диктатор режими бош жаллодининг халқимизга қарши қилган жиноятлари республикамиздагина эмас хатто ҳорижий давлатларда ҳам "иккинчи рақамли қонхўр" сифатида ҳаммага маълум.

Аммо бизларни ажаблантирган нарса, инсониятга қарши жиноятлар механизмини яратишда Рим статути, халқаро жиноятлар суди фаолиятини ўз қонунлари доирасида тўла тан олган Германиянинг бу қонунларига амал қилмаётганидир.

Бирор бир давлат раҳбари ва у бошқараётган ҳукуматни жиноятчи сифатида айблаш учун, одатда бирор бир халқаро ваколатга эга ташкилотлар ҳукм чиқарадилар. Ўз халқига қарши геноцид олиб борган Каримов ҳукумати ва унга ўхшаган диктаторларни қўллаб қувватлаши, Германия ҳукуматининг ҳали ҳам зулм остида эзилаётган инсонлар тақдирига бефарқ эканлигидан, мунофиқ сиёсат олиб бораётганлигидан далолат беради.

Бундай хулосага келишимга сабаб бор. 20аср бошларида Кайзер ҳукумати жиноятлари, 3 рейх канцлери Адольф Гитлернинг таъбири билан айтганда, буюк ирқ дея ҳисобланган немис халқи манфаатлари йўлида неча ўн милёнлаб инсонларнинг қириб ташланганини ҳали ҳеч ким унутган эмас.

Ҳозирда ренванш олишига йўл берилмаётган Германия ҳукумати тўғридан тўғри оммавий қирғинларда иштирок этмасада, аммо Ўзбекистон ҳукуматининг Андижондаги қирғинидан кўз юммоқда. Германия бу билан Халқаро жамоатчиликнинг бу воқеаларга доир билдираётган муносабатини писанд қилмай диктатор режимини ҳимоя қилиши ва унга кўрсатаётган меҳрибонликлари билан ўзини мустабид Каримов даражасига тушуриб қўйди.

Халқимизда бир нақл бор, айтадики: Қарийсан картасан, асли наслингга тортасан - зотингда кайзерлари, гитлерлари бўлган, ким билади балки келажакда бирор бир Рейх канцлерини бу давлат яратиб берар?

Бутун дунёда андижонликлар мусибатига ҳамдардлик билдирилаётган, қотилларни жазолаш лозимлиги талаб қилинаётган бир пайттда Германия давлатининг Каримов режимини қўллаб қувватлаётганлигини бундан бошқа нима деб тушунса бўлади.

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1054 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz