ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 23:35
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 8 » "Мемориал" янги рўйхат эълон қилди
"Мемориал" янги рўйхат эълон қилди
05:22
"Мемориал" рўйхатига кўра, Ўзбекистонда сиёсий маҳбуслар сони яна ортмоқда Россияда фаолият юритадиган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш "Мемориал" маркази Ўзбекистонда 2004 ва 2005 йиллар мобайнида сиёсий ҳамда диний айбловлар билан ҳибсга олинган шахслар рўйхатини эълон қилган.

Бу "Мемориал" марказининг иккинчи рўйхати бўлиб, ташкилот вакиллари 150 дан зиёд ўзбекистонлик икки йил давомида ҳибсга олинганини исботладик, демоқдалар.

"Мемориал" инсон ҳуқуқлари марказининг 2004-2005 йилларни қамраб олган янги рўйхати, асосан, Андижон воқеалари ортидан диний ва сиёсий важлар боис ҳибсга олинган одамлар ҳисобига кўпайган.

"Мемориал"нинг 2003 йилгача бўлган даврда Ўзбекистондаги сиёсий тутқунлар номлари келтирилган биринчи рўйхатида тўрт мингдан зиёд одам бор эди.

Энди улар қаторига 150 дан зиёд янги ном қўшилгани айтилади.
Бу шахслар, ҳибсга олингани ва ёки ҳукм этилгани аниқланган ўзбекистонликлардир.

Бирок, "Мемориал маркази раҳбари Виталий Пономарёвнинг айтишича, улар ҳали обдон ўрганилиши талаб қилинадиган юзлаб бошқа шахслар ҳақида ҳам ахборотга эгалар.

- Бизга келиб тушган расмий ҳужжатларга кўра, юзлаб одамлар Андижон воқеаларининг иштирокчилари, деб кўрилмокда. Мазкур хабарларни пухта текшириб солиштириб кўрамиз. Чунки бу рўйхатда исми-шарифи битилган одамларнинг тақдири ҳамон номаълум. Улар номи қурбонлар ичида ҳам, қочқинлар орасида ҳам йўқ. Биз бу каби саволларга жавоб топгач, албатта, уларнинг номларини эълон қиламиз, - дейди Виталий Пономарёв.

Шу кунларда Ўзбекистонда янгидан ҳибсга олишлар бошлангани хусусида хабарлар келмоқда.

Аммо "Мемориал"нинг сўнгги рўйхатига Ўзбекистондаги жорий йилги ҳибслар ва ҳукмлар киритилмаган.

Марказга кўра, ҳибсларда янги тенденция ҳам кузатиляпти.

Яъни Андижон воқеалари ҳақида маҳаллий инсон ҳуқуқари фаоллари турли мустақил маълумотларни тўплай бошлаганлари сабабли, ҳукумат эндиликда инсон ҳуқуқлари гуруҳлари вакилларини ҳам ҳибсга олиб, турли жиноятларда айблаб, ҳукм этмоқда.

"Мемориал" ўз рўйхатини тузишда Ўзбекистонда ҳамон фаолият юритаётган ўта кам сонли инсон ҳуқуқлари фаоллари ёрдамига, қўшни давлатлардаги ташкилотлар кўмагига таянаётганини айтаётир.

Шундай бўлса-да, ҳар бир ном текширилиб, маҳбус тақдири исботланганидан кейингина, рўйхатга киритилаяпти, деб айтишади "Мемориал" маркази вакиллари.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 910 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz