ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.04, 00:02
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 8 » Тобутдан товуш
Тобутдан товуш
09:55
<
Нашр қилинди: 07 апрел, 2006 йил

5 апрелга келиб Туркманистондаги мухбирлар билан алоқа яна тикланди.

5 апрел куни тушдан кейин яқинда қамоқдан озод бўлган туркман журналисти Жумадурди Овезов билан суҳбатлашдик.

Жумадурди оға суҳбатининг аввалида ҳақ сўзнинг қудратидан гапирди:

"Булар ҳақ сўздан қўрқишади. Чунки ҳақ сўзни тўғри-дуруст одамгина айта олади.Тиз чўкиб¸тилимизни ичимизга ютиб яшагандан кўра тик туриб ҳукуматнинг юзига ҳақиқатни айтган афзал.

Жумадурди оға, мана Туркман телеканалини кўрадиган бўлсак, ҳамма ëқ олам гулистон таралла бедод. Ростан ҳам шунақами?

“Ҳақиқатда¸ ҳалқнинг аҳволи жуда оғир. Ишсизлик йўқсуллик. Одамлар қандай қилиб қозон қайнатишни билмайдиган бир мушкул аҳвол. Телевизорда мақтаган билан газетада ëзган билан ҳаëт зўр бўлиб қолмайди-ку. Ҳолва-ҳолва деган билан оғиз чучимайди”.

Туркманистондаги вазиятни борини борича айтгани учун қамоққа олинган “Озодлик” мухбири Жумадурди Овезов билан суҳбатлашяпмиз. Суҳбатимиз чоғида Жумадурди оға қамоққа олиниш тафсилотларига ҳам тўхталди.

"Миллий ҳавфсизлик хизмати ходимлари ва полиция капитани уйга келиб мени олиб кетишди. Қамоқда “Озодлик”нинг яна бир мухбири Мерад Ҳоммадовни ҳам кўриб қолдим. Сен нима қилиб юрибсан бу ерда десам, ҳа мен ҳам тилимдан балога қолиб шу ерда юрибман деди. Овчидан қочиб кетаëтган икки тулки бир-биридан, энди қаерда учрашамиз деганида –пўстиндўзни уйида деб жавоб берган экан. Биз ҳам икки мухбир қамоқда учрашдик.

Яқинда туркман қамоғидан озод бўлган журналист Жумадурди Овезов ҳақиқатни ҳалқ айтиши керак аммо айтишга ҳоли йўқ дейди.

Айни пайтда, Халқаро Хелсинки федерацияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича туркман ташаббус гуруҳи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига йўллаган мактубида Туркманистондаги ҳозирги вазият масаласини ЕХҲТ доимий Кенгаши йиғилиши кун тартибига киритишига чақирган.

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1096 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz