ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 19:05
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 8 » Зокиржон Алматов устидан жиноий иш очишни рад этиш ГФР нуфузига путур етказди
Зокиржон Алматов устидан жиноий иш очишни рад этиш ГФР нуфузига путур етказди
10:20
Германия федерал прокурорининг Ўзбекистон собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматовга нисбатан инсониятга қарши жинотялари учун жиноий иш очмаслик тўғрисидаги қарори – бу Ўзбекистонда жабр кўрганларга қаттиқ зарба ва халқаро ҳуқуқ соҳасида етакчи бўлган Германия нуфузига путур етказувчи бир қадамдир, дея 6 апрел куни баёнот берди Хьюман Райтс Вотч (HRW) ташкилоти. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти федерал прокурорнинг бу баёноти устидан шикоят қилиш ниятида.

HRW пресс-релизида хабар қилинишича, 2005 йилнинг 12 декабрида Ўзбекистондаги ҳуқуқ бузилишларидан жабрланган 8 фуқаро Хьюман Райтс Вотч (HRW) ташкилоти кўмагида Германияда Алматов устидан даъво аризаси киритган. Улар федерал прокурордан Алматов ва яна 11 нафар амалдор шахсга нисбатан 2005 йилнинг 13 майида Андижонда юзлаб бегуноҳ фуқароларни ўққа тутиб, инсониятга қарши жиноят содир этгани учун жиноий иш очишни сўради. Алматов Андижон қирғинини содир этган қўшинларнинг умумий раҳбари бўлган ва Ички ишлар вазири сифатида ҳам судга қадар ҳибс вақтида доимий содир этилган қийноқларга жавобгардир. Шикоятчилардан тўрт нафари Андижон воқеалари вақтида жабрланган, яна тўрт нафари эса қийноққа учраган.

Андижон қирғини бўйича суриштирув олиб борувчи мустақил халқаро текширув гуруҳини расмий Тошкент рад этиши муносабати билан Европа Иттифоқи 12 нафар ўзбекистонлик амалдорнинг Европага киришига таъқиқ ўрнатди. Европада улар тинч аҳолининг отилишига жавобгар, деб ҳисобланмоқда. Зокиржон Алматов эса 12 нафар амалдор рўйхатининг энг тепасидан жой олган. Шунга қарамасдан, ушбу таъқиқ кучга киришидан бир неча кун олдин Алматовга “инсонпарварлик асосида” – Ганноверда даволаниши учун Германияга кириш визаси берилган.

Категория: Таҳлил | Просмотров: 2094 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz