ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 20:11
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 8 » Ўзбекистон: ҳибслар oқими давом этмоқда!
Ўзбекистон: ҳибслар oқими давом этмоқда!
00:53
Ўзбекистонда ўтган ҳафта ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган 12 киши сафига яна 10 киши қўшилди. Улар диний эътиқодлари боис таъқиб қилинмоқда. Бу ҳабар олтинчидан еттинчи апрелга ўтар кечаси Парижда нашр килинадиган "Средняя Азия" газетаси таҳририятига келиб тушди. Маълумот ишончли манбаъдан олингандир.
Ҳозича ҳибсга олинган ўн кишидан иккитасининг исми шарифи аниқланган.

- ЗУХУРОВ Сурат Шавкатович, (1967 й.туғилган) Кўпчилик уни яхши танийди. Тошкентнинг эски шаҳар қисмида у ўз ошхонасини очгач, кўп ўтмай "Шашликпаз Сурат ака" номи билан танилганди.

- РАХМОНБЕРДИЕВ Рахимберди, (1972 й.т.) Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниянинг 4 канали "Спорт" дастури режиссёри ўлароқ ишлаб келган.

Ўтган ҳафта ҳибс этилган мусулмонларнинг тақдири ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. Уларнинг олдига адвокатлар ва яқинлари қўйилаётгани йўқ. Кўпчилик адвокатлар ўз фаолиятларига қарши таъқибдан чўчиб, мусулмонларнинг ишини олишни исташмаяпти.

Бу орада ўтган ҳафтада қамоққа олинган мусулмонлардан яна бирининг кимлиги маълум бўлди. У Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ишлаган, 1976 йилда туғилган Дилмурод исмли йигитдир. Дилмурод Тошкент политехника институтини тугатган. У яқинда уйланган эди.

Ҳозирги кунга келиб, Тошкентда ҳибс этилган мусулмонларнинг умумий сони 20 дан ошиб кетди. Бу қамоққа олишлар натижасида кўплаб диндорлар уйларини тарк этишга ва яширинишга мажбур бўлган. Кўп мусулмонларнинг уйларида уйда яшовчилар сонини ва кимлигини рўйхатга олиш баҳонасида текширувлар ўтказилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уларнинг уйларини кузатмоқда. Ҳукумат ўзининг ноҳақ ҳибс этиш амалиётларини очиқчасига олиб бораяпти.

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 1064 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 hjhj  
0
no comment

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz