ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 18:01
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 11 » Оврўпо Беларусга янги жазо чораларини жорий этди
Оврўпо Беларусга янги жазо чораларини жорий этди
00:50
Шундоғам Беларусь раҳбари ўн йилдан буён Ғарбга сафар қилгани йўқ
Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Люксембургдаги йиғинда Беларусь Президенти Лукашенко ҳамда мамлакатнинг яна ўттиз нафар юқори лавозимли мулозимига Иттифоқ ҳудудига сафар қилишни таъқиқлаб қўйганлар.
Дипломатлар бундан ҳам чуқурроқ жазо чоралари қўлланиши эҳтимоли мавжудлигига ишора қилганлар. Оврўпо Иттифоқининг ушбу жазо чоралари Беларусда март ойида ўтказилган президентлик сайловларига жавобдир.

19 март куни ўтган сайловларда Александр Лукашенконинг 83 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани эълон қилинган, бу Беларусь раҳбарига ўзининг учинчи президентлик муддатини бошлашга имкон берди.

Шанба куни Александр Лукашенко тантанали қасамёд қабул қилди.

Оврўпо Иттифоқига кириши маън этилган Беларусь расмий мулозимлари орасида президент маъмурияти раҳбари Геннадий Невиглас, Хавфсизлик қўмитаси раҳбари Степан Сухоренко, Бош прокурор Пётр Миклашевич, парламент раҳбарлари, депутатлар ҳамда вазирлар бор.

Беларусь Оврўпо Иттифоқининг сўнгги қарорини қоралаб чиққан, ушбу қадам шундоғам илиқ бўлмаган ўртадаги муносабатларни мураккаблаштириши айтилган.

Оврўпо Ташқи ишлар вазирлари ўз муносабатини изҳор этган сайловларни халқаро ҳамжамият на адолатли ва на эркин бўлган, деб таърифлаганди. Аммо бу каби чоралар Беларусь учун нақадар самарали бўлиши мумкин? Ушбу саволга Би-би-сининг минтақа масалалари бўйича шарҳловчиси Стивен Ийк жавоб қайтаради:

Стивен Ийк: - Бу ҳамма нарсадан ҳам кўра кўпроқ мажозий бир таъсирга эга. Оврўпога кириши таъқиқланган мулозимларнинг кўпчилигига бунга қадар ҳам таъқиқ қўйилганди. Улар Оврўпо билан унча кўп алоқаларга эга бўлмаган Беларусь ҳукуматидаги одамлардир. Президент Лукашенкога келсак, у охирги ўн йилда Ғарбга сафар қилмаган, Оврўподаги биронта расмий тадбирга ҳам таклиф этилмаган. Шу маънода, бу жазо чораларининг рамзий аҳамияти катта, аммо амалда жуда ҳам кам таъсирга эга бўлади. Чунки Беларуснинг асосий сиёсий алоқалари Оврўпо эмас, балки Россия биландир. Россия эса Беларусдаги сайловларни тўла маъқуллади.

Савол: - Сизнинг-ча, эндиликда Қўшма Штатлари ҳам Беларусга қарши жазо чораларини кучайтирадими?

Стивен Ийк: - АҚШ аллақачон Беларусга нисбатан қаттиқ чораларни қўллаб келмоқда. Бир неча ҳафта муқаддам Америка Президент Лукашенко ва ҳукуматнинг бошқа юқори мартабали мулозимларига тааллуқли, деб айтилган хориж банкларидаги ҳисоблар рўйхатини эълон қилди. Ва ҳозирда бу ҳисобларни музлатиш масаласи муҳокама қилинмокда. Тўғри, айтилаётган ҳисобларнинг ҳақиқатан ҳам тўғридан-тўғри Президент Лукашенко ёки бошқа мулозимларга тааллуқли экани ҳақида ҳар хил гап-сўзлар бор. Аммо Қўшма Штатлари бу ҳисобларни музлатиш ҳақида жиддий ўйлаётгани рост.

Савол: - Аммо иккинчи тарафдан Беларусь иқтисоди ривожланмоқда ва диктаторлик ҳақидаги ҳар хил гап-сўзларга қарамасдан, Беларусдаги тузум сиёсий жиҳатдан анча барқарор. Шундай экан, Оврўпонинг жазо чоралари Беларусдаги оддий одамларни безовта қиладими?

Стивен Ийк: - Бу жуда ҳам қизиқ ва қийин савол. Гап шундаки, Президент Лукашенко сайловлар адолатли ва эркин бўлмагани учун жазоланаётгани йўқ. Ҳатто эркин сайловлар ўтказилгани тақдирда ҳам, ишончим комилки, Лукашенко ғалаба қилган бўлар эди. Иқтисодий аҳволга келсак, мен Шўро даврида Беларусда бўлганман. Ўша пайт ҳам одамларнинг турмуш даражаси Совет Иттифоқининг бошқа жумҳуриятларидан кўра анча юқори эди. Яъни, бу нарса Беларусь мустақил бўлганидан кейин ҳам сақланиб қолган. Ҳа, Президент Лукашенко даврида баъзи иқтисодий ютуқларга эришилган, сиёсий жиҳатдан ҳам Беларусь, айтайлик, Қовқоз ёки Марказий Осиё давлатлари билан солиштириб бўлмайдиган даражада барқарор. Бирлашган Миллатларнинг тараққиёт даражасига қарасангиз, Беларуснинг қашшоқликдан анча узоқ давлат эканини кўрасиз. Аммо ҳамма гап шундаки, Беларусь ўзини ён қўшнилари, масалан, Украина ёки Польша билан эмас, балки Гуржистон ёки Молдова сингари давлатлар билан солиштиради. Ҳа, Беларусь иқтисодий жиҳатдан яхши, сиёсий жиҳатдан ҳам барқарор, аммо Ғарб жаноб Лукашенкони ёқтирмагани учун жазолаётгани йўқ, балки Беларусдаги инсон ҳуқуқлари, матбуот ва мухолифатга қарши тазйиқлар учун жазоламоқда.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1007 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz