ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 10:52
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 11 » Прокурор С. Умаровга чикарилган хукм муддатини кискартиришни сўрамокда
Прокурор С. Умаровга чикарилган хукм муддатини кискартиришни сўрамокда
03:04
Тошкент шаҳри прокурори С. Умаровга чиқарилган ҳукм муддатини қисқартиришни сўрамоқда
Фарғона.Ру, ЎМҲТГ, 10.04.2006 16:40

Бугун бошланган Санжар Умаровнинг иши бўйича шикоят аризасини қараш жараёнида Тошкент шаҳри прокурори С. Умаровга чиқарилган ҳукм муддатини қисқиртиришни сўради.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи (ЎМҲТГ) матбуот маркази берган хабарга кўра, 2006 йилнинг 10 апрель куни соат 10.30 да жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судида В. Н. Шарипов раислигидаги суд ҳайъати жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди 2006 йил 16 мартида “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг лидери Санжар Умаровга нисбатан чиқарган ҳукм бўйича шикоят аризасини қараш жараёни бошланди. Санжар Умаров иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судининг 2006 йил 16 мартидаги ҳукми билан Санжар Умаров 14, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган (судъялар Исаев Зокиржон, давлат айбловчиси Геннадий Давлетов). Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва Санжар Умаровнинг ҳамкасблари уни сиёсий сабаблар билан судланди деб ҳисоблашади.

Бугунги жараёнда маълум бўлдики, Тошкент прокурори биринчи босқичдаги суд ҳукмига нисбатан норозилик билдирган. Судда сўзга чиққан Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Аллаев Санжар Умаровга нисбатан ҳукм муддатини қисқартиришни сўради. У шунингдек, судга дастлабки босқичдаги судда кўрсатма берган гувоҳларнинг барчасини чақиришини талаб қилди.

Бугунги йиғилишда Санжар Умаровнинг адвокати В. Красиловский ҳам сўзга чиқди. У ўз ҳимояси остидаги Умаровнинг ҳаракатларида жиноят таркибнинг йўқлиги боис уни озодликка чиқариб юборишни сўради. Адвокатнинг фикрича, на тергов ва на судда С. Умаровнинг айби исботланмаган.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 850 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz