ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 12:12
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 11 » Аламзада милиция ходимлари 70 ёшли отахонга туҳмат қилишаяпти
Аламзада милиция ходимлари 70 ёшли отахонга туҳмат қилишаяпти
03:16
Суръат Икромов

Аламзада милиция ходимлари 70 ёшли отахонга туҳмат қилишаяпти
ЎМҲҲТГга 7 фарзанднинг отаси, нафақахўр, 2-гуруҳ ногирони 70 ёшли Абдусаттор Ҳамзаев мурожаат қилди. У Тошкентнинг Сергели тумани, “Спутник-16” мавзеси, 10-уй, 17-хонадонда истиқомат қилади.

2006 йилнинг 31 март куни кечқурун соат 20.30 да Ҳамзаевнинг хонадонига Сергели тумани ИИБнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ходими Улуғбек Ҳамидов келган ва унинг 39 ёшли ўғли Элмуроддан тушунтириш хати ёзиб беришни талаб қилган.

Ҳамзаев Элмурод ўзининг диндор экани, майда тижорат билан шуғулланиши ва ҳеч қандай диний оқимларга алоқадор эмаслиги ҳақида тушунтириш хати ёзиб берган. Шунингдек, ушбу хатда у 4 вояга етмаган фарзанднинг отаси эканини ва болалари ҳам намозхон эканларини билдирган. Элмурод тушунтириш хатини ёзаётган вақтда Улуғбек оила аъзолари билан ўтириб овқатланиб олишга улгурган.

Тушунтириш хатини олганидан сўнг Улуғбек Ҳамидов Элмуроддан 2 та фотосурат сўраган ва улар икковлари кўчага чиқишган. Кўчада милиция ходими Элмуроддан доллар сўраб, тихирлик қила бошлаган. Элмурод унга пора бермаслигини айтиб, рад жавоби берганидан кейин унинг орқасидан туман ИИБнинг яна бир ғирт маст ходими Алишер ёпишиб олган ва иккала милиционер Элмуродни қаттиқ калтаклай кетишган. Элмурод бақириб ёрдамга чақира бошлаганида, ташқарига унинг отаси ва турмуш ўртоғи Зулхумор чиқишган.

Милиция ходимлари Элмуроднинг бир қўлига кишан солишга улгуришган эди, аммо у уларнинг қўлидан чиқиб кетиб, шу ҳолда маст милиция ходимларидан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Милиционерлар унга етиб ололмаганлар. Туман ички ишлар бўлимида ҳисобда турган кишаннинг йўқолгани туфайли 1 апрел куни воқеа жойига Сергели тумани прокурори ва туман ИИБ ходимлари келишган. Улар воқеа жойини ва Элмуроднинг қочиб кетиш тафсилотларини ўрганганлар.

Ноқонуний ҳибсга олиниш ва калтакланишдан қочиб қутулган Элмурод қўлидан кишанни ечиб, ўз уйи яқинидаги ахлат қутисига ташлаб юборган.

Энди милиция ходимлари Элмуроднинг 70 яшар отаси ва унинг турмуш ўртоғи Зулхумор ўзларини калтаклаганларини айтиб, уларга туҳмат қилишмоқда. Бу ҳақда айни туҳматдан хабардор бўлган бошқа милиция ходимлари гапириб беришди.

Элмурод 1998 йилда ҳам Сергели бозорида ушланган эди. Ўшанда унинг чўнтагига гиёҳванд модда солиб қўйишган ва ёлғон кўрсатмаларни имзолашни талаб қилиб калтаклашган. Элмурод буни рад этган. Қариндошларининг аралашувидан кейин у озод этилган.

Қизиқ, прокурор милиция ходимларига нисбатан қандай чора кўраркин?

Суръат Икромов
ЎМҲҲТГ раиси

Категория: Хабарлар | Просмотров: 921 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz