ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 20:43
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 13 » Дадахон Ҳасановдан қўлингни торт!
Дадахон Ҳасановдан қўлингни торт!
02:14
Виждон тутқунларини қутқариш" қумитаси матбуот маркази хабар қилади;

Бугун Миллий Хафсизлик Хизмати ва Тошкент шаҳар пракуратураси ходимлари пракурор рухсатига кўра халқ ҳофизи Дадахон Ҳасанов уйида тинтув ўтказдилар. Тинтув пайтида ҳофизнинг қўшиқлари ёзилган бир неча аудио кассета ва шеърлари олиб қўйилган, ҳофизнинг ўзи эса номаълум томонга олиб кетилган. Уни қаерда сақланётгани ҳозирча маълум эмас.

Дадахон Ҳасанов мухолифатнинг кўзга кўринган фаоли, "Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчисидир. У ўз қўшиқларида адолатсизликларга, ҳукумат амалдорларининг оддий одамларга нисбатан амалга ошириб келаётган ҳуқуқбузарликларига нисбатан халқ ғазабини ифода этади, шу боис ҳофиз халқ ҳурматига сазовор бўлган.

Ҳалқ ҳофизининг ҳалқ ичида бу қадар машҳурлиги ҳукуматга тинчлик бермай келди. 90 йилллар бошида у қамоққа олиниб, ИИВ ертуласига ташланди. Озод этилгач у узоқ йиллар давомида махсус хизматлар назорати остида яшади. Мамлакат ичида ва ташқарида ҳаракатланиш учун ҳофиз махсус хизматлардан рухсат олиши шарт эди.

Янги йил олдидан Дадахон Ҳасанов МХХга ўз овозини экспертиза қилишлари учун таклиф этилганди. Тарқалган хабарларга кўра республикада ҳофизнинг ҳукумат ва президентни танқид қилувчи қўшиқлари кенг тарқалган.

2005 йилда Дадахон Ҳасановнинг шахсий ҳаётида икки катта йўқотиш бўлди, йил бошида унинг умр йўлдоши, орадан ярим йил ўтмай катта ўғли вафот этди. Бу ҳодисалардан сўнг 65 ёшга кириб қолган кекса ҳофизнинг соғлиги ёмонлашди.

Биз мамлакатимиздаги ҳар бир виждонли фуқароларга, халқаро жамоатчиликка мурожаат қиламиз; яна бир ҳалқ ҳофизи бугун диктатуранинг қурбонига айланиши мумкин. Режимнинг халқ ҳофизи, адолат ва ўзбек халқининг озодлиги курашчисини мавҳ этишига йўл қўймайлик. Дадахон Ҳасановнинг ҳимояси учун курашайлик!

Биз ҳукумат ва президентдан талаб қиламиз; Дадахон Ҳасановдан қўлингни торт!

"Виждон тутқунларини қутқариш" қумитаси.
Тошкент, 11 апрел, 2006 йил.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 931 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz