ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 12:29
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 18 » Прокурор Мўътабар Тожибоевага берилган жазони енгиллаштиришни сўрамоқда
Прокурор Мўътабар Тожибоевага берилган жазони енгиллаштиришни сўрамоқда
00:59
Тошкент вилоят прокурори фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевага берилган жазони енгиллаштиришни сўрамоқда
Фарғона.Ру, Матлуба Азаматова, 17.04.2006

Тошкент вилояти прокуратураси прокурори Б. Қўқонбоев Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судлов ҳайъатига аппеляция протести киритган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўн учта моддаси билан айбланган Мўътабар Тожибоевага берилган 8 йиллик қамоқ жазоси енгиллаштирилиши сўралган.

Протестда таъкидланишича, Мўътабар Тожибоева ноқонуний жамоат ташкилоти тузиш, ғайриқонуний равишда Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ҳокимият ва бошқарув идораларига тазйиқ ўтказиш мақсадида уларнинг бинолари ёнида рухсат этилмаган намойишлар ўтказган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган, туҳматона ва мамлакатда вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар ёзилган шиор ва плакатларни намойиш қилган.

«Бирлашма фаолиятини юргизишда АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлигидан 5620 АҚШ доллари ҳамда Франция элчихонасидан 200 АҚШ доллари миқдорида ёрдам олиб, давлат солиқ идораларига деклария тақдим қилмасдан 2 миллион 42 минг 900 сўм даромад солиғи тўлашдан қасддан бўйин товлаганликда айбдор деб топилган» деб ёзилади ҳужжатда. Шунингдек, прокурор протестида Мўътабар Тожибоеванинг тадбиркорлик фаолияти ва фуқаролардан товламачилик йўли билан катта миқдорда пул ўзлаштирганлиги, давлат маблағларини талон-тарож қилгани ҳақида ҳам сўз юритилиб, айбловлар жиноят иши материалларида тўғри квалификация қилингани айтилган.

Тошкент вилоят прокурори ўз протестини Мзътабар Тожибоевага нисбатан оғир жазо тайинланганлиги сабаби билан изоҳлайди.

- Суд тайинлайдиган жазо турини танлашда инсонпарварлик принципига амал қилиши лозим. Жазодан кўзланган мақсад жиноят содир этган шахсни тузатишга ва янги жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилганлигини, шу сабабли М. Тожибоеванинг муқаддам судланмаганлигини, нафақат аёл, балки бир нафар фарзандни тарбиялаб улғайтирган оналигини эътиборга олиб, инсонпарварлик принциплари асосида жазо янада енгиллаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди, - деб таъкидлайди Б. Қўқонбоев.

Мўътабар Тожибоеванинг ҳимоячилари эса прокуратура томонидан қилинган бу протестдан ажабланишаётганини яширишмайди.

«Давлат айбловчиси Фарғона вилоят прокурори 1-ўринбосари Ориф Аҳмаджонов Мўътабар Тожибоева устидан бўлаётган суд муҳокамасида айблов хулосасини ўқир экан, М. Тожибоева айбини енгиллаштирувчи биронта бир ҳолат аниқланмаганини айтган эди. Энди бўлса, апелляция суди олдидан прокурорнинг бу протести одамни ҳайрон қолдиради», - дейди адвокат Дилафруз Нурматова.

Айни дамда Тошкент шаҳридаги қамоқхонада сақланаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ҳам бу протестдан норозилигини яширмайди.

«Мен ўзимни айбсиз деб ҳисоблайман. Менга қўйилаётган айбловларнинг биронтаси ҳам судда ўз исботини топмади. Суд бир ёқлама фаолият юритди. Мен бу протестдан норозиман, уларнинг мақсади менинг руҳимни синдириш, холос. Мен эса ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз принципларимдан чекинмайман. Мен одамларни ўз ҳуқуқларини танишга ва ҳимоя қила олишга ўргатдим. Табиийки, бу баъзи амалдорларга ёқмади», - дейди Мўтабар Тожибоева.

Марғилон шаҳрида тузилган «Ўтюраклар клуби» норасмий инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева 2005 йилнинг 8 октябрида Ирландияда бўладиган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари йиғилишига кетиш олдидан ҳибсга олинганди.

Шу йилнинг 6 мартида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтган суд қарори билан Халқаро Нобель мукофоти номинанти, ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аппеляция суди Тошкентда бўлиши кутиляпти.

Матлуба Азаматова,
"Андижон-2005" сўз эркинлиги гуруҳи мухбири

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 896 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz