ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 00:16
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 19 » Прокуратура Нодира Ҳидоятовага ҳам “инсонпарварлик” қилмоқчи
Прокуратура Нодира Ҳидоятовага ҳам “инсонпарварлик” қилмоқчи
00:19
Озодлик

17 апрель куни “Серқуёш Ўзбекистоним” коалициясининг пойтахт суди қарори билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова ишини аппеляция тартибида кўриб чиқишга киришилди.

Н.Ҳидоятова коалиция раҳбари Санжар Умаров билан биргаликда уюшган жиноий гуруҳ тузиш, даромадни яшириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш сингари иқтисодий жиноятларда айбланиб, март ойида 10 йилга қамалганди. Яқинда С.Умаровнинг шикоятини кўриб чиққан аппеляция суди унинг жазо муддатини бирмунча қисқартирганди. Бунга прокуратуранинг аввалги жазо анча “шафқатсиз” бўлгани юзасидан ташаббуси сабаб бўлганди.
Энди эса, афтидан, Н.Ҳидоятовага берилган жазо ҳам шафқатсиз кўринади, шекилли, шаҳар прокуратураси коалиция мувофиқлаштирувчисининг жазо муддатини қисқартиришни сўраëтгани ҳақида маълумотлар бор.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, Мирзо Улуғбек тумани судида бошланган аппеляция жараёнига унинг гуруҳи вакиллари қўйилмаган.

“Аммо бизда бор маълумотларга кўра, дастлабки судда қатнашган гувоҳлар бу судда ҳам яна бир бор гувоҳлик берган. Суд 21 апрелгача танаффус эълон қилган”, - деди С.Икромов.

Нодира Ҳидоятованинг опаси Нигора Ҳидоятова С.Умаровни ҳимоя қилган адвокат Виталий Красиловский энди синглисини ҳам ҳимоя қилмоқчи эканини билдирди.

“Аммо унинг синглим билан учрашишига рухсат берилмади. Биз Нодирани анча вақтдан буён кўрганимиз йўқ. Унинг соғлиғи тўғрисида ҳам ҳеч нарса билмаймиз”, - деди Нигора Ҳидоятова.

Унинг таъкидлашича, прокуратура “инсонийлик нуқтаи назаридан” Нодиранинг жазо муддатини қисқартиришни сўраган.

Нигора Ҳидоятова прокуратура С.Умаров ва Нодира Ҳидоятовага белгиланган жазо муддатини қисқартиришни сўраганига ҳам изоҳ берди.

“Биласизми, Нодира ва Санжар Умаровнинг ҳибсга олингани дунë жамоатчилигини хавотирга солди. Шундан сўнг расмийлар жаҳон ҳамжамияти олдида ўзини кўрсатиш учун ва гуманизм қарашларидан келиб чиқиб, уларнинг ҳимоясига иш тута бошлади. Аммо, очиғини айтсам, ушбу ўйин моҳиятини тушунмайман. Ахир Ўзбекистонда иқтисодий жиноятларга қўл урган, аммо ҳали ҳам озодликда юрган одамлар бор-ку. Масалан, Козим Тўлаганов, Бахтиëр Ҳамидов ва бошқалар. Улар давлатнинг қанчадан-қанча пулини ўзлаштиришда айбланмоқда-ку. Нима учун Нодирага ҳам шартли жазо қўлланилмайди”, - деди Нигора Ҳидоятова.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 884 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz