ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 00:46
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 19 » Қочқинлар идораси ёпилиши тарихдаги биринчи ҳодиса
Қочқинлар идораси ёпилиши тарихдаги биринчи ҳодиса
02:45
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Ўзбекистондан чиқиб кетганини эълон қилган. Ўтган ой ўзбек ҳукумати БМТ агентлиги Ўзбекистонда ўз вазифасини бажариб бўлганини айтиб, унга мамлакатни тарк этиш учун бир ой муҳлат берган эди. Ташкилот ҳукуматнинг бу қароридан таассуф изҳор қилган.

Расмий Тошкентнинг ушбу қарори Андижондаги ўтган йилги май воқеаларидан сўнг Қирғизистонга қочиб ўтган андижонлик бошпана изловчиларнинг ватанларига қайтарилишига қаршилик қилган қочқинлар агентлигидан ўч олиш амали сифатида кўрилган. БМТ Олий комиссарлиги 400 дан ортиқ ўзбекистонлик қочқиннинг учинчи мамлакатга кўчирилишларига ёрдам берган. Хўш, Қочқинлар бўйича Олий комиссарликнинг ўзи ҳам Тошкентдаги идораси ёпилишига андижонлик қочқинлар сабаб, деб ҳисоблайдими? Би-би-си ушбу савол билан агентликнинг Женевадаги воизи Астрид ван Гердерен Стортга мурожаат этган.

Астрид ван Гердерен Сторт: - Бу тасдиқлаш қийин бўлган бир хулоса, гарчи қочқинлар масаласи ўзбек ҳукуматининг ғашига теккани маълум. Аммо Ўзбекистон ҳукумати буни расмий сабаб қилиб келтиргани йўқ. Ўзбекистон ҳукумати Қочқинлар бўйича агентлик ўз ишини бажариб бўлгани ва унга ортиқ эҳтиёж йўқлигини айтди.
Ўз навбатида БМТнинг Қочқинлар агентлиги бу сабаб билан келишмайди ва ҳали қилинадиган кўп иш бор, деб ҳисоблайди. Бу ўринда мен шуни айтишим жоизки, бизнинг агентлигимиз билан ҳукуматлар ўртасида келишмовчиликлар бўлиб туради, аммо бу келишмовчиликлар ҳеч қачон бутун бошли агентлик идорасининг ёпилиб қолишига олиб келмаган. Бу жуда ҳам истисноли бир ҳолат. Мен яхши эслайман, бизнинг бир идорамиз шундай келишмовчиликдан сўнг ёпилиб қолганди. Аммо орадан кўп ўтмай қайта очилган. Буни ҳисобга олмаса, Ўзбекистондаги ҳолат БМТ Қочқинлар агентлиги тарихидаги биринчи шундай ҳолатдир.

Би-би-си: - Сиз Ўзбекистон ҳукумати билан андижонлик қочқинлар борасида етарлича ҳамкорлик қилмаганингиздан афсусланасизми?

Астрид ван Гердерен Сторт: - Биз ўз мандатимиз доирасида иш олиб бордик ва биз қочқин сифатида кўрган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватладик. Улар бизнинг экспертларимизнинг ҳар томонлама олиб борган текширувлари натижасида, 1951 йилги қочқинлар борасидаги конвенцияга мувофиқ қочқин, деб тан олинганлар. Биз қандай сабаблар билан бўлмасин, ўз мамлакатига қайтишдан қўрққан фуқароларга ёрдам берадиган, уларни муҳофаза қиладиган ташкилот ҳисобланамиз. Шу маънода биз ўз тамойилларимизга амал қилган ҳолда иш олиб борамиз, у ёки бу ҳукуматнинг тавсияларига қараб эмас.

Би-би-си: - Ўзбекистон ҳукуматига кўра, Ўзбекистонда қочқинлар йўқ ва шунинг учун БМТ қочқинлар агентлигига ҳам эҳтиёж йўқ. Тошкентдаги идорангизнинг ёпилиши у ердаги фаолиятингизга қанчалик таъсир кўрсатади?

Астрид ван Гердерен Сторт: - Биз Ўзбекистон ҳукуматининг идорамизни ёпиш қароридан таассуф билдирамиз. Чунки Ўзбекистонда ҳали бир минг етти юз - бир минг саккиз юз атрофида қочқинлар мавжуд, уларнинг кўпчилиги афғонистонликлардир. Бахтимизга, биз Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Тараққиёт дастури билан бу қочқинларга қараб туриш борасида келишувга эришдик. Ўзбекистон ҳукумати бу агентликнинг биз қилаётган ишларнинг бир қисмини ўз зиммасига олишига розилик берди. Яъни Ўзбекистонда қолаётган қочқинларга ёрдам давом этади. Бундан ташқари, БМТ Тараққиёт дастури ватанига ихтиёрий тарзда қайтишни истаган афғонистонлик қочқинларга ҳам ёрдам кўрсатади. Бу борадаги келишув 17 апрелдан бошлаб кучга кирди, умид қиламизки, қочқинларга кўмак давом этади.

Би-би-си: - Сиз Ўзбекистон ҳукумати билан идорангизни ёпмаслик борасида музокаралар олиб бордингизми?

Астрид ван Гердерен Сторт: - Табиийки, ҳукумат билан бу борада мулоқотларимиз бўлиб ўтди, биз ўзимизнинг ташвишларимизни билдирдик ва мамлакатда ҳали биз қиладиган ишлар борлигини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати ўз қарорини ўзгартиргани йўқ. БМТнинг Қочқинлар агентлиги ҳукуматларнинг розилиги билан иш олиб боради ва қочқинлар борасида уларга кўмак кўрсатиш учунгина у ёки бу мамлакатда мавжуд бўлади. Бизнинг агентлигимиз ҳукуматга ўзининг гапини ўтказишга ҳаракат қилмайди. Ҳукуматнинг розилиги билан фаолият олиб бориш имкони бўлмаган ерда БМТ Қочқинлар агентлиги мамлакатни тарк этишга мажбур.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 932 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz