ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.04.28, 23:13
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 19 » Ўзбекистон сўровларни рад этган
Ўзбекистон сўровларни рад этган
03:02
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистонни жиноятчиларни яшираётганликда гумон қилади
Тожикистон расмийлари Ўзбекистонни Тожикистон ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни топширмаётганликда айблашган. Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохонов Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирга қадар тожикистонлик ҳамкасбларининг бирорта ҳам сўровига жавоб бермаганлигини айтган.

Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохоновнинг билдиришича, ҳар йили мингга яқин жиноятчилар номи қидирувга берилади ва улар асосан, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳудудларидан паноҳ топган Тожикистон фуқароларидир.

Жаноб Бобохонов, қидирувдаги одамларни топиб ватанига жўнатишда Россия Тожикистон талабларини бажараётганини айтаркан, Ўзбекистон эса бирорта ҳам муҳим аҳамиятдаги жиноятчини бермади, дейди.

Тожикистон Бош прокурорига кўра, собиқ қўмондон Маҳмуд Худойбердиев устидан ҳарбий тўнтаришдаги уриниш учун 1997 йилда қидирув эълон этилган.

М.Худойбердиевни тутиб бериш сўралиб Ўзбекистонга қилинган талабномаларга ҳамон сукут сақланаяпти.

"На бор, деб, на йўқ, деб жавоб берилган", - деб айтган Бобожон Бобохонов.

Кузатувчилар қарийб 10 йиллик қидирув билан боғлиқ мавзунинг янгиланганини шу йилнинг бошида Тожикистон Ҳарбий институти ректори Ҳакимшо Ҳафизовнинг отиб ўлдирилиши ортидан қўлга олинганлар билан боғлашади.

Жаноб Бобохоновнинг айтишича, қўлга олинганлардан бири - Камол Ботиров 1997 йилда Ўзбекистонга қочиб ўтган.

2000 йил баҳорида эса К.Ботиров Термиз шаҳар маҳкамаси томонидан ноқонуний гиёҳванд модда сақлашда айбланиб узоқ йилга озодликдан маҳрум этилган.

- У озодликда юриши эмас, қамоқхонада ўтириши керак эди. У эса ўн олти марта Душанбе шаҳрига келиб яна Ўзбекистонга қайтган. Савол туғилади: Камол Ботиров 13 йилга озодликдан маҳрум этилган бўлса, нега озодликда юрипти?, - деб айтган Тожикистон Бош прокурори.

Тожикистон Бош прокуратурасига кўра, Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирилаётган жиноятчиларни ушлаб кўп маротаба Ўзбекистонга топширган.

Жумладан, ўтган йили "Ҳизбут-таҳрир" диний фирқасига алоқадорликда айбланган уч нафар ўзбекистонлик Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Прикрепления: суврат 1 · суврат 2 · суврат 3
Категория: Сиёсат | Просмотров: 1168 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz