ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 13:43
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 20 » Ўзбекистон: Истиқлол, Истибдод, Инқироз...
Ўзбекистон: Истиқлол, Истибдод, Инқироз...
21:53
"...Куфр ичра ўлсам яхшироқ,
аҳли дин олдинда боргунча
бу исломим ила!.."

Алишер Навоий

Манбаларда айтилишича, фаранг қайсари Бонапарт Напалеон Ўрусиёга мағлублигини юриш бошлаган куни пешонасига ёзилган, деб изоҳлаган экан.

Таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистон ҳалқининг бугунги ночор, ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳақоратли турмуш тарзи 1991 йил 31 август кунидан бошлангандир балки...

Ўзбекистон мустақиллиги эътироф этилганига 15 йил тўлаяпти.

Менинг назаримда, бугунги иқтисодий-ижтимоий муаммолар Давлатчилик сиёсатини билмасликдан эмас, аксинча, молия ва иқтисод соҳасида чуқур билимга эга бўлган Шахснинг ўта ақл билан режали асосда иш юритувидан юзага келган. Сабаби, ночорлик ва ҳақ-ҳуқуқлар топталиши босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Ва бу амалиёт, энг аввало, Ҳалқнинг ишонувчанлигидан фойдаланилган холда, ҳалқ кўнглига йўл топишдан бошланди. Масалан:

1. Собиқ тузум даврида Ўзбекистоннинг рахбари Шароф Рашидов номи ва хотираси ноҳақ қораланганди. Ҳалқ бундан норози эди. Шароф Рашидов номи ҳам, хотираси ҳам оқланиб, ҳалқ олқишига сазовор бўлинди (Аслида мақсад ҳам "Ҳалқ ичига кириб олиш" эди!)

2. Оддий одамлар азал-азалдан подшога эмас, энг аввало, севимли хофизига, оташин шоирига ва эркин фикрли зиёлига эргашган. Ўзбекистон аҳлининг ўша вақтдаги севимли ҳофизи Шерали Жўраев, оташин шоири Абдулла Орипов, эркин фикрли зиёлиси Муҳаммад Солиҳ эдилар. Подшо ҳалқни ўзига эргаштириш учун Шерали Жўраевга, Абдулла Ориповга қучоқ очди. Муҳаммад Солиҳнинг мамлакат сиёсий майдонидаги ўрнини ҳурматлаб гапирди. Ва бу билан ҳалқ ичига янада ичкарироқ кириб олди.

3. Улар бир ҳалқ, элат подшодан кўра эътиқодни юқори қўяди. Ва эътиқодли подшога эргашади.

Араб имлоси (эски ўзбек ёзуви)га кенг йўл бериш, Саудия Арабистонига қилинган сафарлар подшо мавқеини янада мустаҳкамлади. Ва бу орада подшо ҳам анча қатъий оёкқа туриб, ҳалқ ишончига кириб улгурганди. Энди унга ФИДОлар эмас, ҚУЛлар керак эди.

Айнан шу талаб ва шартга кўнмагани боис Шерали Жураев ҳам, Муҳаммад Солих ҳам " АЗАБ"га учрадилар. Собиқ муфти ҳазратларига ҳам тазйиқлар кучайди.

Эл кўзига маслаҳатчи қилиб тайинланган шоир Шукрулло, шоира Ҳалима Худойбердиева маслаҳатлари ёкмай қолди. Ва шу билан "Истиқлол"нинг иккинчи босқичи "Истибдод" бошланди. 1997-98 йилларда Ўзбекистон қамоқхоналари "диний экстремист" айби билан қамалган ёшлардан тулиб тошди. Салгина қайсарлик қилган одам (лавозими, эътиқоди, ёшидан қатъий назар)нинг уйидан ё чунтагидан варақа, наркотик модда, қурол чиқаверди.

Одамлар талвасага тушиб, тарқоқлашдилар. Улар бир ҳудудда нозирлар кўмакчиси "посбон"лар штатлари очилиб, маошлар тайинланди. Ва сотқинлик, хиёнат, ёлғон гувохликка ўтиш тақдирланди!

Энди исломий эътиқодга ҳам, эски ёзувга ҳам эхтиёж қолмаганди. Шу боис (1929-40 йилларда ўзини оқламаган!) лотин алифбесига ўтиш давлат сиёсатига айлантирилди. Мақсад ҳалқни дунё сахнасига олиб чиқиш эмас, балки бутунлай сўқир қилиш эди. Чунки таълим тизимида лотин имлосини ургатадиган мутаҳассисларнинг ўзи йўқ эди-да!

"Устоз кўрмаган шогирд"лар ҳар мақомга йурғалай бошладилар.

Қамоқхоналарда ноҳақ қамалганлар сони кўпайиб кетгани одамлар уртасида норозилик кайфиятини кучайтирди. Норозиликлар исёнга айланиб кетмаслиги учун подшо ўта ақл билан ёндошди. Яъни, жиноий жазолар либераллаштирилди. Соддаликми, ночорликми, хулласи одамлар кайфияти бироз яхшиланди. Бироқ бу "либераллаштириш сиёсати" ҳам асосан хокимият эгаларига кўпроқ зарур эди. Сабаби, қамоқхоналарда иш йўқ, махкумни қийинтириш, боқиш керак.

Янги (аграр худудларда) ташкил қилинган манзил колонияларига ўтказилган махкумлар ҳақ-ҳуқуқсиз, "ипсиз боғланган", арзон гаров ишчи кучи бўлди. Ва бу билан подшо "бир ўқда икки қуённи урди!". Яъни, бошқа республикаларга иш излаб кетганлар ўрни тулдирилди. Яна қамоқхоналардаги боқимандалардан ҳалос бўлди!

"Истиқлол"нинг 10 йиллигидан кейин "Одамлар қанча қашшоқ бўлса, уларни муте тарзда бошқариш шунча осон бўлади!" деган сиёсат давлатчилик борасида биринчи ўринга тулиқ олиб чиқилди.

"Истиқлол"нинг навбатдаги "Инқироз" босқичи шиддат билан амалга киритилди. Бу босқичда подшо ўз оила аъзоларига кенг йўл берди. Нефтдан тортиб шакаргача, тилладан тортиб парранда оёКи (оқорачка)гача шулар измига ўтди. Конвертация масаласида эса, саноқли одамларга рухсат берилди.

Айниқса, 2001 йил Тошкентдаги "Отчопар" буюм бозори ёпилиши, савдо бозорларини қайта кўриш каби тадбирлар ўта ақл билан амалга оширилгани боис ҳалқ ҳам, кичик тадбиркорлар ҳам "мирқурук-қашшоқ" бўлди ва "миқ" этолмай қолди.

Оддий ахоли турмуш тарзини ночорлаштиришда айниқса, маошлар ва нафақалар ўз вақтида туланмаслиги, коммунал туловларнинг сурункали оширилиши, хоким табақа ўртасида порахўрлик, мансаб суиистеъмолчилиги, иқтисодий коррупция кескин, очиқ-ойдин авж олиши мухим рол ўйнади.

Ёғ, ун, шакар каби кундалик эхтиёжлар нархи кўтарилиши эса, фуқарони "ўз қобиғига ўралаштириб" қўйди.

Ва бу қақшатиш тадбирлари ўта ақл билан режали тарзда амалга оширилди. Бундай инкирозни ўзбекистондек бой мамлакатда жуда қисқа муддат 10-12 йилда амалга ошириш учун молия, иқтисод соҳаларида пухта билимга эга бўлиш шарт.

Шу билан бирга бундай сиёсат қурбонлар талаб қилиши аниқ. (1990 йил Паркент, 1993 йил Наманган, 1999 йил феврал воқеалари, 2005 йил Андижон фожеаларини эсланг!)

Шунингдек, "Бирлик" ҳалқ ҳаракати, "Эрк", "Озод дехқонлар", "Ватан" сиёсий партиялари тарқатиб юборилиши, бўлиб ташланиши, ўнлаб демократларга сиртдан хукм ўқилиши ҳам фақат ва яна фақат ўткир ақл, аниқ режа асосида қилинган.

Бунда, айниқса, ОАВнинг роли беқиёсдир. Ва оммавий ахборот воситаларини тизгинлаш ҳам ўта ақллилик билан амалга оширилди.

"Hurriyat", "Мохият" каби нашрларга илк сонидан сўз эркинлиги берилди. Одамлар орасида мавқеи ошгач, бош муҳаррирлар, ижодий жамоа янгиланиб, маддоҳлар гуруҳи иш бошлади. "Фидокор" МДПнинг нашри "Фидокор" ҳам, "Адолат" СДП нашри "Адолат" ҳам, ХДП нашри "Ўзбекистон овози" ҳам ўз дастурларини четга суриб, Ўзбекистон ОАВ учун ягона дастур ҳисобланган "қорани оқ" дегувчи маддохлик тамойилига мослашиб олдилар.

"Инқироз" босқичи режали асосда жадал илгариламоқда. Бу босқич "самара"си, айниқса, таълим масканларида якқол кўзга ташланади. Шунингдек, фермер хужаликлари ташкил қилиш борасидаги кўзбуямачиликлар, ҳақ-ҳуқуқ ва қонундан ваколат ҳамда пулнинг устунлиги аграр туманларнинг барчасида мавжуд.

Аксарият қишлоқ жойларда электр энергияси маълум соат (эрталаб 6 дан саккизгача, кечқурун олтидан 11 гача) берилишига одамлар кўникиб бўлди. Газ таъминоти ҳам ачинарли ахволда. Лекин, газ Жанубий Кореяга ҳам керак!?.

Оддий фуқаронинг оқир турмушига ачиниб, ҳақ-ҳуқуқини химоялашга интилган "Евроосиё", "Фреедом Ҳаус" каби ҳалқаро ташкилотлар, "Озодлик", "Би-би-си" каби радиотармоқлар мамлакатдан чиқариб юборилаяпти.

Даврий нашрлар ичида хукумат назоратига буйсинмай, асосан тахлилий-танқидий мавзуларда мақолалар бериб борадиган ягона тахририят "ADVOKAT PRESS" газетаси фаолияти тўхтатилган. ўзбекистонда ўта ақл билан режали тарзда босқичма-босқич 1991 йилнинг 31 августидан
бошлаб амалга оширилган қашшоқлаштириш тамойили бугунги кунда тулиқ самара берди. Энг дахшатлиси, айнан ўзбек ҳалқига хос бўлган ўзаро мехр-оқибат, ҳаромдан ҳазар қилиш, аёл ҳаёси, эр-йигит ғурури каби инсоний фазилатлар ҳам инқирозга юз тутмоқда. Миллий хусусиятлардан фақат САБР-ТОҚАТ гина хозирча собит!

Дилмурод Сайид
Тошкент, 2006 йил 5 апрел
www.uzbekinfo.org,

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1176 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz