ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 21:26
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 20 » ...Бу иш ортида қандай мақсадлар ётибди?
...Бу иш ортида қандай мақсадлар ётибди?
22:37
Расмий Душанбе расмий Тошкентни очиқдан-очиқ айблаётган экан, бу иш ортида қандай мақсадлар ётибди?

Сарвар Усмон

Яқинда Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохонов Ўзбекистонни хавфли жиноятчиларни Душанбега қайтариб бермаётганлик, ҳатто улардан ёвуз мақсадларида фойдаланаётганликда айблагани катта шов-шув бўлди.

17 апрель куни Бош прокурор ўтказган матбуот анжуманида расмий Тошкент шаънига анча айбловлар ёғилди, исм-фамилиялар тилга олинди.
Марказий Осиё бўйича мутахассис, россиялик таниқли журналист Санобар Шерматованинг таъкидлашича, икки давлатга дахлдор жиноятлар, айғоқчилик билан боғлиқ воқеалар одатда ошкор этилмайди.

“Бас ошкор этилган экан, демак ҳокимиятдагилар шундай қилавер, балки шундай қил, деган. Бу буйруқни берганларнинг мазкур масалаларнинг матбуотда муҳокама қилинишини истаб қолганидан даракдир. Бу энди сиёсий муносабатларга бориб тақалади”, - дейди С.Шерматова.

Хўш, расмий Душанбе Бош прокурорнинг тили билан расмий Тошкентни очиқдан-очиқ айблаётган экан, бу иш ортида қандай мақсадлар ётибди?

Энг аввало, Душанбенинг айбловларида жон борми, деган масалага қисқача тўхталайлик.

Сиёсатдан йироқ ўзбекистонлик Тожикистон прокурори баёнотини оддий фуқароларнинг борди-келдисини қийинлаштирадиган омил сифатида ёки раҳбарларнинг бир-бировига хусумати бор, деган маънода тушунмоқда. Сиёсатни яхши биладиганлар эса ўша хусумат мутлақо асоссиз эмаслигини айтмоқда.

Москвалик таҳлилчи, марказий осиёшунос Аркадий Дубнов расмий Душанбе хавфли жиноятчи сифатида бир неча йилдан бери қидираётган полковник Маҳмуд Худойбердиевнинг Ўзбекистонда эканлигига шубҳа қилмайди.

“Маҳмуд Худойбердиевнинг тирик ва Ўзбекистонда экани ҳеч кимга сир эмас. Бу шубҳа остига олинмайдиган фактдир”, - дейди таҳлилчи.

Ўзбекистондаги “Эрк” демократик партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳ ҳам М.Худойбердиев Ўзбекистонда яширингани ҳақидаги гапга тўла ишонишини билдирди.

Демак, кузатувчиларнинг гапларидан Тожикистон прокуратурасининг Ўзбекистон раҳбариятини айблаш учун асослари бор, деган фикр чиқяпти.

Агар чиндан ҳам шундай бўладиган эса, нима учун Душанбе шу пайтгача тишини тишига қўйиб келди-ю, энди бугунга келиб гапириб қолди? (Масалан, эсингизда бўлса, Туркманбоши Борис Шихмуродов қўлга тушганидан кейиноқ, кутиб ўтирмай, унинг ортида Тошкент турибди, деган эди).

Хўш, нега?

Москвалик таҳлилчи Санобар Шерматованинг фикрича, жавоб излаб узоққа боришнинг ҳожати йўқ.

“Гап шундаки, ҳозир Тожикистонда сайловолди кампанияси бошланган ва мамлакат расмийлари қўшни давлат тимсолида душман образини яратишга киришди”, - деди С.Шерматова.

Унинг айтишича, Тожикистон прокурорининг куни-кеча қилган баёноти янгилик эмас, бундай баёнотлар билан президент Раҳмоновнинг ўзи илгари бир неча бор чиқиш қилган.

Лекин, шунга қарамай, Тожикистон прокурорининг баёноти шу даражада очиқ бўлдики, президент Раҳмонов президент Каримовни, юмшоқроқ айтганда, ҳурмат қилмай қўйди, уни минтақадаги лидер сифатида тан олмай қўйди, деган фикр пайдо бўлиши мумкин.

С.Шерматова бу фикрларга қўшилмаслиги билдирди.

“Гапнинг очиғи, Раҳмонов ҳар доим Россияни минтақада лидер, деб билган. Чунки бошқа мамлакатнинг эмас, айнан Россиянинг ёрдами билан у ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қола олди”, - дейди москвалик таҳлилчи.

С.Шерматованинг фикрича, Душанбе-Тошкент муносабатларининг аҳволи икки қўшни давлат президентларининг ўзаро муносабатларига бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда.

“Шахсий аразлар туфайли бу икки республика муайян даражада зиддиятли позицияларни эгаллаб қолди”, - деди у.

Категория: Сиёсат | Просмотров: 1158 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz