ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.04, 10:33
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 22 » Крэйг Маррей Оврўпо қўмитасида гувоҳлик берди
Крэйг Маррей Оврўпо қўмитасида гувоҳлик берди
01:27
Махфий учоқлар билан боғлиқ айбловларда Ўзбекистон ҳам тилга олинади
АҚШ Марказий жосуслик бошқармаси ҳибсга олинганларни ноқонуний равишда ташиш учун Оврўпо давлатлари қўналғаларидан фойдаланганлиги борасидаги гумонларни текшириш мақсадида ташкил этилан Оврўпо Иттифоқи махсус комиссияси Ўзбекистонда қийноқлар остида олинган жосуслик маълумотлари, деб кўрилган маълумотларни Ғарб давлатлари томонидан ҳам ишлатилиши айбловларини тинглаган.
Махсус комиссия қаршисида Буюк британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крэйг Маррей гувоҳлик берган.

Крэйг Маррейнинг британ жосуслик хизматлари ўзбек махсус хизматларидан маълумот олиб тургани ҳақидаги иддаолари янгилик эмас.

У аввал ҳам бир неча марта Ўзбекистонда қийноқлар натижасида олинган маълумотлар Ғарб жосуслик хизматлари томонидан ишлатилган бўлиши мумкин, деб айтган.

Британия ҳукумати эса бу иддаоларни қатъиян рад этиб келади.

Аммо бу гал Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси биринчи марта Олмония жосуслик хизматлари ўзбек ҳамкасблари берган маълумотлардан фойдаланган бўлиши мумкин, деб айтган.

- Менимча, Олмония жосуслик хизматлари ўзбек ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган бўлишлари мумкин, деб айтган Крэйг Маррей АҚШ махфий учоқлари масаласида тузилган Оврўпо Иттифоқининг махсус қўмитаси ҳузурида.

Собиқ британ элчиси, Олмониядаги яшиллар партиясининг Оврўпо парламентидаги таниқли вакили Жем Уздемир ва парламент қўмитаси Олмония расмийларидан Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қанчага тушаётгани ҳақида сўраши керак, деб айтган.

Олмония жосуслик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари аллақачон қўмита ҳузурида жавоб бериш учун таклиф этилганлар.

Олмония Ўзбекистонда ўз ҳарбийларига эга бўлган ягона хориж давлатидир.

Термиз шаҳридаги олмон аскарлари Олмониянинг Афғонистондаги ҳарбий контингентини қўллаб-қувватлайдилар.

Категория: Жамият | Просмотров: 945 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz