ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.04, 11:56
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 22 » Ўзбек чегарачиларига Қозоғистон томондан ҳужум қилинди
Ўзбек чегарачиларига Қозоғистон томондан ҳужум қилинди
05:51
2006 йилнинг 19 апрель куни соат 18.00 да Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Янгиобод қишлоғи ҳудудида ўзбек чегарачилари наряди вақтинчалик тўсиқнинг тиканли симини ўғирлаб кетишга уринаётган уч номаълум шахсни кўриб қолишади. Бу ҳақда бугун АПН-Қозоғистон агентлиги маълум қилди.

Қўлга олиш ҳаракатлари пайтида қонунбузарлар чегарачиларга қаршилик кўрсатишиб, Қозоғистон ҳудудида яширинишган.

Бир қанча вақт ўтгач, Қозоғистон томондан чегарани бузган ҳолда 20-25 киши одам келиб, ўзбек чегарачиларини тошбўрон қила бошлаган. Ўз хавфсизлигини таъминлаш ва низони бостириш мақсадида чегарачилар осмонга қараб ўқ узишган.

«Қонунбузарлар ноқонуний ҳаракатларини тўхтатмасдан чегарачилар билан муштлаша кетишган. Натижада қонунбузарлардан бири, Қозоғистон фуқароси Бауржан Аҳмедов бошидан жароҳат олган», - деб таъкидлади Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасининг матбуот хизмати.

Аҳмедов Ўзбекистон ҳудудида касалхонага ётқизилган, чегара хизматлари бошлиқлари эса жанжални ўрганиб чиқиш тўғрисида келишиб олишди.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 864 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz