ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.04.28, 14:50
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 23 » Қашқадарёда икки мусулмон йигит озодликдан маҳрум этилди
Қашқадарёда икки мусулмон йигит озодликдан маҳрум этилди
06:42
Қашқадарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ёдгор Турлибековнинг “Озодлик” радиосига маълум қилишича, 2006 йилнинг 16 апрел куни Қашқадарё вилоят судида икки мусулмон йигит устидан ҳукм ўқилган. Жамшид ва Хуршид исмли бу йигитлар Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 159, 157, 176 ва 244-моддалари билан айбланиб, мувофиқ равишда 9 ҳамда 10 йилга озодликдан маҳрум этилганлар. Терговчилар икки маҳаллада яшайдиган ва умуман бир-бирини кўрмаган бу йигитларни биргалашиб видео тасмалар ва варақалар кўпайтиришда, гиёҳванд моддалар билан шуғулланишда айблашган.

Судланувчилар суд жараёнининг аввалида ўзларининг айбсиз эканларини ва қийноқ остида қилмаган ишларига иқрор қилдирилганларини гапириб берганлар. Шундан кейин Қашқадарё вилояти ИИБ терговчиси Алишер уларни уриб қийноққа солган ва судда ҳам терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлашга мажбур қилган.

“Мен бориб Жамшиднинг домкоми, маҳалладошлари, қўшниларининг ҳаммаси билан суҳбат қилдим. Бу бола бир-икки марта масжидга бориб намоз ўқиган экан, холос. Тўрт кишидан иборат бу оила - Жамшиднинг онаси ва иккита акаси бор - шундай камбағалки, уйлари бўм-бўш. Биттагина қирқта тешиги бор эски гиламчалари бор. Бошқа хеч нарсалари йўқ, ҳатто кўрпа-тўшаклари хам йўқ. Баланд қаватли уйдагиларнинг ҳаммаси буларга қотган нонларини олиб келиб беришар экан. Бир бечора оила экан. Қўшнилари айтишади, булар мактабдаги кичкина боласигача меҳнаткаш кишилар деб”, - дейди Ёдгор Турлибеков.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, ўтган йилнинг 6 декабр куни Жамшид устидан Бойназар исмли участка нозири ёзиб берган ва уни иккита посбони билан олиб кетиб, қаергадир топшириб келган. Кейинроқ Тўлқин Ёрматов деган терговчи маҳбуслардан 550 минг сўм сўраган ва “Берсангиз, қўйиб юбораман”, деган экан. Аммо камбағал оиланинг бу пулни беришга қурби етмаган ва натижада Жамшид узоқ йилга озодликдан маҳрум этилган.

Категория: Инсон ҳуқуқлари | Просмотров: 907 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz